Мизхаппарнинг
қирқ еттинжи мактуби
Кеча
қўнжиси қирғип тейланган пойма – пой валинкамди кийип тўвиғди катагини
устида қоратэминан шуғилланяссам булдизирди овози трнопкани белига
тепти. Буйтип қорасам, Қурумбўй булдизирди деразасидан қорап
турипти.Мен катагди томидан сакрап чушип кўчага чиғдим дагин,
Қурумбўйминан кўриштим. Ҳа, тиншлихма, булдизилланни хайдап каллайи
сахаллап экалўгияни захаллап қайга кетяпсиз, жоноп қизилпирздн?
- дедим мен. Майрамга – деди Қурумбўй. - Қонней чғн майрам? - хойран
бўлдим мен. Бугун Мизхаппар Тахтабой улини туғилған куни – деди
Қурумбўй. - Иййййееее, ана холоооос! Ўзимди тувилған кунимдан ўзим
бехавар қоппан. Тувраси, Рабинзўн Крузўга ўхшап бугунги чирсилла
неччилигиниям, бийил нечинчжи йиллигиниям билмиман. Яхши
эслаттингиз, хазрати импратур жонопи олийлари... Мен шуйтип
яна гапирмахчийдим ўгай онам чақирип қоб: - Мизхаппаржон, улим, кечаги
шалғам шўрвангди иситип қўйдим.
Қатиғлап ям каса ичвоғин ! Ўшненгдиям чақир, ўвқатти сузяппан! - деди.
Мен:
- Ҳозир, ўгей волидам! - дийман десам Қурумбўй ўгай онамга қорап: -
Йўғ! Йўғ! Ўгай хола, менга сузменг! Мен эттаминан тўйип қоғоз
евоғанман! -
деди кекирип. Кегин миддаога кўчмахчийди мен уни ичкарига бошладим. Биз
бориб чорпаяга ўтирдик. Ўгай онам шалғам шўрвани апкелди. Мен шўрвани
хўриллатип ичяссам Қурумбўй: - Ҳаа, одам ўвқатминан тирикта. Лекин
ўвқат емейдоғон, сув ичмейдоғон одамларам бўларакан, Мизхаппар – деди.
- Йўғееее, э, қўйсангизчи, жоноп қизилпрзидн - дедим мен. - Чин
камунус сўзим, улар арағам ичмейдикан, сигаретам чекмейдикан
– деди Қурумбўй. Мен шўрва ичишдан тўқтадим. Муни кўрип Қурумбўй: -
Уларга уйдиям, хотиндиям қизиғи йўғакан – деп довом этти. Мен касадаги
шалғам шўрвани бир аяғи йўқ хонтахтага қўйдим дагин қизиғип: -
Ие, зўракану а? Раса бизди рахпарларбоп одамлараканта улар. Орзон ишчи
кучи. Ўвқат емаса, сув ичмаса. Индақа бўса уларга пулдиям кераги
йўғаканта мундан чиғди. Вей, уларди апкеп Чапайип калхўз талаларида
ишлатилса боми, эканўмика ривожланип дўлатимиз бойип кетаритти .
Ҳаммаданам уларди оза қисак партиямиз ходимларини сапи кескин ўсип
озалик бадалидан ғазналар тўларитти – дедим мен. -
Лекин улар тилвизрам кўрмедикан, сиёсатминанам шуғилланмедикан. Уларга
ким прзидн бўсаям аҳамияти йўғакан деди яна Қурумбўй.
Ие, қанақа
одамларакан улар, қайда яшейдикан?
- дедим мен баттар хойран бўп. -
Энди мунақа қизиқарлик сирлар
қуруғдан қуруқ айтилўврмейдита
ахир, қизиласкар Мизхаппар. Ғиррррэйтип
ямта апкесангиз айтаман - деди. Мен
майли олий хазратти сазаси ўлмасин
деб байкер рўллик , абадаси
васмерка валасафедимди хайдаганимча
саккиз – саккиз қип гузарга қорап
жўнадим. Гузарга бориб тижораттан
ямта арағди насяга оп уйга
қайттим. Уйга кеп арағди бир аяғи
йўқ хонтахтани устига қўювдим
Қурумбўй – Ҳа , бу бошқа гаааап –
деди хурсан бўп. Биз арағди энди
юз ғромдан ичувдикма, баҳай, бир
махал Мамадиёрминан Йўлдашвўй
захарлик меркаптапўсти бонкаларидан
суворкалап қилинган туника дорвозани
даранглатип очип: - Асссссаламағилайкўўўўм
! - деп кирип келишди буйтип
товозеъминан хутти тўйга ош егани
келяткан одамларга ўхшап. Арағди
яширишка улгимей қолдик. Захри
қотилдан уларгаям қуйишка тувра
келди. Шуйтип ичиб ўтирип мен
Қурумбўйга: - Жонопи олийлари, ўвқат
емейдоғон, сув ичмейдоғон, сигрет
чекмейдоғон, арағ ичмейдоғон,
тилвизрам кўрмейдоғон, сиёсаткаям
аралашмедоғон одамларди қайда
яшашини айтинг энди – дедим. - Ҳа,
уларми, улар ерди тагида - деди
Қурумбўй.
Ие, вей, ерди
тагидаям одам яшийма? - дедим мен
беттар хойран бўп. - Улар яшамейди
- деди Қурумбўй навбаттаги қадахти
оқ урип. - Э, ҳаааа, шундей демессими,
қизилимпратур хазрат - дедим мен
гап ўликлар хақида кетятканини
чучунип. Шуйтип чучунип турсам,
бир маҳал Йўлдашвўй мос бўпқоб
йиғлаворса бўлама? - Ие, нимага
йиғлаяпсиз, қизилхаммол Йўлдашин? -
деди Қурумбўй.
Ўликлар ҳақида
гапирганинар учун Рахманлик
Дучадонувич эсимга чушип кетти. Кўп
яхши одамиди, бечара – деди
Йўлдашвўй ўксиб - ўксиб йиғлап аччиқ
кўз яшларини пилтаси чиққан яғир
дўпписига артип. Бу гапти эшитип
Мамадиёрди кришаси кўталлиди. - Э,
эшак, сен қанақасан ўзи?! Ахир,
Дучадонувич чўчқахонада дубинкаминан
бошинга уриб – уриб қушингдан
кеткизип қўювдию! Эсингдан чиғдими?!
Яна нимага уни махтаяпсан?! - деди
пиғонидан қора тутун чиғип. - Урса
бизди ёмон бўсин деп уриптими. Яхши
бўсин, ёмон болларга қўшилип
кетмасин, кегин азгина калтакка
пишсин, чиниқсин деп урганта.
Рахманлик отамиздей бўпқолувди.
Ўмри қисқекан, бизди доғи хасратта
қолдирип ўтти кетти... Мизхаппар,
ўшна, яна битта арағ апке, шу
Дучадонувичти соғлигига беш – беш
ичейк - деди Йўлдашвўй чуқур
хўрсинип.
Дўсларим,
шу ичканимиз етар, ҳамма нарсани ози яхши. Кўпи заҳарга айланади. Мос
бўпқоб эли юртка кулги бўмейк - дедим мен. - Қизиласкар Мизхаппар,
сохаватлик бўнг. Хотамуттоъий деган сахий одам ўлгандан кегин
сағанасини қавагидан одамларга хотта капаниниям узатканакан кийип
юрасилар деп. Мийман отенгдан азиз дийишкан. Мийманди сазасини
қайтарменг. Битта арақ кимди отасини ўлтирипти. Уйизда ўтириппиз,
уятўлади. Ғиррэтип борип кенг – деди Қурумбўй трубкасига мурчдан тиғип
тутуштирип чекип. .Мен ноилож яна байкер рўллик, абадаси васмерка
валасафедимди мнип гузарга қорап хайдадим. Гузарга боориб тижоратчига
ям сохот ялинип, кигиз китопка ёздирип яна битта арағ апкелдим. У
арағдиям мени шўрвамдаги шалғамминан закска қип ичип ўтирувдик бир
пайит шўвқумдан ўйғанип кеткан ўгей дадам уйдан юғирип чиғди дагин: -
Мизхаппар, улим , биетта нима бўляпти ўзи?! - деди. - Чўчқахонадан
улпахлар кеганакан... - дедим мен дўсларимга қорап. Ўгей дадам аччуви
чиғип Қурумбўйди янига келдита: - Сени ким таклип қилди?!Бор, кўчага
чиғип шўвқим сол. Икки сохоттан бери ғудур – ғудур қилишасан. Қона,
ғилдира биеттан! - Деди. - Нимаа? Как ти смееш, твар зелйўнний! Че ти
рисуешся здес? Ктў ти такўй а, вапше, чтоби приказивайт мине? Ануқа
извинис сейчасже! - деди Қурумбўй ўннидан турип. Кегин кутилмаганда
ўгай дадамди тамағидан буввоп тиззасиминан почкасига тевди. Хово
етмаганидан ўгай дадамди тили ўвзидан чиғип кўзи ғилай бўп қолди.
Мўйниминан пешанасидаги томирлари ирғип чиғди. У кўзиминан мени ярдамга
чағирди. Қорасам қурумбўй бир қўлида ўтигини қўнжисидаги ханжарини
суғирип ўгай дадамди сўймақчи. Мен бир аяғи йўқ хонтахтадаги бўшаган
арағди шишасини об бор кучимминан Қурумбўйди арқа мийясига урдим. Шиша
пачах – пачах бўп синип бир бўлак шиша синиқ Қурумбўйди арқа мийясига
санчилип қолди.Шунда Қурумбўй ўгай дадамди тамағини бўшатип менга
ўгрилди дагин, арқа мийясига санчилган шиша синиқ бўлагини суғурип
олди. Кегин менга: - Бу қанақаси, қизилтелбахранитл Мизхаппар! Душмонди
ураман деп ўз камандурингизга ўртача оғирликдаги тан жорахати
еткиздингизку! Сал мўжжаллапроқ урсангиз бўмийма?! - деди. Биз шуйтип
сўҳбатлашип турганидик, юрагидаги қосас алангаси осмонди ялаган Ўгай
дадам уйга кириб учига рандани ўткир тиғи маккамланган қўнжилик
патинкаларини кийип чиғди дагин, харбий хайқириқминан юғирип кеп бор
кучиминан Қурумбўйди тиззасига қоратип тепти. Ўгай дадамди патинкасини
учларига ўннатилган рандани тиғлари ўткир шкилик, Қурумбўйди шими
йиртилип тиззаси арчилип кетти.Қурумбўй ўврияткан аяғини ушлап бир
аяғда хаккалап айланип - Ааахххх! Ууууввввхххх! Деп осмонга қораганича
аптини бужмейтип озап чекти. Чишларини орасидан сўкинип ўгай дадамди
хоқарат қилди. Кегин оқсаланип – оқсаланип кўча томонга қораб кетти.
Бир маҳал денг Қурумбўй булдизирди юргизип бизди захарлик меркаптапўс
дорисини бонкаларидан қилинган туника дорвозамизди сургиминан сурип
қўпорип, тевалап ялпайтирип ховлига бостирип кирди дагин ўгай дадамди
қувлап кетти.Ўгай дадам қочип кетаритти. Шу учларига рандани тиғлари
маккамланган қўнжилик патинкаси пант берди. Рандани тиғи ерга санчилип
қоб ўгай дадам чалпак бўп йиқилди. Қурумбўй бу тарихий вазияттан
унимлик пойдаланип ўгай дадамди будизирминан бостирворди. Муни кўрип
ўгай волидам қушидан кетти. Биз хай – хайлап бақирип шўвқим
кўтарганимиз учун қўни- қўшни, маҳалла кўй юғирип кеп томоша қилиш учун
хавлимизди ўравоп атсепляйт этишти. Баъзилари истол апчиғип ўтирвоған,
хотинлари енги узун оқ пирчаткаланни кийвоған. Қўлларида оқ дурбинлар.
Ховлимиз чанг тўзон бўп хутти жангари пилм суратка олиняткан сйўмичная
пилашаткага айланип кетти. Гусинисаларди тагида қоған ўгей дадамди кўрган
баъзи оқсоқолларминан кампирлар юзларига патаха тортишти. Қурумбўй ўгай
дадамди танасини гусинисаларминан эзғилап янчиш учун булдизирди беш –
олти матта айлантирди. Кегин будизирди бир четка оп халастўй қиб
каминкадан чиғди дагин Осмонга қорап ғолипона вахший нара тортти.
Ғалападан мос бўп қах – қах урип кулди. Уни кулгиси момагулдиракка ўшап
акс соода берди. Мен ўгай дадамди жасатини қазиволей деп боряссам
турпах қўпорилип ичидан усти вошлари йиртилган, юзлари қўл аяқлари
шилинип қонаган ўгай дадам чиғип келди. У устидаги турпахларди буйтип
силтап учига рандани тиғи маккамланган бир пой қўнжилик патинкасини
чечти дагин қулочкашлап Қурумбўйга қорап отип: - Смерт Қурумбўйским
захватчикам! - деп бағирди. Қўнжилик
патинка ховода икки - уч матта
айланип борип тувра Қурумбўйди башарасига тийди. Қурумбўй : - Э, ҳали
шунақами!Энди ўзингдан кўр! - деганича яна каминкага кирип
булдизирди юргизди. Ўгай дадам учига рандани тиғи маккамланган бир
пой қўнжилик патинкасиминан қочип уйимизга
кирволди. Уйимизга кирмасаям бўларакан. Нмага дсангиз, Қурумбўй ўгай
дадамди қувлап булдизирди тувра уйимизга қорап хайдадита. У
дуволди хутти танкига ўхшап тешип наряғидан чиққанда уйимиз ғиййййййч
айтип бир томонга қийшайип турип гурсиллап қулади. Яхши ўгай
дадамди том босиб қомей қочиб кўчага чиғди дагин
Махалла камкетти уйига ўзини урди. Қурумбўй булдизирди
ҳайдап камкетти уйиниям тешип ўтип вайрона кардан
қиб тейлади. Яхши Камкет бола - чақасиминан курортка
кетканакан одам қурбан бўмади. Ўгай дадамам мотанатминан
булдизрга чап берип Хуббихонди дуволидан ошди дагин лолалар
очилип ёткан хавлига сакради. Қурумбўй булдизрминан
Хуббихонди уйиниям бузятувди Хуббихон воейлап ёғоч аяғини тўқиллатканича кўчага қочип чиғди. Ўгай дадам
эпчилликминан югирип яна кўчага чиғди дагин Чапайип
калқўзини ройиси Бадалипти уйига томон човип кетти. Уни
арқасидан оломон хутти уруштаги жунналисланни сингари изма -
из юғирип боришмағда. Қурумбўй катта тезликминан ўгай
дадамди қувлап Бадалипти уч қаватлик уйига яқинлашти.
Бадалип уйида Чапайип районини хокиминан арағ ичип беъмани
кийно кўрип ўтирганакан. Шовқумди эшиткан Бадалип кўчага
чиғип хокимга қораганича: - Тожидин Таппиёпарувич, қочинг!
Қизиляланғаяқлар ревалутися бошлапти! - деп бақирди. Хоким
талтайип сарпойчан ўтирганакан, уям юғирганича боши оққан
томонга
қочти. Ўгай дадам бўса ғизиллаганича Бадалипти уйига ўзини
урди. Яхши бахтимизга Бадалипти уйи вайрон бўғанда
Қурумбўйди булдизрини саларкаси тугади шкилик ўчип тўхтади.
Муна сизга ичкилихти пойдаси. Нимагаям тувилған кунимди нишонладима!
Майли эмаса, Сайтмрат ака. Мен ерминан яксон бўған уйимизди
гувалаларини замбилғалтакка соб ташишим керак. Сўвиқ чушмей ёзди
ёруғида уйди тиклавомасак бўмейди. Хайр, ака. Чет элларда бир – бирини
ғажиб ёткан мухалипатчиларга
мени номимдан солам айтинг.
Malkolm X TURKISTONIYгаям. Эҳтиромминан укангиз қизиласкар
Мизхаппар.
2009 инжи
йил, 22 инжи июл.
Кундуз
сохот 1 дан 24 минит ўтти.
Чапайип
калхўзи.
|