Жума, 24.01.2025, 10:04Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Май 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Май » 16

                

         Холдор  Вулқон


            Ёғингарчилик    



Кўр эмасу аммо негадир,

Йўл кўрсатар унга йўриқчи.

Юролмайди бир ўзи ёлғиз,

Атрофида минглаб қўриқчи.

Юрагида музлар кек, хасад,

Еган олий таоми заҳар.

Деразалар қўрқинчли, унга,

Ўқраяди ёв каби шаҳар.

Ёлғон – яшиқ сўзлар қуроли,

Касби одам қонини тўкиш.

Хажга бориб келган бўлсада,

Болалайди оғзида сўкиш.

Асрагани жирканч тилла тож,

Бойлиги мўл, муҳими тахтли.

Лекин ундан бемалол, яйраб,

Юрган гадой минг марта бахтли.

Кўзларида ҳавотир, ҳадик,

У Халқнингмас, ўз ғамин ўйлар.

Аланглайди атрофга ҳар он,

Бўри бўлиб  кўринар қўйлар.


Қариб қолган бўлсада ҳамон,

Қирар, қўймас соқол ё мўйлаб.

Бузилади асаби тунлар,

Мангу азоб, Дўзахни ўйлаб.

Ўлмай  мангу  яшаш    мақсади,

Ахтаради ўлимга чора.

Жаннатни забт этишга тайёр,

Лек  Азрохил  олмайди пора.

Ахтаради соябонини,

Ҳаво айниб қолган чамаси.

Ташқарида ёғингарчилик,

Ёғаётир лаънат жаласи.


           Холдор Вулқон


2009 йил, 16 май. Кундуз соат 10 дан 03 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.

Категория: Шеърлар | Просмотров: 832 | Добавил: valfajr | Дата: 16.05.2009

                                       




                                     

         Холдор   Вулқон


                                                         


        Ғаройиб ҳикмат


Соя каби изимдан қолмай,

Мен юраман ўзимни пойлаб.

Ўз ҳақимда йиғиб маълумот,

Кузатаман ўзимни ойлаб.

Кўролмайман, қийнайди хасад,

Бўғиб қўйгим келар ўзимни.

Қани энди иложи бўлса,

Қошиқ билан ўйсам кўзимни.

Фалон пайтда пистон қилдим деб,

Хукуматга еткиздим чақиб.

Ўз – ўзимни сотганим учун,

Ўрден берса юрарман тақиб.

Хайрон бўлманг илхомим қайнаб,

Қалин – қалин китоблар ёзсам.

Сўнг кўролмай ўзимга – ўзим.

Чуқур хандак, лахадлар қазсам.

Мен ўзимга қиламан тухмат,

Тўплаб чиркин, сассиқ сўзимни.

Ёвуз мазҳаб аъзоси дея,

Қаматаман охир ўзимни.

Зерикканда тополмай эрмак,

Ўз – ўзимни қиларман мазах.

Дейман ўзбек эмассан, ўзим,

Сен Чукчасан, Тожик ё Қазақ.

Соқол қўйиб олибсан, аблах,

Сен ҳам диндор бўлдингми, эчким?

Лекин нима гунох қилдимки,

Яқин келмас ёнимга ҳеч ким?

Балки, шундан насибам ғурбат,

Ватаним йўқ, кийимим жулдур.

Элдан ажраб хору зор бўлиб,

Яшашимнинг сабаби шулдир?..


                                                   


2009 йил, 15 май. Тунги соат 11 дан 55 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.



Категория: Шеърлар | Просмотров: 879 | Добавил: valfajr | Дата: 15.05.2009

Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz