Пайшанба, 09.01.2025, 00:12Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Август 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Август » 04


                                                                         


Мизхаппарнинг эллигинчи мактуби


Сайтмрат ака, кеча Қурумбўйди сўткасидан сизга тилпон қиб сира чушомадим. Тилпўн нўмириз неччи ўзи? Қурумбўйди сўткаси йўғидию деп хойран бўменг. Ўғриларди бошлиғи Қурумбўйга ўзини сўтвўй тилпонини сўвға қилди. Йўқ, сира ховотир оменг. Мапияга қўшилип кетканимиз йўқ. Бирвоштан чучунтирмасам бўмейди шкилик. Шу десангиз, чўчқахонада интрнат кўпе очканимиз шаҳардаги каллакесар ўғриларди қулағига чолинип улар кутилмаганда описимизга



Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1163 | Добавил: valfajr | Дата: 04.08.2009

 



Мукаммал   дунё   достонининг  давоми

ҲОЖИ ОНА

Эътиқод Аллоҳни дўст тутмоқ демак,
Яхшидир пок қалбни нурларга қормоқ.
Ундан ҳам яхшидир дастурхон қилиб,
Аллоҳнинг уйига меҳмонга бормоқ.
Яхшидир мағфират сўраб Аллоҳдан,
Ҳажарул асвадга юзларинг сурсанг.
Ундан ҳам яхшидир Каъбатуллоҳда,
Онангни елкангда кўтариб юрсанг.
Баҳринисо она борару лекин,
Бир бора заминга тегмас товони.
Ўғлининг елкаси бақувват баланд,
Осмонларга туташ тахтиравони,

…Совуқ тоғ кечаси чироқсиз ўтов,
Бўрилар овозин элтгувчи шамол.
Тирқираган қўйлар "тўс-тўс”, талотум,
Шамол бошдан юлқиб учурган рўмол.
Болам-чақам дея чекилган азоб,
Барча-барчасига Худойим қози.
Она тўкар эди севинч ёшларин
Яшаб ўтган нурли умридан рози.
Ҳофиз тоғ устида онаси учун,
Отди нафрат билан шайтонга тошин.
Мўлжаллаб тош вужуд чўтир шайтоннинг,
Лаънати шарсимон ақлсиз бошин.
Ҳофиз кўз ўнгида жонланди шу чоғ,
Шайтон қиёфали разил кимсалар.
Қиёматда улар ҳолига войдур,
Бу фоний дунёдан кўзин юмсалар.
Қинғир йўллар билан йиққан бойлигу,
Жулдур мансабидан бўлурлар жудо.
Лек икки оламда ҳимоя қилиб,
Ҳақ деган кимсани хор қилмас Худо.
Ҳаж амали тугаб қариди сафар,
Тайёралар кўкда, кўринмас кўйи.
Умрбод ҳожилар қалбидан учмас,
Буюк ҳаж сафари, Аллоҳнинг уйи.

МУКАММАЛ ДУНЁ

Яхшилар қалбида яшнаса баҳор,
Бахиллар дилида абадий қишмиш.
Ғийбатчи ножинслар тарқатар буҳтон,
Миш-миш Ҳақ наздида энг ёмон ишмиш.
Макка мушриклари Расулуллоҳни,
Ўғил фарзанди йўқ "абтар” дедилар.
Ишларингни ҳеч ким этдирмас давом,
Дининг ҳам кераксиз дафтар дедилар.
Содиқ Ҳабибини қолдирмас ғамгин,
Аллоҳим меҳрибон, Аллоҳим сахий.
Ҳазрати Жаброил шу он келтирди,
Роббил Аъламиндан хушхабар-ваҳий.
Аллоҳ таоло дер: (Астаизубилло),
Биз сизга Кавсарни айладик ато.
Расулим, уларнинг ўзлари абтар,
Мушрикларнинг сўзи шубҳасиз хато.
Аллоҳ ваъдасида тургувчи зотдир,
Абтар бўлиб ўтди мушриклар доим.
Расулуллоҳ дини яшнар, яшарар,
Барқарор то рўзи қиёмат қойим!
Шералини фарзанд кўрмайди дея,
Ёв пана пастқамда тиржайиб кулди.
Беш фарзанд кўрганда Шерали ҳофиз,
Ғаним ўз тукларин битталаб юлди.
Бургутни узоқдан пашша деб ўйлаб,
Нодон ўргимчаклар тузоғин тўқир.
Шерали ҳар нени тенгшаб қўйгувчи,
Адолатли Ҳаққа тасанно ўқир.
Мана катта йиғин қўшиқ байрами,
Сеҳрли қўшиқдан юраклар кабоб.
Баҳринисо она набирасига,
Барчанинг олдида топширди рубоб.
Шунча йил авайлаб сақланган созни,
Шоҳижаҳон чалар ҳислар уйғотиб.
Созни бир пайтлар Шералижонга,
Олиб беришганди битта қўй сотиб.






Категория: Мажмуалар | Просмотров: 1299 | Добавил: valfajr | Дата: 03.08.2009




Холдор Вулқон

Мукаммал дунё достони



    "Туронзамин"  сайтидан   олинди
, раҳмат "Туронзамин" тахририятига.





Категория: Мажмуалар | Просмотров: 3599 | Добавил: valfajr | Дата: 03.08.2009



              

      
 


       Холдор   Вулқон

                 Тоғамга


Уйғотади мени чийиллаб,

Чайкаларнинг галаси тонгда.


                                                                         Продолжение следует




Категория: Шеърлар | Просмотров: 926 | Добавил: valfajr | Дата: 03.08.2009

Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz