Пайшанба, 09.01.2025, 00:57 | Главная |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » 2009 » Июль » 06
Юсуф Жумага
Озодлик!!!!!!!!!!!
|
Холдор Вулқон
СЕНИ УНУТМАЙМАН
Туманлардан чиқиб келасан Лек кирмайсан остона хатлаб , Мен бир умр ета олмаган Олис орзу , муқаддас матлаб . Сен ўтасан ортинга боқмай Ташлаб аста илохий одим , Изларингда мен эмас , гўё Қолар рухсиз юз йилги ёдим . Юксалгандай бўласан кўкка Далаларни ёритган ойдек . Мен бир четда қолиб кетаман Ой ёруғи тушмаган жойдек . Термуламан сенг кетган йўлга , Туманларга беланар жисминг , Деразанинг ойнасин кухлаб Ховурларга ёзаман исминг .
1989 йил , декабрь . Тошкент .
Категория:
Шеърлар
|
Просмотров:
871
|
Добавил:
valfajr
|
Дата:
06.07.2009
|
Холдор Вулқон
ХЎРАНДА
Университет, аудитория, Кенг ресторан эди мен учун. Китоб - таомнома, Домла - официант. Сенинг дийдорингни Киприкка санчиб Ея бошлар эдим Кўзларим билан Сира тўймас эдим, Лаззатли эди Дийдор таоми. Ташқарида эса ёғар эди қор. Ойнадан боқарди Менга жилмайиб Оппоқ халат кийган Пазанда дунё.
2001 йил , 4 июнь , тонг саҳар . Маслахат қишлоғи .
Категория:
Шеърлар
|
Просмотров:
836
|
Добавил:
valfajr
|
Дата:
06.07.2009
| |
|
| |