Пайшанба, 09.01.2025, 00:34Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Май 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Май » 17
  Олисларда  ёнган чироклар


 


Ночь матери
           (Хужжатли кисса)
                   Биринчи  боб
              БОЛАЛИК


  Бишкекда қиш. Бола-чақаларим билан жон сақлаб ижарада яшаётган уйнинг айвонидаги устунга елкамни тираганимча ёғаётган қор учқунларига термуламан. Қор
 гох шошиб , гох беғам учқунлайди. Шу кунларда сочларим пўстакка ўхшаб, соқолим ўсиб, озиб кетганман. Мен жимгина ёғаётган лайлак қорга термуламан-у ўтган телба умрим хақида  ўйлайман .
  Ҳаётим мундарижасига синчиклаб разм солсам


Категория: Қиссалар | Просмотров: 1497 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008

  
 

ДИССИДЕНТ

 

  Мени мухолифатчи бўлишимга ёшликда чеккан жабру жафоларим, нохақ зулмлар сабаб бўлган. Акам иккимиз гарчанд бир ота, бир онадан дунёга келган бўлсакда, феъл-атвор жихатидан бутунлай бошқа-бошқа, қарама-қарши қутблар эдик. Акам жангари, меҳнаткаш бўлса, мен романтик эдим. Декабрнинг қор шамоли эсаётган совуқ кечалари қор учқуни тушармикан деб соатлаб қоронғу


Категория: Қиссалар | Просмотров: 1748 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008

   





Биринчи мухаббат


«Дунёда муҳаббат йўқ, муҳаббат йўли каравотгача» деган гапларга мен қўшилмайман. Чунки, ёшлигимда буюк севги шамоли мени гармселда қолган экиндай сарғайтириб кетган. Қўшнимизнинг Гуландом исмли қизини севиб қолиб, жин чалиб кетган одамдай кўрпа-тушак қилиб ётиб қолганман. Мен унинг

Категория: Қиссалар | Просмотров: 1972 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008


«СПТУ»

Саккизинчи синфни тамомлаб, тўққизинчи синфга кўчган куз кунларнинг бирида дадам  кутилмаганда  менга :
- Билим юртида ўқишни хоҳлайсанми? -деб сўради. Аввалига  мен ҳайрон бўлдим.



Категория: Қиссалар | Просмотров: 1453 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008


Якканинг    ёри   Худо


 

Мен умрим давомида бир неча бор Аллоҳнинг муъжизаларини кўрганман. Шеърларим цензура қолипларига мосланмагани, қолаверса ҳасадгуй, майда гуруҳбоз, маҳаллийчи душманчалар ички ишлар бўлими ходимларига кўрсатган махфий ишоралари сабаб адабиёт майдонида доим ўгайланиб


Категория: Қиссалар | Просмотров: 1691 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008

 
              Парвоз





Мен бўш пайтларим ёлғизликда симфонияли кўйлар тинглашни ёқтираман. Бах, Моцарт, Штраус, Вагнер, Жузеппе Верди каби буюк композиторлар яратган илоҳий куйларни тинглар эканман, жисму жасадимни тарк этиб осмонга кўтариламан ва уча бошлайман. Кеча радиодан таралаётган Фредерик Шопеннинг


Категория: Қиссалар | Просмотров: 1406 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008

ФАОЛИЯТ
 
Кутилмаганда мени вилоят ҳокимлиги қошида очилган “Маънавият ва маърифат” Марказига ишга таклиф қилишди. Янги ишга ўтиш учун хужжат тайёрлаб юриб мактабга келсам,  10-“А” синф  ўқувчилари мени ўраб олишиб нега дарс бермай қўйганимни сўрашди. Мен бошқа ишга ўтаётганлигимни айтдим. Шунда қизлар йиғлаб: - Домла, сизга ўрганиб қолган эканмиз, етимга ўхшаб қолдик - дейишди.
Мен уларни тинчлантириб: - Энди менинг ўрнимга
Категория: Қиссалар | Просмотров: 1398 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008


            ДЎРМОНДАГИ

                ХАЙКИРИК


      Мен сиёсий ҳаётда ҳам адабиётда ҳам ҳақиқат тополмай ҳар икки жабҳада адолатсизлик, ноҳақлик билан иш олиб борувчи қаллоб маҳаллийчи, қитмир, хасадгўй  гуруҳбозларни ёмон кўрардим. Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси Андижон вилояти бўлимига котиб қилиб қўйилган кимсанинг кабинетига кириб: - Бу қанақаси? Менинг иккита шеърий тўпламим Республиканинг нуфузли нашриётларида чоп этилган бўлса, туркум шеърларим суратим

Категория: Қиссалар | Просмотров: 1913 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008

БЎРОНЛИ  ЗУЛМАТЛАР

    Бишкекка яна баҳор келди. Бугун эрталаб ошхона деразасидан кўриниб тургувчи дарахтда олмахонга кўзим тушди. Бишкек аллеялар, парклар, бульварларга бой шаҳар бўлиб, дов-дарахтларида олмахонлар кўп. Улар одамдан қўрқмайди. Агар бу олмахонлар бизда бўлса борми, уларни бизнинг шўх-шаддод болалар аллақачон чўзма билан уриб ўлдиришган
Категория: Қиссалар | Просмотров: 2014 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008


Хикматли дунё


Қишлоғимизда Қозоқ эшон деган темирчи бўларди. Юксак муомала маданиятига эга бу инсон хуш муомиласи билан ҳар қандай ёвуз одамни ҳам сехрлаб ўзига  махлиё қила олар, худди қор ғижирлаётганга ўхшаш товуш билан гапирарди. Қозоқ эшон баъзан пиёда баъзан велосипед миниб кўчадан ўтиб қолар, барча билан бирдай қўлини кўксига қўйиб саломлашар, ҳатто


Категория: Қиссалар | Просмотров: 1829 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008

Эх, Бишкек, Бишкек!

Бишкекда бизни ўзбек қочқинлардан бири, истеъдодли журналист Тўлқин Қораев кутиб олди. У  бизни   ўзи ижарада яшаётган уйига олиб кетди. Икки қаватли уйнинг биринчи қаватидаги у квартира Республика жиноят қидирув  бошқармаси билан  СНБ биноларининг ўртасида жойлашганди.
Тўлқин Қораев қорачадан келган, новча бўйли, юрганда худди ер ислохатида камбағалларга  томорқа  улашаётган комсомол “землемер” сингари  ка-атта – катта қадам ташлаб юргувчи  журналист эди. Унинг буклаб жамласа сумкага айланиб қолувчи сув ўтмас жойномози бўлиб, беш вақт  номоз қилар, Бишкек шахри марказидаги масжидда ўқиладиган  жумъа  намозларига мунтазам  қатнарди.
Тўлқиннинг  бағри кенглик фазилати сабаб ўзбек қочқинлари деярли ҳар куни унинг уйига йиғилар, унинг “ноутбук” компьютеридан ва телефонидан  фойдаланар, ваннасида чўмилиб, кир ювадиган машинасида кийимларини ювиб кетишарди. Тўлқин пул сўрасанг йўқ демай бериб, у қарзни то ўзинг олиб бориб бермагунингча сўрамайдиган қўли очиқ  инсонлар  туридан эди. Тўлқин Қораевдан ўзбек қочқинлари фақат яхшилик кўрдилар.
Категория: Қиссалар | Просмотров: 1290 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008

Ҳангомаи Хайитвой.


Бишкекдаги қочқинлар ичида Наманганлик Хайитвой Қўзиев деган  кимса бўлиб, юриш туриши , феъл атвори билан 3 рейх фюрерини  эслатар, у баъзан:
-Мабодо ман давлат теппасига кесам, халқимиззи эзган зўлимлани, пўрахўрлани, битта қўйма девўрга тираб ўтиб ташлайма – дер
Категория: Қиссалар | Просмотров: 960 | Добавил: valfajr | Дата: 17.05.2008

Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz