Ҳазратқул Худойберди
Ким аслида қудратли,
Президентми ёки
бир
маҳбусми?
Мени
анчадан бери бир нарса, аниқроғи бир савол, ҳайратга солади:
Нега қудратли диктатор Ислом Каримов 10…15 йилдан бери қамоқлард а
ётган, мажруҳ ва майиб қилинган, атайлабдан оғир
касалликларга дучор қилинган
сиёсий маҳбуслардан бунчалик қўрқади??
Менинг жавобсиз саволларим орасида ўз ечимини кутиб ётган
бу саволимни ББСида чоп этилган бир мақола уни қайта кўриб чиқишга
ундади…(Сиёсий маҳбус
Мурод Жўраев қамоқ муддати узайтирилган Ўзбекистонда 1994 йилдан буён сиёсий маҳбус,
мухолифатдаги "Эрк"
партияси фаоли Мурод Жўраевга нисбатан белгиланган жазо муддати яна
уч йилга узайтирилган).
Мен Муродни қамоққа
олинишидан бир неча ҳафта олдин Москвада кўрган эдим. У Киевдан Тошкентга
сафари давомида Москвага қўниб биз, ўзбекистонлик қочқинларни
бир кўриб ўтиш учун у биз турган кичик бир квартирани зиёрат қилган эди.
Кун бўйи сўҳбат қилган эдик ўшанда... Кеч соат 2..3ларда кўпчилик
ухлаб қолди аммо Мадамин Нарзиқулов ва Мурод Жўраев тонг отгунча
гаплашиб ўтиришди.
Эртасига Мурод Олмаотага учиб кетди. Орадан бир неча кун ўтгач уни ўша ерда
қамоққа олингани ҳақида нохуш хабар эшитдик.
Вақт ўтиши билан менда ўша пайтлар пайдо бўлган шўбҳа бугунга
келиб аниқ бўлди: Мурод кечаси билан сўҳбат қурган Мадамин
Нарзиқулов уни Украина(КНБ), Россия (ФСБ), Ўзбекистон (МХХ) ва Қозоғистон
(МХҚ) Махфий хизмат вакилларига сотган эди.
Мурод бизларга айтган гапи бўйича, у ўша
пайтлар Киев ва Олмаота ўртасида Эрк газетасини тарқатиш бўйича асосий
курьер вазифасини бажарар эди.Уни кечаси билан авраб гапга тутган ва шу йўллар
билан Муроднинг Киев ва Олмаотадаги яширин қароргоҳларини,
мухолифат газеталари ва китобларини Ўзбекистонга киритиш сир асрорларини
Мадамин Нарзиқулов аниқлаб олган.Ана шундан сўнг Эрк партиясининг
етакчи вакиллари Мурод Жўраев, Муҳаммад Бекжоновлар ва улар орасида қандайдир
ишлар билан банд бўлган Юсуф Рўзимуродовлар бирин кетин қамоққа
олиндилар.
Мадамин Нарзиқуловга нисбатан мени шубҳа гумонларим илк маротаба у ФСБ вакиллари билан учраша бошлаганда уйғонди. У ўзининг бу учрашувларидан мағрурланар,
мени содда деб уйлаб, гуёки ФСБ унга ва Ўзбекистондан келган бошқа
мухолифат вакилларига эҳтиёт бўлиб
юришлари кераклиги ҳақида маслаҳатлар бераётганини айтиб,
мени алдамоқчи бўлар эди.
Мен эса шўбҳаларимни очиқламасдан
”Ҳа яхши, агар улар ростдан ҳам бизларга ёрдам бераётган бўлса” деб
қўяр эдим. Аммо у ўзини ўзи фош қилиб қўйди. ”Қинғир
ишнинг қийиғи қирқ йилдан сўнг ҳам очилар” деб
бекорга айтишмаганда боболаримиз. Менинг ”Мадамин Нарзиқулов ФСБ ва МХХга
хизмат қилаяпти” деган шўбҳаларимни айнан Мурод Жўраевнинг Мадамин
Нарзиқулов билан бўлган тунги сўҳбатидан бир неча кун ўтиб уни
Олмаотада қамоққа олиниши тасдиқлади. Чунки кундузги ва
оқшомги сўҳбатлар чоғида на Муродни ўзи на биз ундан
эркчиларнинг Киев ва Олмаотадаги яширин квартиралари ҳақида гап
очган эдик. Чунки ақли расо бирор мухолифатчи бунақа саволни
бермас, берганда ҳам жавоб ололмас эди.
Аммо афсуски Мурод Жўраев
ўзининг тунги сўҳбати чоғида, Мадамин акага катта ишонч билдирган ҳолда,
унга оғзидан гуллаб қўйган ва партиянинг яширин квартиралари
адресларини айтган бўлиши керак.
Кейинчалик Мадамин Нарзиқулов оғир ва тушуниб бўлмас бир ёмон
касалликка чалиниб, Москвадаги касалхоналардан бирида вафот этди. Унинг
Ўзбекистон билан алоқасида энг асосий вакил Васила Иноятова, раҳбари
эса АҚШда яшаётган ва ҳар хил фондлардан (асосан яҳудийларнинг
фондларидан) пул тўплаб уни Москвада бекаму кўст яшашини таьминлаётган одам эса
Абдуманноб Пўлатов эди.
Хўш, асосий саволга қайтадиган
бўлсак: Нега қудратли диктатор Ислом Каримов майиб ва мажрўҳ сиёсий
маҳбус Мурод Жўраевдан бунчалик қўрқади?? Ҳа, шахсан
Ислом Каримовнинг ўзи, атрофида 500дан ошиқ Президент учун жонини ҳам
бершига тайёр ҳолда бўладиган қилиб тарбияланган қўриқчилари,
5000та Президент Гвардияси аскарлари, Тошкент ва барча каттаю кичик шаҳар
ва қишлоқларни сувараклардек босиб кетган сал кам бир миллионли
милисалар Армияси, 40 000дан зиёд махфий хизмат
ходимлари ва 300 000 сонли Армияси бўла туриб, қудратли
диктатор қамоқдаги оғир шароит ва қаттиқ қийноқлар
остида ожизгина бир шарпага айланиб қолган Мурод Жўраевдан бунчалик қўрқади?
Ишончингиз комил бўлсинки, Мурод Жўраев ва қамоқлардаги бошқа
барча мухолифат вакилларининг қамоқ муддатларини доимий, ҳеч
бир асоссиз равишда узайтирилиши шахсан Ислом Каримовнинг топшириғига
асосан қилинади…
Хўш, нимага диктатор Ислом
Каримов маҳбус Мурод Жўраевдан қўрқади?
Бунинг сабаби шуки, ўзини қудратли бир ҳокими мутлақ дей ҳисоблайдиган
диктатор Ислом Каримов аслида ўлгудек қўрқоқ одам. У нафақат
мухолифат ва дини ислом намоёндаларидан балки кўзига шубҳали кўринган ҳар
бир тирик жондан қўрқади. Унинг атрофда бир гала қўриқчиларидан
бошқа бирор кимса бўлмаган Президент Боғидаги бассейнда электр чироқлари
ўчиб қолганда диктаторнинг сувда типирчилаб, ваҳимага тушиб доду
фарёд қилгани ҳақида бир мақола чоп этилган эди.
Каримов ўзининг халқдан не чоғли қўрқишини 1992 йил
16 январда Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида, 2005 йил 13 майда
Андижоннинг Бобур майдонида ошкора намоён қилди. Талаб билан чиққан
халққа қарши барча кучларни ташлаб, вазиятдан фойдаланиб
ўзининг бутун аламини ана ўша талабгорлардан олди.
Қўрқув бу ёмон нарса. Одамларнинг энг даҳшатли
жиноятларини остида кўпинча ана шу қўрқўв ётади. У қўрқувнинг
сабаблари эса турлича бўлиши мумкин.
Биров узоқ йиллик меҳнатлари
ортидан топган бойликларидан ажралиб қолишдан қўрқса, бошқа
биров элу юрт олдида узоқ йиллар давомида тиклаган обрў эътиборини бир лаҳзада
йўқотиб қўйишдан қўрқади. Учинчиси кўп қийинчиликлар билан
эришган мансабидан ажралиб қолишдан қўрқади. Тўртинчиси эса қилиб
қўйган жинояти очилиб қолишидан қўрқади. Инсоннинг қўрқув
сабаблари турли туман бўлиши, уларнинг айримларини яшашга ҳаққи
бўлган(масалан онанинг ўз норасида гўдагини ёмон кўз ва балолардан асрай
олмаслик қўрқуви) қўрқув бўлса, бошқалари
жиноятга етакловчи қўрқувлар бўлиши ҳам мумкин.
Буларнинг ичида энг катта хавфли қўрқув айнан ана шу сўнггиси,
яъни ўз жинояти очилиб қолиш хавфидан қўрқиш бўлса ажаб эмас.
Ислом Каримовда айнан ана шу қўрқув энг ривожланган қўрқувдир.
Булардан ташқари Ислом Каримовнинг Мурод Жўраев каби мард инсонлардан қўрқиш
сабаблари қуйидагилар:
·
Оғир ва нопок йўллар билан курашиб эришган ва узоқ йиллардан бери
эгаллаб турган тахти равонини тўсатдан йўқотиб қўйиш хавфи қўрқуви;
·
Унда заррача бўлсин асл инсонларга тегишли бўлган муҳим хислатларнинг
йўқлиги (самимият, меҳрибонлик, кечиримлилик, ўзгалар ҳаёти
ва шахсиятига бўлган ҳурмат;
·
Ўзи, ҳаёти ва қилган жиноятлари ҳақидаги аччиқ
ҳақиқатларни очилиб қолиш хавфи қўрқуви:
·
Қамоқдан чиққан фаол инсонларнинг элу юрт ва аҳли
дунёга Ислом Каримов ҳукуматининг жиноятларини фош қилиши хавфи қўрқуви
Ана шу нарсалар сабаб Ислом Каримов узоқ йиллардан бери ўзининг турли
хил қамоқхоналарида, оғир аҳволларда сақланаётган
сиёсий маҳбуслар Мурод Жўраев, Муҳаммад Бекжонов, Юсуф Жума, Рашид Бекжонов ва яна юзлаб бошқа маҳбуслар,
минглаб диниий яьни эътиқод маҳбусларини ҳам қамоқлардан
озод қилишни истамайди.
У биладики бу инсонлар халқ ва давлат олдида абсолют бегуноҳ бўлишларига қарамасдан узоқ йиллардан бери қамоқларда ўтирибдилар. Бу инсонларнинг яккаю ягона ”айблари”
шундан иборатки, уларнинг бирлари Ислом Каримов ва унинг режимига қарши
ўз норозиликларини баралла баён этганлар, иккинчилари бу режимга хизмат қилишдан
бош торганлар, учинчилари эса Оллоҳдан бошқа ҳем кимга
буйсунмасликка қарор қилганлар.
Ҳазратқул Худойберди
2009-06-05
"Стопдиктаторкаримов" сайтидан олинди.
|