Мусулмон халқининг жигарини кабоб қилиб қайларга сафар қилдингиз, Ҳазрат? Биз Ўзбеклар ҳам Ҳазрати Алишер Навоийни шундоқ севмоғимиз керак. (Холдор Вулқон)
Вилоят
хокимлигида етакчи мутахассис бўлиб ишлаб юрган кезларим
Андижонга Тошкентдан мақомчилар ансамбли келди. Улар орасида
Ахмаджон Шукуров, Насиба Сатторова, Ўлмас Оллоберганов ва бошқа
хофизлар, Темир ака каби мохир найчи созандалар бор эди.
Мен уларнинг районларда консертларини ташкил қилиб юрадиган
Вилоят хокимлигининг вакили эдим. Ўлмас концертларда Фузулий
ғазали билан айтиладиган "Қурбон ўлам" номли катта ашулани
айтар, даладаги оддий меҳнаткашлар олқишига сазовор бўлар,
кексаларнинг дуоларини оларди. Хайрлашув концерти "Охунбобоев"
номидаги Вилоят театрда ўтган. Мен якунловчи нутқ сўзлаган
эдим ўшанда. Мухаммад Юсуф рахматлининг хотира кечаси ҳам ўша
театрда ўтган. Мен у маҳаллар Дўрмон воқеаси туфайли Хокимликдан
қувилиб мухолифга айлангандим. Шу туфайли махсус топшириқ
олганини очиқ - ойдин айтиб мелсалар мени хотира кечасига
киритишмади. Бир режиссўр акамиз ўшанда ахволимга зимдан кулган
эди. Дилим ранжиди. Андижон воқеаларидан кейин бир тўйда
ўтирсам ўша режиссўр бир - иккита актерлар билан кириб
келишди. Режиссўр мен билан кўришгач мен: - Ака, бу
театринглар ҳам ёниб кетибдику - дедим. (Назаримдан қолган
театрлари Андижон воқеалари пайти ёниб ер билан яксон бўлган
эди) Албатта театрнинг ёниб кетгани яхши бўлмади, лекин
ўшанда режиссўр уялиб бўйнигача қизариб кетганди. Одамлар ҳар -
хил бўлар экан. Ёмонни кулиб, яхшини суйиб эсларкансан одам.
Ўлмас яхши инсон ва истеъдодли хофиз. Оллох хофиз умрига ва
санъатига файз ато этсин!
Шундай Ватаним бўлатуриб, Қўрқиб қочиб юрибман Канадада! (Холдор Вулқон)
Ватан хакида хамма куйлаяпти. Ватанни хис килиб куйлаш керак.
Мустақилликдан сўнг байрамга мос қўшиқлар яратиляпти. Бир Ватан сўзини
30 марта кайтариш мумкин… Демак бундай тарзда ҳам куйласа бўларкан. Мен
эса халқ дардини ҳис этиб, Ватанни туйиб, куйиброқ куйладим.Хар кимнинг
виждонига хавола! Хар бир тепалик хам тоғ деб аталмас, Ватан деган хар
кас- ватанпарвармас! дея куйлагандим, бир қўшиғимда. Ватан хақида
ўйинбоп қилиб айтилаётган қўшиқлар кўнгилга у қадар ботмаса керак деб ўйлайман.