Пайшанба, 09.01.2025, 00:17 | Главная |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » 2009 » Август » 03
Мизхаппарнинг
қирқ тўққизинчи мактуби
Томга босилган
қорақоғозди йиртип сизга хат
ёзўрип тугатганим учун ўткан хапта
яққан дахшатли жала тупайлик чакка
ўтип оғилхонани томи тешилип анча
жейти ўприллип чушти. Уйимиз вайрон
бўғанийчун биз анаши оғилхонада
истиқомат қилятудик.Мен ям кечаси
момагумбирагди овозидан ўйғанип
кетип қорасам кўрпа – ястиғимминан
хавлида оқиб юрганаканман. Чақмағди
ёруғида ўгай дадамминан ўгай онамди
кўрип қолдим. Улар кўчада оқиб
кетишятканакан. Мавижланган ямғир
тўлқинларида қулоч отип сузиб бордим
дагин, ўгай ота – инамди кўрпасидан
судрап, қирғаққа апчиғдим. Биз шу
кеча моймилга ўхшап дарағди устида
тонг оттирдик. Эттасига ямғур тингач
нарсаларимизди замбилғалтакка
юклап кўч – кўронди устига ўгай
волидамди ўтқазип ўгай дадам хом
ғишттан қурган бутхонага кўчиб
ўттик.
| |
|
| |