Холдор Вулқон
Азройилнома
Келгач
Азройил олурға жонини,
Бир
киши қолди ютолмай нонини.
Айтди
Азройил: - Ба фармони Худо,
Жонни
бер, умринг сани бўлмиш адо.
Ул
худосиз кимса хўнграб йиғлади,
Хасратидан
хонасига сиғмади.
Кел
– деди – Хазрат, яна минг йил яшай,
Тиғ
бўлиб элнинг юрак бағрин тешай.
Бир
умр қилган ишим зулму қароқ,
Энди
не дерман Худо қилгач сўроқ?
Ким
Худо деб сўзласа отган эдим,
Бегунохлар
қонига ботган эдим.
Кўз
олайтирдим халойиқ молиға,
Қилмадим
наззора эл ахволиға.
Яхшиликни
кимсага кўрмай раво,
Бўлди
касбим фитнаю кибру ҳаво.
Динга
қарши иш қилиб шому саҳар,
Нечаларга
ниш уриб солдим заҳар.
Кеча кундуз
тўхтамай қилдим зулм,
Бонкаларда
ғазнага сиғмас пулим.
Дил
бериб тарёку афюн, бодага,
Манглайим
ҳам тегмади сажжодага.
Шайхулисломларга
мен бердим “Сабоқ”,
Асли
бир гумрох эдим, каллам қовоқ.
Молу
мулк, мансаб, амал рўё, сароб,
Тўғри
йўлдан оздириб бўлдим хароб.
Илтимос,
жонимни олма, эй малак,
Интилиб
мангу яшашга мен ҳалак.
Бер
ижозат сенга таъзим айлайин,
Ўзни
минг йиллар яшашга шайлайин.
Йўқ
– деди шу дамда Азройил туриб,
Кўрпани
улкан қанот бирлан суриб:
Сенга
амру маъруф этган эрдилар,
Имтихон
дунёда фурсат бердилар.
Олмагил
вақтимни, ишлар менда кўп.
Ҳайрлаш
онанг билан, ўғлингни ўп.
Шунда
Золим дер: - фариштам, тўхтағил,
Мендаги
мол – мулкни сўрғил – сўқтағил.
Бонкада
сонсиз жавохир , тилла бор,
Истасанг
борин сенга айлай нисор.
Қўрқаяпман,
ҳазратим, тур нарироқ,
Ол
онамнинг жонини, ул қарироқ.
Майли
ўғлим жонини ол шул замон.
Эвазига
сен мени қўйгил омон.
Шунда
Азройил кулиб Золимга дер:
Ақчани
сен менгамас, Халқинга бер.
Бермиш
Оллохим онанга кўп умр,
Сен
куйиб дўзахда бўлғайсан кўмир.
Олмади
алқисса ҳеч ким ёнини,
Олди
Азройил худосиз жонини.
Қоп
– қоронғу бўлди Золим хонаси,
Чекди
фарёд ўғли бирла онаси.
Келгач
Азройил олурға жонини,
Бир
киши қолди ютолмай нонини.
Холдор
Вулқон
|