Жума, 24.01.2025, 17:24Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Январь 2025  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » Шеърлар

            

                 Вулкан


       Странная голова



Была бы моя голова кувшыном,

Я бы хранил в нем зерно.

Что бы их не стащили крыси.

К сожелению она даже

Не чайник чугунный, не кастрюля.

И не самовар.

Была бы она хотя бы тыквой узколобой,

Понадобилась бы хоть на что нибудь.

Тогда это что?

Моя голова что ли?

Ааааа,

Это нарост на моих плечах.

Я   такой   безмозглый  урод.

По этому развалив страну

Угнетаю свой  собственный народ.





                                                                    




2 июня , 2009 год. 11 : 34. Торонто. Канада.





Категория: Шеърлар | Просмотров: 800 | Добавил: valfajr | Дата: 02.06.2009


                                   


          Холдор Вулқон




                 Шамол


                                                       


Ям- яшил боғларда яйраб гувлаган  дарё шамол,

Боғи роғ  девона Мажнун, сен гўзал Лайло шамол.

Қолди кўнглим барчадин, кел, сенла сухбат айлайин,

Тўлди қирмиз қона бағрим, оҳи вовайло шамол.

Сен Диёрим сори эсгил, ёра еткургил дуо,

Учраса йўлларда маюс, кўзлари шаҳло, шамол.

Эй баҳайбат коса осмон, сенда ким ичган шароб?

Дилни махмур этди Вахдат бодаси - сабҳо шамол.

Гувлагайсан мисли денгиз баҳри соҳиллар аро,

Ёрдин айру бўлса уммон мен учун сахро, шамол.

Қолса ғурбатларда Вулқон, ҳоки   пойин   ахтариб,

Қайдасан  деб  йиғла бўзлаб, бўлма бепарво, шамол.



2009 йил. 31 май. Якшанба. Кундуз соат 1 дан 34 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.



Категория: Шеърлар | Просмотров: 869 | Добавил: valfajr | Дата: 31.05.2009


Хўракка  алданиб  нодон  балиқ  дарёдин   айрилди

             

        Холдор Вулқон


             АЙРИЛДИ


Жудолик даштида Одам Ато Хавводин айрилди,
Жами Ислом эли йиғлаб Расулуллодин айрилди.
Асл мангу мухаббат - Ҳақ, бани одамга дил берма,
Бўлур ибратки Мажнун ох чекиб Лайлодин айрилди.
Меҳр қўйма бу дунё молига, хаттоки Қорун ҳам,
Ажал келгач туганмас молу мулк - дунёдин айрилди.
Кибр касби Лаъин Иблис эрур кибрингни ўлдиргил,
Неча мағрур қавм Искандару Дородин айрилди.
Хатарли қумбўронда беақл йўл бошлагач карвон,
Биёбонлар аро йўл манзилу маъводин айрилди.
Қавмларни қилур ғорат қиличсиз, сўз билан ағёр,
Кириб ёв сўзига зиллат эли имлодин айрилди.
Нафс қармоғида лаззат ётар алданмагил, Вулқон,
Хўракка алданиб нодон балиқ дарёдин айрилди.


2005 йил , апрель . Маслахат қишлоғи .


                          Бирлашмадинг !


Эй, элим,   жоним   сенга   бўлсин  фидо,  бирлашмадинг.
Бир - бирингдан  юз   буриб    бўлдинг  жудо,  бирлашмадинг.
Тожу - тахт  деб  бегунох  бечораларни  қирдилар,
Қабрида  йиғлаб  ётар  Одам  Ато,  бирлашмадинг.
Туз  бериб   боққан  эди  Ўзбек  сани,  қочдинг  қаён?
Эл  чекар  фарёду  оҳ  йиртиб  яқо,  бирлашмадинг.
Телбариб  шоирларинг  тўнғизни  мақтаб  шеър  ёзиб,
Кийдилар  зардўзи  тўн,  қирмиз  қабо,  бирлашмадинг.
Камтаринликдан  насихат  айладинг  Сўфий  мисол,
Сақлабон  Иблис  каби  кибру  хаво,  бирлашмадинг.
Йўқчиликдан  қиз - жувонлар  бўлди  беномусталаб,
Сен  илон  ёғин  ялаб  шому  сабо  бирлашмадинг.
Тўғри  йўл  кўрсатсалар  ўз  билганингдан  қолмадинг,
Парчалаб  "Бирлик" ни  сен  қилдинг  ХАТО,  бирлашмадинг.
Каннибалдек  еб  одамзод  гўштини  ғийбат  билан,
Бир - бирингни  тепкилаб  бўлдинг  адо  бирлашмадинг.
Тожу  тахтга  кўз  тикиб   қариб  қолибсан,  эй,  рафиқ,
Эмди  санга  мунтазир  Дорулбақо,  бирлашмадинг.
Этма  айб,  эл  хасратидан  портладим  Вулқон  бўлиб,
Еру  кўкни  титратиб  қилдим  нидо  Б И Р Л А Ш М А Д И Н Г !


9  ноябрь, 2007 йил. Кеч  соат  4 дан  30  минут  ўтди. Канада.  
 




       
Категория: Шеърлар | Просмотров: 1069 | Добавил: valfajr | Дата: 29.05.2009

                

         Холдор  Вулқон


            Ёғингарчилик    



Кўр эмасу аммо негадир,

Йўл кўрсатар унга йўриқчи.

Юролмайди бир ўзи ёлғиз,

Атрофида минглаб қўриқчи.

Юрагида музлар кек, хасад,

Еган олий таоми заҳар.

Деразалар қўрқинчли, унга,

Ўқраяди ёв каби шаҳар.

Ёлғон – яшиқ сўзлар қуроли,

Касби одам қонини тўкиш.

Хажга бориб келган бўлсада,

Болалайди оғзида сўкиш.

Асрагани жирканч тилла тож,

Бойлиги мўл, муҳими тахтли.

Лекин ундан бемалол, яйраб,

Юрган гадой минг марта бахтли.

Кўзларида ҳавотир, ҳадик,

У Халқнингмас, ўз ғамин ўйлар.

Аланглайди атрофга ҳар он,

Бўри бўлиб  кўринар қўйлар.


Қариб қолган бўлсада ҳамон,

Қирар, қўймас соқол ё мўйлаб.

Бузилади асаби тунлар,

Мангу азоб, Дўзахни ўйлаб.

Ўлмай  мангу  яшаш    мақсади,

Ахтаради ўлимга чора.

Жаннатни забт этишга тайёр,

Лек  Азрохил  олмайди пора.

Ахтаради соябонини,

Ҳаво айниб қолган чамаси.

Ташқарида ёғингарчилик,

Ёғаётир лаънат жаласи.


           Холдор Вулқон


2009 йил, 16 май. Кундуз соат 10 дан 03 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.

Категория: Шеърлар | Просмотров: 832 | Добавил: valfajr | Дата: 16.05.2009

                                       




                                     

         Холдор   Вулқон


                                                         


        Ғаройиб ҳикмат


Соя каби изимдан қолмай,

Мен юраман ўзимни пойлаб.

Ўз ҳақимда йиғиб маълумот,

Кузатаман ўзимни ойлаб.

Кўролмайман, қийнайди хасад,

Бўғиб қўйгим келар ўзимни.

Қани энди иложи бўлса,

Қошиқ билан ўйсам кўзимни.

Фалон пайтда пистон қилдим деб,

Хукуматга еткиздим чақиб.

Ўз – ўзимни сотганим учун,

Ўрден берса юрарман тақиб.

Хайрон бўлманг илхомим қайнаб,

Қалин – қалин китоблар ёзсам.

Сўнг кўролмай ўзимга – ўзим.

Чуқур хандак, лахадлар қазсам.

Мен ўзимга қиламан тухмат,

Тўплаб чиркин, сассиқ сўзимни.

Ёвуз мазҳаб аъзоси дея,

Қаматаман охир ўзимни.

Зерикканда тополмай эрмак,

Ўз – ўзимни қиларман мазах.

Дейман ўзбек эмассан, ўзим,

Сен Чукчасан, Тожик ё Қазақ.

Соқол қўйиб олибсан, аблах,

Сен ҳам диндор бўлдингми, эчким?

Лекин нима гунох қилдимки,

Яқин келмас ёнимга ҳеч ким?

Балки, шундан насибам ғурбат,

Ватаним йўқ, кийимим жулдур.

Элдан ажраб хору зор бўлиб,

Яшашимнинг сабаби шулдир?..


                                                   


2009 йил, 15 май. Тунги соат 11 дан 55 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.



Категория: Шеърлар | Просмотров: 879 | Добавил: valfajr | Дата: 15.05.2009

 
    
                      
  
         Холдор   Вулқон


              Шоир укам    

Озодбек    Пиримқуловга


Эшитдим, оламдан ўтган эмишсан,

Юлдузлар найзасин отганда осмон.

Сокин дарчаларни бир – бир текшириб,

Юрган маҳал мудроқ,  ой – тунги посбон.

Юпқалашган нарса юракда музми?

Баҳор келганмиди гулларни эзмай?

Юлдузлар кўзимга сочилган тузми?

Укам, кетганингни қолибман сезмай.

Осмон косасининг остида мункиб,

Чопиб борар вақт - учқур тошбақа.

Узоқ яшолмайди шоирлар, чунки,

Сўзлар қилич, тиллар қайроқ тошдақа.

Ботиш   шуъласидан  қамишзор  ёнди,

Лава оташидай қизарди сувлар.

Биз сигир хайдаган ўтлоқда энди,

Ғумайларни юлқиб шамоллар увлар.

Поёнсиз ҳайратга айланмас осмон,

Денгизу уммонлар ойнасин янчиб.

“Яшаш тақиқланган” деган белгини,

Шоир мозорига қўйсалар санчиб.


Холдор Вулқон


2009 йил, 14 май. Тунги соат 11 дан 18 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.


Категория: Шеърлар | Просмотров: 832 | Добавил: valfajr | Дата: 15.05.2009


  

         Холдор  Вулқон



                                                            


         Отамга мактуб



Қўнолмай учади кузги чумчуқлар,

Гала – гала бўлиб гирдибодимда.

Дарё, шолипоя, хайқирган дехқон,

Соҳил жарликлари ҳамон ёдимда.

Балки энди сағир, ғариб шамоллар,

Осмон пуфагини пуфлаб шиширар.

Кўхна, қурум босган тун товасида,

Оқшом ойдан яна қуймоқ пиширар.

Ота, ёнингдаман сен билан бирга,

Осмон бошимизга тикилган чодир.

Асло тушунмайман бир буюк сирга,

Нега озодликни этарлар содир?

Отажон, ҳассага таяниб юрсанг,

Изларинг ёмғирли йўлларда ивир.

Чироқлар бақрайган шаҳарда менинг,

Соям мунғайганча ёзмоқда шивир.

Оқшом, қуймоғингни ўзинг еявер,

Само тандирида пишмайди сомса.

Кислота сингари  тупроқни тешар,

Агар кўзларимдан кўз ёши томса.



Холдор Вулқон

2009 йил, 15 май. Кундуз соат 12 дан 45 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.


Категория: Шеърлар | Просмотров: 926 | Добавил: valfajr | Дата: 15.05.2009



                                                                                                                                




Категория: Шеърлар | Просмотров: 837 | Добавил: valfajr | Дата: 26.04.2009

    Бундан  33   йил  аввал,


1976  йили ёзилган шеър

Маккажўхори



Боласининг соқоли чиқиб қолса ҳам,

Қучоғидан қўймай маккажўхори,




Категория: Шеърлар | Просмотров: 810 | Добавил: valfajr | Дата: 20.04.2009


Холдор Вулконнинг  бундан   33  йил   аввал,

1976  йили ёзган қайғули шеъри


                Армон

( Мархума онажоним Мухтарамхон Мирзажалол қизининг порлоқ хотирасига бағишлайман)

 


Онажоним, сен кетган чоғ ҳали жуда ғўр эдим.

Боғ сахнида шўх қушларнинг сайроғига жўр эдим.

Илк мактабга борган чоғим кечагидай ёдимда,

Ним хўрсиниб у дамларни эслайман ҳар одимда.

Баъзан дўстлар кулчасини мақтаб – мақтаб есалар,

Гох узатиб кулчалардан: - Ол, олавер – десалар,

Ич – ичимдан дардли фиғон ўрлар эди фалакка,

Сенчи у пайт айлангандинг чўпчакдаги малакка.

Кулча ёпиб бермасанг ҳам майлийди бўлсанг тирик,

Шунда бахтли яшар эдик қувонч – шодликка шерик.

Сени жуда соғинаман, соғинаман ҳали ҳам,

Соғинчингни қалам билан тунлар кўраман баҳам.

Сен учун ҳам яшаяпман ғамларни қилиб ғорат,

Тез – тез бориб мозорингни қилмоқдаман зиёрат.

Энди шамол тортқиламас сағанангнинг хашагин,

Сени шеърда тирилтирдим, шеърларимда яшагин!


Холдор   Вулкон

1976  йил. Маслахат   қишлоғи.





Категория: Шеърлар | Просмотров: 797 | Добавил: valfajr | Дата: 20.04.2009

« 1 2 ... 4 5 6 7 8 ... 10 11 »
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz