Жума, 24.01.2025, 10:07Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Июль 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Июль » 14 » Мижоз
Мижоз
00:45


               

                    Мижоз


- Хуқуқ химоячиси
  Холдор  Вулқон  дегани  сизми ?
- Ҳа менман , нимайди , ука?
- Э , хайрият , охири топдим .
Ака, менга етказилган
Моддий ва маънавий зарарни
Ундириб берсангиз жавобгарлардан .
Гап шундаки, ёшлигимда
Мени жуда эрта қамашган.
Айбимни бўйнимга қўйишмай туриб ,
Терговсиз , адвокатсиз, судсиз
Тўққиз ой муддатга
Озодликдан махрум қилишган .
Лекин бахтимга
Етти ойда амниция тегиб,
Озодликка чиққанман .
Қоп - қоронғу авахтадан
Содда қилиб айтсам
Онам қорнидан.
Сўнгра озодликка чиқишим билан ,
Бешикка ётқизишиб
Қўл ва оёқларимни боғлаб қўйишди.
Бешикдан қутилган чоғимда эса
”Қўй , унга тегма ! ”
”Қўй , индама! ”
”Қўй , у ёққа борма ! ”
”Қўй , Хўкмат билан олишма ! ”
Деяверишди .
Мана энди , қўй бўлиб қолдим …
Мммба -а -а -а -а -а -а -а -а -а -а !
- Ё , пирай !..

26 .01.2007 йил . Соат 21 дан 11 минут ўтди .
Бишкек шахри . Ленинград кўчаси . 35 уй .





Категория: Шеърлар | Просмотров: 1011 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz