Пайшанба, 09.01.2025, 11:40 | Главная |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » 2009 » Май » 30
Ғофур Йўлдош
Худо урган кимса
(Ҳикоя)
Қишлоғимиз этагидан катта канал оқиб ўтади. Каналнинг ёнида зовур
бор. Канал билан зовур оралиғидаги ўн беш-йигирма қадамча чўзилиб
кетган жой ўтлоқ эди. Ерга кўк югуриши билан биз болаларнинг куни ўша
ерда ўтарди. Мол-қўйни ўтлатиш баҳонасида футбол ўйнардик, зовурдан
балиқ тутардик, баданларимиз товуқ эти бўлиб кетганига қарамай,
дилдираганча каналнинг муздек сувида чўмилардик.
Ўшанда
чаёнларнинг авжи думи қайрилган, саратон ойининг ўрталари эди. Ҳасан
акасининг эгма тўрини олиб келди. Уч киши зовурга тушдик. Қолган
болалар узун ходанинг учига эски консерва банкани михлаб, зовурнинг
ўйдим-чуқур жойларига уриб, пақиллатиб туришди – роса балиқ тутдик.
Кун чошгоҳга ёйилганида катта пақир тўлди. Охирги бор тўр ташлаб, энди
балиқ тутишни тугатамиз деяётганимизда, бирдан қирғоқдаги ўртоғим менга
қараб,бақирди:
- Тўймурод, ўлдинг, сигиринг ғўзани ичида юрибди!
Ҳансираганча
тепага чиқдим. Зовурнинг нариги томони пахта даласи бўлиб, ғўзалари
тиззага етиб қолган даланинг қоқ ўртасида бир киши менинг озғин
тарғилимни катта йўл томон судраб борарди. Катта йўлнинг бўйида эса оқ
«Волга» ёнида шляпалик бир одам, бошлиққа ўхшайди, қўлини белига
тираганича кеккайиб турибди.
Югурдим. Мен етиб боргунча нариги томондан сигир етаклаган одам ҳам шляпаликка яқинлашиб қолди.
- Ака... йўқ... тоға, сигиримни беринг, - дедим шляпаликка ўн қадамча қолганда тўхтаб.
Бетлари бужур шляпалик киши қошларини чимирди, амирона важоҳат билан:
- Ҳа, ит эмган, сигир сеникими, қани бери кел-чи! – деди.
"Мусулмон Ўзбекистон" сайтидан олинди.
Давоми бор.
|
Озод Пиримқул
Балиқ овида
Жилваланар қора тўлқин, Сувда овчи қармоғи. Типирчилар балиқ , мисли , Фохишанинг бармоғи. СоҳилдаЖоннинг роҳатидир қармоқни ташлаб, Дарёнинг бўйида балиқ овламоқ. Севинчдан танинга сиғмай кетасан, Қармоққа илинган бўлса ҳам чавоқ.
Озод Пиримқул
|
Хўракка алданиб нодон балиқ дарёдин айрилди
Холдор Вулқон
АЙРИЛДИ
Жудолик даштида Одам Ато Хавводин айрилди, Жами Ислом эли йиғлаб Расулуллодин айрилди. Асл мангу мухаббат - Ҳақ, бани одамга дил берма, Бўлур ибратки Мажнун ох чекиб Лайлодин айрилди. Меҳр қўйма бу дунё молига, хаттоки Қорун ҳам, Ажал келгач туганмас молу мулк - дунёдин айрилди. Кибр касби Лаъин Иблис эрур кибрингни ўлдиргил, Неча мағрур қавм Искандару Дородин айрилди. Хатарли қумбўронда беақл йўл бошлагач карвон, Биёбонлар аро йўл манзилу маъводин айрилди. Қавмларни қилур ғорат қиличсиз, сўз билан ағёр, Кириб ёв сўзига зиллат эли имлодин айрилди. Нафс қармоғида лаззат ётар алданмагил, Вулқон, Хўракка алданиб нодон балиқ дарёдин айрилди.
2005 йил , апрель . Маслахат қишлоғи .
Бирлашмадинг !
Эй, элим, жоним сенга бўлсин фидо, бирлашмадинг. Бир - бирингдан юз буриб бўлдинг жудо, бирлашмадинг. Тожу - тахт деб бегунох бечораларни қирдилар, Қабрида йиғлаб ётар Одам Ато, бирлашмадинг. Туз бериб боққан эди Ўзбек сани, қочдинг қаён? Эл чекар фарёду оҳ йиртиб яқо, бирлашмадинг. Телбариб шоирларинг тўнғизни мақтаб шеър ёзиб, Кийдилар зардўзи тўн, қирмиз қабо, бирлашмадинг. Камтаринликдан насихат айладинг Сўфий мисол, Сақлабон Иблис каби кибру хаво, бирлашмадинг. Йўқчиликдан қиз - жувонлар бўлди беномусталаб, Сен илон ёғин ялаб шому сабо бирлашмадинг. Тўғри йўл кўрсатсалар ўз билганингдан қолмадинг, Парчалаб "Бирлик" ни сен қилдинг ХАТО, бирлашмадинг. Каннибалдек еб одамзод гўштини ғийбат билан, Бир - бирингни тепкилаб бўлдинг адо бирлашмадинг. Тожу тахтга кўз тикиб қариб қолибсан, эй, рафиқ, Эмди санга мунтазир Дорулбақо, бирлашмадинг. Этма айб, эл хасратидан портладим Вулқон бўлиб, Еру кўкни титратиб қилдим нидо Б И Р Л А Ш М А Д И Н Г !
9 ноябрь, 2007 йил. Кеч соат 4 дан 30 минут ўтди. Канада.
Категория:
Шеърлар
|
Просмотров:
1067
|
Добавил:
valfajr
|
Дата:
29.05.2009
| |
|
| |