Сешанба, 07.01.2025, 09:24 | Главная |
Календарь новостей« Январь 2025 » | Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шм | Як | | | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » Таржималар
Муса Жалил
Йўллар
Йўллар, мени она юртимдан,Жудо этиб, қийнаб нетдингиз?Етар энди шунча юрганим,Мени тезда уйга элтингиз.
Кўп соғиндим таниш қирларни,Ўрмонларни, кўприк бошимни.Мени кутиб соғиниб кетган,Ингичка бел, қора қошимни.
Кун ёмғирли эди мен кетганда,Қараб қолган эди сирдошим.Намлагандир унинг кипригин,Ёмғир каби нозли кўз ёши.
Йўллар, йўллар, сиз қийнадингиз,Мени шундай қаттиқ, беаёв.Айтинг, сиздан яна ким юрган,Мендек ёлғиз, ғамгин ва яёв?
Менга ўхшаб қай шошқин юрак,Юрди сиздан боқиб чироққа?Кимни мендай маюс дард билан,Ташладингиз элтиб йироққа?
Узоқларга кетсакда бизлар,Умид, ишонч дилнинг овунчи.Тарк этмайди умидвор дилни,Туғилган юрт - Ватан соғинчи.
Йўллар, мени она юртимдан,Жудо этиб, қийнаб нетдингиз?Етар энди шунча юрганим,Мени тезда уйга элтингиз!
Холдор Вулқон таржималари.
|
Илья Резник
Шерали
Плачет
маленький най.
Стонет
скрипка надрывно.
Глухо
дойра гремит.
Вторит
голосу тар.
Не
кончается той,
Как
волна в час приливный
Состязанье
певцов
Судят
все – мал и стар.
Читаем дальше
|
|
Tongi yog'du (hikoya). Mario Kita |
-
Haliyam qorong‘umi? Osmon oqarishmadimi? – og‘ir – og‘ir nafas
olganicha so‘radi qariya. Qanaqa uzun yillar bo‘ldi bu yillar... Vaqt
qanchalar uzoq cho‘zildiya...
Давоми бор
|
Марио Кита
Тонги ёгду
(Ҳикоя)
- Ҳалиям қоронғуми? Осмон оқаришмадими? – оғир – оғир нафас
олганича сўради қария. Қанақа узун йиллар бўлди бу йиллар...
Вақт қанчалар узоқ чўзилдия... ҳаёлидан ўтказди қария. Чол
ҳаётининг интихоси яқинлашаётганини сезар ва мангу сафарга
тайёрланар эди. Ҳар ҳолда у ўз бурчини уддалади. Энг мухими у
ёлғиз эмас...
Давоми бор
|
Yapon she’riyatidan Xoldor Vulqon
таржимаси 1983 yil.
Xayku yolg‘izlikni kuylaguvchi ixcham san’at asari bo‘lib u
tashvishlardan bezgan, noxaqliklardan, ozorlardan charchagan,
g‘iybatlar paykonidan vujudlari g‘alvir, xorg‘in ruh egalarining
chekinadigan uzlatgoxi, xilvatidir. Yapon shoirlari tabiat bilan uyg‘un
umr kechirib xaykular yozish uchun roxiblar kabi janda kiyib, xassa
tayanib yovvoyi kaptarlar g‘uvillayotgan kimsasiz dalalar
ortida,tumanli tog‘ qishloqlaridagi chakalakzor o‘rmonlarda, vayrona
ibodatxonalarning unut xarobalarida,
Давоми бор
|
Matsuo Basyo yozgan
Хaykular:
Qorli tong.
Yana quritilgan baliqni
Yeyman shekilli yolg‘iz bir o‘zim.
***
Dengiz suvida suzib yurar
Mayda yaltiroq baliqchalar
Tutaman desang yo‘q bo‘lib qolishar.
Давоми бор
|
Kovaxigasi Xekigado
Oyog‘im ostida o‘ralashib ,
O’sgan maysalar aro
Chiyillaydi mitti jo‘jalar
Давоми бор
|
Танкалар
Эх ,агар бу дунёда Ой булутга ботмаса Олча гуллари тўкилмаса Мен яшайверардим Далалардан келмай умрбод
***
” Ёсино ” тоғларидаги Олча бутоқларида Музлаб ётар қор Олчалар гуллашга Кечикмасайди . . .
Давоми бор
|
Танеда Сантока
ёзган хайкулар
Шундай кетмоқдаман Сўзанакни қалпоғимга Қўндирганимча.
*** Ёлғиз ўтирибман Ромларга елимлаб Янги қоғозни.
*** Қандай ва қаёқдан қарамайин Ҳамон ёғаяпти тўхтамай Ёғаяпти қор.
Давоми бор
|
Сўз сеҳри
Холдор Вулкон
таржималари
(Хайку ҳақида )
Хайку ёлғизликни куйлагувчи ихчам санъат асари бўлиб у ташвишлардан безган, нохақликлардан, озорлардан чарчаган, ғийбатлар пайконидан вужудлари ғалвир, хорғин руҳ эгаларининг чекинадиган узлатгохи, хилватидир.
Давоми бор
| |
|
| |