Пайшанба, 09.01.2025, 12:00 | Главная |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » 2008 » Май » 17 » Олисларда ёнган чироқлар
Олисларда ёнган чироқлар | 12:22 |
-27-
Ҳангомаи Хайитвой.
Бишкекдаги қочқинлар ичида Наманганлик Хайитвой Қўзиев деган кимса бўлиб, юриш туриши , феъл атвори билан 3 рейх фюрерини эслатар, у баъзан: -Мабодо ман давлат теппасига кесам, халқимиззи эзган зўлимлани, пўрахўрлани, битта қўйма девўрга тираб ўтиб ташлайма – дер, мен хазиллашиб: Хай, хай, Сиз Хайгитлер, Хайитгитлер экансиз – деб қўярдим. Бу қизиқ феълли, ажойиб кимса, тез хафа бўлиб қолар ва яна хафа қилган одамни тез кечириб юборарди. У жуда тежамкор бўлганидан, топган пулини эхтиёт қилар, озроқ еб, мундайроқ кийиниб, пулни тежаш учун бусларга чиқмай Бишкекда пиёда юрарди. Қорачадан келган, чувак юзли, озғин, ўрта бўйли бу кимса курткасининг ёкасини кўтариб, икки қўлини куртка чўнтагига жойлаганича бўйнини қимирлатмай юрар, ўткир кекирдаги билан хавони кесиб борарди гўё. У баъзан менга насихат қилиб: - Холдор бу ер энангизний уйимас, пулни тежаб ишлатиш кера – дер. Мени ҳам пиёда юришга мажбур қиларди. У Бишкекда Дырылдаев деган хуқуқ химоячисини жуда қаттиқ хурматлар, “Рамазан ака, Рамазан ака”, деб унга қўнғироқ қилиб қоларди. Мен Рамазон аканинг фамилиясини биринчи бор эшитиб хайрон қолганман - Дырылдаев. Бу фамилия менга Дырыл-длл-длл-длл!- дея юргувчи қадимий “Ирбит” мотоциклнинг товушини эслатарди. Биз Рамазон Дырылдаев билан “Оқ кема” мехмонхонасида ўтган халқаро форумда учрашиб сухбатлашдик. Бу халол, инсонпарвар, жасур ва мехрибон хуқуқ химоячиси ҳақиқатдан ҳам хурмат эхтиромга лойиқ инсон экан. Мен Шамшодларникида яшаб юрган кезларим Хайитвой ака ҳам ўша Фрунзе кўчасидаги Хусайн деган осетиннинг уйида хаёт кечирарди. Бир куни мен Хайитвой ака ижарада турган уйига боргач, у ётадиган хона деворларини кўздан кечирар эканман, бирдан девордаги араб имлосида “Оят ал - Курси” сураси ёзилган календарни кўриб қолдим. Арабча саводим борлиги сабаб сурани ўқий бошладим. Шу махал Хайитвой аканинг каравоти ёнига ўрнатилган ва қизиб чўғланган очиқ электроспиральга тегиб, шимимнинг пойчаси тешилиб қолди. “Ух” – дедим шоша-пиша, шимим пойчасининг куйган жойини пайпаслаб Хайитвой ака шимимнинг пойчасига қараб туриб кула бошлади. Сўнг шошиб телефон гўшагини оларкан, кимгадир кўнғироқ қилиб: - Бир янгилик айтами? – деди. Кейин давом этди: - Ҳалиги шоиримиз борку, Холдор. Ўша Холдорри денг шими тиззасигача ёниб кетса бўладими?! Хайитвой ака шундай дея, қиқирлаб кула бошлади. Табийки, мен бу гаплардан хафа бўлдим. Сўнг: - Ие, э, Хайитвой ака, одам-подаммас экансизку. Шунақа дейсизми? – дедим. Хайитвой ака бадтар кулди. Кейин менга таскин бериб: - Хафа бўлманг, ҳозир “Дўрдой” бозорига бориб сизга янги шим сўтиб оламиз – деди. Шундан кейин “Дўрдой”га жўнадик. Яхшиямки, бироз пулим бор эди. Бозорга борарканмиз растама-раста юриб Хайитвой ака овозига ясама салобат берганича, осилиб турган шимларнинг пойчаларини қайриб кўрар, сотувчиларга калтафахм рахбарларга хос кериклик билан: - Э-э-э, вы знаете –е, у вас … э-э-э есть а-а-, хорошей брюки? –дер. Сотувчилар кўрсатган шимга қараб: -э-э-э, вы знаете –е нам... как эта по вашему ... а-а-а, по дишевли есть? - дея уларнинг энсасини қотирарди. Охири сотувчилардан бири: - Булар қирғизша тушунбайт экен – дедида, бизга қараб: - Вы что иностранцы, что-ли –деди. -Э-э-э-э, да-а, да-а, понмайте. А-а-а-а, вы знаете –е.. - дея Хайитвой ака керилишни давом этдирар, менинг тоқатим тоқ бўлиб, “ҳозир сотувчилар иккаламизни ур калтак қилиб саваламасада” – дея ўйлардим. Охири бир шимни сотиб олдик.Қайтишда Хайитвой ака: - Холдор, бўза ичамизми? –деди. Мен: - Сиз ичсангиз майли, лекин мен ичмайман – дедим. У давом этди: - Мен овқатга кетадиган пулни тежаб бўза ичиб юраман Бўза қоринни тўқ тутади, ҳам кайф беради.- деди. Биз бўза сотадиган жойга бордик, ёшлик пайтларимни эсладим. Чунки дадам бола пайтларим уйимизда қўл бола бўза тайёрлар, у бўза хуштаъм ва ўткир бўлар, дадам менга косалаб ўша бўзадан ичкизар, мен маст бўлиб гандраклаб юрсам, дадам хурсанд бўлиб роса кулар эди. Мен бу ҳақда Хайитвой акага айтмадиму, бўзани худди энди кўриб тургандай бир пиёла ичдим. Бўза менга ёқмади. Кўнглимни алағда қилди. Биз уйга қайтдик. Хайитвой аканинг Швецияга кетиши ҳам қизиқ бўлди. Саҳарда у мени турткилаб уйғотиб: -Ман кетуттиман., - деди. Мен сакраб туриб унинг юкларини ташишга кўмаклаша бошладим. Чемоданини олиб тушгунимча, Хайитвой ака машинага чиқиб ўтириб олибди. Мен шофёрнинг хужжатларини, ООНдан келган-келмаганини суриштирдим. Шофёр каловланиб қолди. Шу махал биз тамон бир киши келдида: - Вы едете в Швецию? – деб қолди. -Да –деди шоша-пиша Хайитвой ака. Ҳалиги одам асабийлашди: -Да, что Вы на самом деле? Я часа два Вас жду, а Вы... – деди у хафа бўлиб. Хайитвой ака қўрқиб кетди. Чунки сал бўлмаса Швециягамас, Ўзбекистонга, “Жаслиқ” ўлим лагерига кетиб қолишга оз қолди. У тирилиб тобутдан сакраган одамдай машинани тарк этаркан “бай-бай-бай-ба-ай” дегандек бош чайқади. Биз унинг юкларини БМТ юборган ҳақиқий машинага юкладик. Хайрлашдик. Машина чироқлар порлаб ётган кўчадан олислаб кетаркан, мен анчагача қўл силтаб турдим. Мухолифатдаги партия аъзоси ва хуқуқ химоячиси бўлгани учун Ватандан қувилган, ҳақиқат йўлида жабру жафоларга гирифтор бўлган хурфикр инсонлардан яна бири қариндош уруғи, бола-чақаси кузатиб қолмай менинг кўз ўнгимда ёлғиз ўзи сўппайиб кетди – деган ўй хаёлимдан ўтиб бўғзимга хўрлик тиқилди. Йиғлагим келди.
-28-
|
Категория: Қиссалар |
Просмотров: 961 |
Добавил: valfajr
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |