Мизхаппарнинг
ўттиз еттинчи мактуби
Ушпу китоп
муқовасига ёзяткан махтупим тез
етип Чапайип калхўзи талалариминан
маҳалла камкетти идорасини ёриткан
ой каби равшан бўлсинки, ўша чет
дўлахларга уя қурвоп ҳар – хал
писқи посотларди тарқатип юрган
хрмахлик ва қиммахлик
Сайтмирод акамга деп билодурман.
Салом, Сайтмирод ака! Димағлар чоғма?!
Янгам, жиянлар яхши юриппа?! Айткандей,
Қурумбўй сизга солом айтворувди.
Ҳа, соломат бўсин. Бечара: - Сайтмирод
акенгди тўйга айтомадик – деп анча
хижолат бўлди. Нимага десангиз,
шавкатлик Камандуримиз яна уйланишка
мажбур бўлди. Поччаси мажбур
қилди. У насихат қиб: - Қурумбек,
сизминан биз қариндош уруғ одаммиз,
ука. Ҳар холда опези оганман
(хотинликка).