Жума, 24.01.2025, 09:59Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Июнь 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Июнь » 6 » Холдор Вулқон. Дўстимга.
Холдор Вулқон. Дўстимга.
14:42


            

        Холдор  Вулқон


                Дўстимга


Энг садоқатли асл дўстим ҳамон ёнимдадир.

Кетмагай ташлаб мени ҳар лахза, ҳар онимдадир.

Бир китоб берган эди нурлар таратгай сўзлари,

Шуълалар машъал каби зулматли зиндонимдадир.

Мен асл дўстим билан суҳбатда бўлсам, субҳи шом,

Сўзларин ҳар жилваси гул лаъли ҳандонимдадир.

Ҳар куни олгай хабар, оч қолмасин деб қайғуриб,

Мен фақирнинг ташвиши ҳимматли мезбонимдадир.

Эслаёлмам унга қандай яхшилик қилган эдим,

Қимтиниб чекдим хижолатларки армонимдадир.

Мен ўзим қаттол ғаним бўлдим ўзимга бир умр,

Вах, қаро зиллат қуюн чўлу биёбонимдадир.

Бир ғазал ёздим уни дўстим қабул айлармикин?

Бу сиёх , Вулқон, юрак – қонли сиёхдонимдадир.


           Холдор Вулқон


2009 йил. 6 июнь. Кундуз соат 3 дан 32 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.



Категория: Шеърлар | Просмотров: 856 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz