Жума, 10.01.2025, 00:45Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Апрель 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Апрель » 20 » Стихи Вулкана написанные в 1976 году.
Стихи Вулкана написанные в 1976 году.
00:04

     

 

1976  йили ёзилган шеър

Маккажўхори



Боласининг соқоли чиқиб қолса ҳам,

Қучоғидан қўймай маккажўхори,

Қуриган баргларла тиларди шабнам,

Елларга эш бўлиб ноласи, зори.

Не қисматки, бир кун қуруқ танадан,

Шиддатла думбулни қайирди кимдир.

Гўё ғазаб билан ночор онадан,

Жонажон дилбандни айирди кимдир.

Маккажўхори “Ғийқ” этдию ҳаста,

Думбулга  сўнги  бор  айтди алвидо.

Силташдан синаркан, эгилиб аста,

Умрин фарзандига айлади фидо.

Бу не фожиадир, сўйлагил, қани,

Эй, буюклар бошин қотирган олам!

Ер – сув, тахт баҳона қутлуғ куррани,

Одамзод қонига ботирган олам!

Қани, айт, шу оддий ўсимлик деган,

Думбулдан ажралиб айласа нидо,

Инсоннинг онаси қандай чидаркан,

Қадрдон фарзанддан бўлганда жудо?!


Холдор Вулқон


1976 йил. Маслахат қишлоғи.


Категория: Шеърлар | Просмотров: 808 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz