Холдор Вулқон
Азройилнома
Келгач
Азройил олурға жонини,
Бир
киши қолди ютолмай нонини.
Айтди
Азройил: - Ба фармони Худо,
Жонни
бер, умринг сани бўлмиш адо.
Ул
худосиз кимса хўнграб йиғлади,
Хасратидан
хонасига сиғмади.
Кел
– деди – Хазрат, яна минг йил яшай,
Тиғ
бўлиб элнинг юрак бағрин тешай.
Бир
умр қилган ишим зулму қароқ,
Энди
не дерман Худо қилгач сўроқ?
Ким
Худо деб сўзласа отган эдим,
Бегунохлар
қонига ботган эдим.
Кўз
олайтирдим халойиқ молиға,
Қилмадим
наззора эл ахволиға.
Яхшиликни
кимсага кўрмай раво,
Бўлди
касбим фитнаю кибру ҳаво.
Динга
қарши иш қилиб шому саҳар,
Нечаларга
ниш уриб солдим заҳар.
Кеча кундуз
тўхтамай қилдим зулм,
Бонкаларда
ғазнага сиғмас пулим.
Дил
бериб тарёку афюн, бодага,
Манглайим
ҳам тегмади сажжодага.
Шайхулисломларга
мен бердим “Сабоқ”,
Асли
бир гумрох эдим, каллам қовоқ.
Молу
мулк, мансаб, амал рўё, сароб,
Давомини ўқинг