Мизхаппарнинг
эллигинчи мактуби
Сайтмрат ака,
кеча Қурумбўйди сўткасидан сизга
тилпон қиб сира чушомадим. Тилпўн
нўмириз неччи ўзи? Қурумбўйди сўткаси
йўғидию деп хойран бўменг. Ўғриларди
бошлиғи Қурумбўйга ўзини сўтвўй
тилпонини сўвға қилди. Йўқ, сира
ховотир оменг. Мапияга қўшилип
кетканимиз йўқ. Бирвоштан чучунтирмасам
бўмейди шкилик. Шу десангиз,
чўчқахонада интрнат кўпе очканимиз
шаҳардаги каллакесар ўғриларди
қулағига чолинип улар кутилмаганда
описимизга кирип келишти. Ниқопларини
кўрип уларди нинзалар деп ўйлаппан.
Мен қоратеминан шуғилланганим учун
уларга пешвоз чиғип: - Хамкасплар,
мен Патриарх Қурумаро рю нинзалар
махтапини томомлаган , оддий шимга
тақиледоғон камар сойипи Мизхаппарсан
Тахтаро бўламан – деп уларди
огохлантирдим мийямда ички резананс
хосил қиб кўсмўстан қувват олиш
учун тантра айтип. Улар бўса : -
Сайлов! -деб бақиришти
қўлларидаги мантропкаларди буйтип
айлантирип. Қурумбўйди қайта – қайта
сайлўрип қўл кўтариш биз учун
одатка айланип қоғани тупайлик
иккала қўлларимизди шашип юқори
кўтардик. Қрумбўй қўлларини чушурятувди
ўғрилардан биттаси : - Не опустить
грабли! Облик погашу, век воле не
видать - деди. Қурумбўй қўлини яна
юқори кўтарди. Ўғривоши описимизди
кўздан кечирип : - Интрнат капеди
бошлиғи ким ? - деди. - Мен – деди
Қурумбўй. Ўғрибоши мантропкаминан
бошини буйтип қашлап: - Нимага
шалмонди хавлиси индақа ўнқир –
чўнқир бўп ётипти. Асполлаб қўйсанг
бўмийма, братан? - деди. - Мусор
кўмилгандан кегин ўнқир – чўнқир
бўмей нимўлади? - деди Қурумбўй. Бу
гапти эшитип ўғрилар нимагадур бир
– бирларига тикилип қолишти. - Нима,
хавлига мусор кўмилганми? - деди
хойран бўп ўғривоши. - Ҳа, жуда кўп
мусорларди кўмворганмиз. – деди
Қурумбўй. Ўғрилар қўлларимизди
чуширишимиз мумкинлигини айтип
мантрўпкаларини бир аяғи йўқ
истолимизди устига қўйишти.Муни
кўрип Йўлдашвўй ээээски диванди
тагидан чиғди дагин: - Уррррра,
перекуем мантировок для орала !- деб
бақирворди. Биз хойран бўп турувдик
ўғривоши ниқопини чечип Қурумбўйди
янига кеб: - извини, бригадир, дай
крабы – деди кўришгани
қўл узатип. Мусорларди кўмип тейлап
яхши қипсилар. Силарам мусорларди
ёмон кўрасилами? - деди у яна Ўзбек
тилида. Ну, канееееееееешни – деди
Қурумбўй.
– Ким мусорди
яхши кўради? Охирги пайитларда
ҳамма йўққа мусор тўлип йўллар
тўсилип кўчада юриб бўмей кетти -
дийишяпти. Кунда – кун ора мусорларди
камазларга юклап апкелишади.Қора
салапанларга соб. Биз уларди хандакка
тейлап тевалап – тевалап кўмип
тейлеймиз – деди у. Бу гаптан хурсан
бўп ўғривошини кўзларидан яш чиғип
кетти. - Пацаны!
Люди! Жиганы! Хана пупакам, пупкорам!-
деп бақирди у дўсларини қучиб.
Кегин кўз яшларини ниқопига артип
бизминан кўришти дагин Қурумбўйга:
- Прикинь, бригадир, зонадаман. Срогимди
крутить қиляппан. Буни устига
камбахолман. Как то, раз , крышам
кўталлип битта вшивый,
крылатый крысани
заточкаминан
в бебики вжжык , и меня в чердак.
А менда смычок бориди. Целый ночь
играл на скрипке и к утру вылупился.
Свистульки мухи у пельмени... Муна
энди волядаман. карифанларимди
топтим. - деди кулиб. - Э, ўшна,
илтимос, дўлат тилида, Ўзбекча
гапир. Сени жаргўнингди чучунмаяппиз.
Бизам зўнама зўна, лагирма лагир
юрўрип шуетка кепқоғанмиз.Сен кўрган
системани бизам кўрганмиз. Лекин
ўз тилимизди унутканимиз йўқ – деди
Қурумбўй. - Яхши – деди ўғривоши.
Хохласенар ўзаро жиноий тил
бириктирип Маҳалла камкетти уйиминан
райис Бадалипти дала ховлисини бамбит қиламиз –
деди у яна қўшимча қиб. Қурумбўй
ўйланип турди дагин, трубкасига
чириндиминан сомонларди тиғип
туташтирип чекти. Кегин: - Йўқ , биз
ўз шороплик каспимизга содиқ қоб
мусорларди кўмишта довом этўрамиз.
Ўғирилик қилиш қочмас. Хўкматти
эгаллейк, ундан кегин дўвлат мулкини
биргалашип ўмарамиз, век воле не
видать – деди қайсарликминан Қурумбўй.
- Раҳмат, бригадир. Эмаса, мусорларди
кўмип тейлаганинг учун шаҳримиз
ўғрилари номидан шу арзимас сўвғани
қабул қилғайсен – деди ўғривоши
сўтвўй тилпўниминан бир почка
пулди узатип. Қрумбўй раҳмат деп
сўвғани олди. Кегин ўтигини
қўнжисидан ханжарини об ўз нўвбатида
ўғривошига сўвға қилди. Ўғривоши
тиғида одам акси кўринедоғон
ханжарди ўпиб кўзларига суртип
хўрлиги кеб ўзини тутомей йиғлаворди.
Чунки пичақ ,
ҳанжар, қилич аристонлар учун энг
олий сўвғалардан биттасита. Ўғривоши
овозсиз, силкиниб – силкиниб йиғлап
кўз яшларини ниқопига артип – артип
: - Рахмат, братан, не болей – деди.
Шуйтип гурунглашип турсак чўчқахонани
деразасидан биннарса гуп айтип
паска қулади. Юғирип ташқарига
чиғсак, Хуббихон ёғач аяғини
тўқиллатип қочип кетяпти. Қўлида
диктапўн. У ўғриларминан бўған путкул
сухпатларимизди диктапўнга ёзвопти
шкилик. Биз уни қувлап роса югирдик.
Охири Хуббихонди ёғач аяғи
ғўзаларга ўралашип йиқилган махал
тутволдик дагин қўлидан диктапўнди
тортволдик. Хуббихон бақириб: - Ҳаммасини чучундим. Турмаларда, зоналарда лохмачлик қилўрип жаргўнди урганвоғамман, хўппи? Мусорларди кўмвордик диганингди чучунмейди деп ўйлашувдингма? Мусор дегани арстон тилида мелиса дгани! Чапайип шаҳар ички ишлар ўргнида ўгай поччам хизмат қилала. Чўчқахонага мелиса кўмганлаангди айтип Кирписка инангди Учқўрғандан кўрсатаман! - деди. У типирчилап
бизди чишлап, ёғач аяғиминан
тепятувди ўғривоши уни тиззасига
аяғини қўйип турип: - Умри, казел! - деди дагин Қурумбўй сўвға
қиған ҳанжарминан Хуббихонди сўйворди. Биз типирчилаб ёткан Хуббихонга қораб
ўйланиб қолдик. - Обооо, партиямизди
шаънига яхши иш бўмадита. Бу ишимиз
энди амалдаги хўкматка тайяр
дастак.Энди бизди террарист деп
эълон қилиштанам тоймейди улар.
Мелиса кемей турип биеттан туяғимизди
шиқиллатейк! - деди Қурумбўй . Бу
таклип ҳаммамизга мақул кеп қишлаққа
қорап қочдик. Бир хаптагача
ховотирланиб юрдик ана мелиса келади
мана мелиса келади деп. Бир хаптадан
кегин чўчқахонадан хавар об
келейк деп кетяссак гузарда
Хуббихонди учратип қолдик. Кўрип
кўзларимизга ишанмимиз қоренг. Аблах
тамағини сўйилган жейтини қора
иппинан тиквопти. - Тузикмисан? - деди
Қурумбўй Хуббихондан хол – аҳвол
сўрап. Хуббихон индамади. - Казёллик
қимаганингда шу ишлар йўғиди - деди
яна Қурумбўй Хуббихонди қора
иппинан тикилган тамағига ачинишминан
қорап. Хуббихон охири чидомей : - Бор йўлингдан қома,
Қурумқотил! Мен сал тузалволей,
сенларди сўтка берип бир умурлик
қамақ жазосига махким қилдираман!
Қамағда чириттираман!- деди бақирип.-
Даказатулуственг йўғу бизди қайтип
сўтка берасан? Диктапўнингди
тошминан урип янчип Қрадайрога
ташаворганмиз! - деди Қурумбўй. - Бизга
одам қоматиш учун даказатилуствани
кераги йўқ ! Пасмўтрим, чя вазмйўт!
- деди Хуббихон ёғоч аяғини қашлаб.
Қорасак томошага ўч оломон гузарга
тўпланяпти. Боре, деп чўчқахонага
қораб жўнадик. Шунақа ҳангамалар,
Сайтмрат ака. Хориждаги ўзбекларга,
Малколм Х Туркистоний ўшненгизгаям
солом айтинг. Эҳтиромминан укангиз
қизиласкар Мизхаппар.
2009 инжи йил. 4
инжи август.
Кундуз сохот
12 дан 49 минут ўтти.
Чапайип калхўзи.
|