Холдор Вулқон
Дўстимга
Энг садоқатли
асл дўстим ҳамон ёнимдадир.
Кетмагай ташлаб
мени ҳар лахза, ҳар онимдадир.
Бир китоб берган
эди нурлар таратгай сўзлари,
Шуълалар машъал
каби зулматли зиндонимдадир.
Мен асл дўстим
билан суҳбатда бўлсам, субҳи шом,
Сўзларин ҳар
жилваси гул лаъли ҳандонимдадир.
Ҳар куни олгай
хабар, оч қолмасин деб қайғуриб,
Мен фақирнинг
ташвиши ҳимматли мезбонимдадир.
Эслаёлмам унга
қандай яхшилик қилган эдим,
Қимтиниб чекдим
хижолатларки армонимдадир.
Мен ўзим қаттол
ғаним бўлдим ўзимга бир умр,
Вах, қаро зиллат
қуюн чўлу биёбонимдадир.
Бир ғазал ёздим
уни дўстим қабул айлармикин?
Бу сиёх , Вулқон,
юрак – қонли сиёхдонимдадир.
Холдор Вулқон
2009 йил. 6 июнь.
Кундуз соат 3 дан 32 минут ўтди.
Торонто шаҳри,
Канада.