Жума, 24.01.2025, 10:18 | Главная |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » 2009 » Май » 19
Холдор Вулқон
Мизхаппарнинг
ўттиз саккизинчи мактуби
Қорасам экстримис кампир
хизмат вазипасини ўтаяткан ички ишлар
ходимига совуқ қуролминан хужум қиляпти.
Э, ҳали шунақами?! Энди ўзингдан кўр,
гражданка - дедим дагин, пахталик
шўртигимди кистасидан яшил беретимди
об бошимга кийип, марҳум устозим
Брусликка ўхшап пинжагимди чечтим
дагин қоннимди буйтип ичкарига киритиб
қўлларимди дийирманди
паррагига ўхшатип айналтирдим. - У – у
! уавуааааа! - дея қўрқинчилик
овоз чиғардим. Кампирам хийлача боракан.
Яшлигида бўкисминан шуғилланганми
билмиман, қўрқишти ўннига
хассасиминан ўзини зашишайт этип қулай
вазиятта хужумга ўтмақчи бўляпти. Охири
болевой приёмди қўллашка тувра келди.
Мен кампирга мотанатминан тейланип
уни қўлини арқасига қайридим. Оғриққа
чидомей кампир дод деп бақирди. Менда
шапқатти ш сиям йўқта.
Кампирди тагимга босвоп
оч биқинига, пўчкасига, орқа
мийяларига смертельний зарбалар
бериб охири уни обезвредить этиб
қўлларини канаппинан байлашга эриштим.
Кегин наркамўн кампирди ўвзини скочлап
тахта пагонлик пинжагимди кийдим дагин,
кампирди олдимга соп запар дорвозаси
арқалик Қурумландия сархадларига
кирдим.
| |
|
| |