Холдор Вулконнинг
1976 йили ёзган қайғули шеъри
Армон
( Мархума онажоним
Мухтарамхон Мирзажалол қизининг
порлоқ хотирасига бағишлайман)
( Мархума онажоним
Мухтарамхон Мирзажалол қизининг
порлоқ хотирасига бағишлайман)
Онажоним, сен
кетган чоғ ҳали жуда ғўр эдим.
Боғ сахнида
шўх қушларнинг сайроғига жўр эдим.
Илк мактабга
борган чоғим кечагидай ёдимда,
Ним хўрсиниб
у дамларни эслайман ҳар одимда.
Баъзан дўстлар
кулчасини мақтаб – мақтаб есалар,
Гох узатиб
кулчалардан: - Ол, олавер – десалар,
Ич – ичимдан
дардли фиғон ўрлар эди фалакка,
Сенчи у пайт
айлангандинг чўпчакдаги малакка.
Кулча ёпиб
бермасанг ҳам майлийди бўлсанг
тирик,
Шунда бахтли
яшар эдик қувонч – шодликка шерик.
Сени жуда
соғинаман, соғинаман ҳали ҳам,
Соғинчингни
қалам билан тунлар кўраман баҳам.
Сен учун ҳам
яшаяпман ғамларни қилиб ғорат,
Тез – тез бориб
мозорингни қилмоқдаман зиёрат.
Энди шамол
тортқиламас сағанангнинг хашагин,
Сени шеърда
тирилтирдим, шеърларимда яшагин!
Холдор Вулкон 1976 йил. Маслахат қишлоғи.
|