Пайшанба, 09.01.2025, 11:33Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Июль 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Июль » 5 » Мизхаппарнинг қирқ тўртинжи мактуби
Мизхаппарнинг қирқ тўртинжи мактуби
12:01

Мизхаппарнинг қирқ тўртинчи мактуби



Сайтмрат ака, кеча қоренг, мусрдан топвоған пойма – пой ўтигимди кийип оғилхонамизди томига чиғвоп қоратеминан трнопка қилятсам, ўгай онам: - Мизхаппаржон, паска чуш, улим, ўвқатинг сўвип қолади. Ўвқатингди вохтида ичвоғин, захарлардан қўшип яхшилап аралаштирип қўйдим!- деди. Мен хўп деп томдан двайнўй салта қиб паска сакрадим. Ўвқатимди ичиб бўп қовоқдан ясалган қўлбола инваннигимизда ювиндим. Мўйниларимди, юзимди яримта пишиқ ғиштминан ишқап ювдим. Кегин пилонка чачиғимга яхшилап артинип рахманлик устодим Бурсликди сурати чуширилган пидбўлкамди киймақчи бўп қорасам, ўгей онам пидбўлкамди йиртяпти. Ие, нимага мени севимлик пидбўлкамди буйтип йиртяпсиз, ўгей волидам? - деп мраккап соволминан мрожайт этсам, меҳрибон ўгай онам соволимга жувоп бермей пидбўлкамди йиртип тейлади. Сўнра: - Мизхаппаржон, улим, сен индақа сурати бор кийимланни кийишти урганма – деди.

-Ие, нимага? Ахир бу тасвирий саноатку – дедим мен хойран бўп.

  • Мен индақа тасвирий саноатти, расм чизедоғон растўнларди ёмон кўраман. Суратлик нерсаларди пақат шуйтип йиртиш керак уқтингма? - деди ўгай волидам.

  • - Унда пуллардиям йиртиш керагаканта а ? - дедим мен.

  • - Йўқ, пуллардаги суратланни кўзини бугизминан тешип қўйса кипоя қилади – деди ўгай онам.

    Мен хойран бўп турсам ўгай дадам: - Жуда тувра, Мизхаппар. Ўгай оненг ҳақикатти айтти! Бор уйдан скочти апчиғ! - деди.Мен скочти апчиғдим. Ўгай дадам скотчминан ўгай онамди ўвзини скочлади дагин, болғаминан михланни об : - Улим, оненгди қўлларидан михлап, хочка тортмасак бўмейди – деди.

  • Нимага? - дедим мен беттар хойран бўп.

  • Ие, қизиқсана вей, ҳақиқатти айткан одамларди ҳочка тортишадита расми. Онангди қопка сол, пашли пабстре – деди ўгай дадам.

  • Мен ўгай онамди қопка соб арқалап ўгай дадамга эргаштим. Биз йўл юрсагам мўл юрип ўгай дадам хом ғишттан қурган хашамахлик бутхонани янига бордик дагин, толходалардан каааатта ҳоч ясадик. Кегин ҳочка ўгай онамди байлап уни тепаликка ўннаттик. Ўгай дадам ҳочка шати қўйип чиғип чўмчегидан 200 лик мих олдида уни ўгай онамди каптига туврилап болғаминан қоқди. Лекин мўжиза юз берип миқ ўгей онамди каптига қоқилмей букилип кетти. Қорасам тепада қарғалар галаси учиб айланяпти. Киш! Киш! - деп бақирдим мен. Қарғалар бўса хуркишти ўннига баттар кўпайди. Ўгай дадам яна битта 200 лик михти об ўгей онамди каптига туврилап болғаминан михлаганиди мих яна букилип кетти. Ўгей дадам чўмчегидаги бир сиқим михти шуйтип букиб тугатти. Охири шатида турип менга: - Мизхаппар, ўгай оненгди қўллари меҳнат қилўрип, таппи ёпип, кетмон чопиб, пахта терўрип қадағўлип, қаварип миқ ўтмедоғон даражада қатип кетканакан! - деди. Мен ишанқирамей пастаги михлардан биттасини олдим дагин олтин тангани тепширип кўрган Чарлик Чаплинга ўхшап чишимминан букип кўрдим. Миқ осонгина букилди. Билсак, аблах тадбиркаллар бизга оддий рух симдан мих қиб сотишканакан. Биз ўгай онамди ҳочдан ажратяссак кутилмаганда кўчани чангитип одамлар югириб ўта бошлади. Ҳаммасини қўлида паншахаминан қоп.

  • Ҳа, қаяққа?! Бирон жейтка ўт кеттими?! - деп сўрасам улар: -Йўқ, Мизхаппар! Чўчқахонага яденний атхўт апкелишипти! Толомон бўляптийкан! - дийишти чанг булутини ичида югириштан тўхтамей. Бу гапланни эшитип ўгай дадам болғани баланд кўтариб Олға! Нега қарап турипсан, улим! Яденний атхўт тугап қомей бизам тезрақ борейк! - дедида оломонди арқасидан югирип кетти. Менам ўгай онамди қопка соб арқалап ўгай дадамди арқасидан чўчқахонага қораб югирдим. Чўчқахонага борсак Мамадиёрминан Йўлдашвўй Биларўс экскаватрига мнвоп Қурумбўй булдизрди хайдап юрганакан. Қурумбўй булдизирминан одамларди йўлини тўсти. Одамлар аччуви чиғип: - Булдизирингминан бостир бизди, қонхўр золим! Я бўмасам бизга иш товбер! Э, еб тўймас, очкўз ноинсоп! Шунча яденни атхўтти бир ўзинг эгаллаволасами?! Муна , Махалла камкеттиям еталап келдик! У киши яденний атхўт нечи тонна бўса хаммасини киши вошига тенг тақсимлап рўйхат вўйича тарқатади! - деб бақиришти.

    Қурумбўй булдизирди деразасидан мўйнини чўзди дагин: - Вей, қанақа тилуқмас одамсилар ахир! Яденний атхўт ҳали кегани йўқ! Кеса ўзимиз уни одалатминан тақсимлап кам таъминланган ойлаларга, ногирон, етим - есирларга, улуғ ватан урушта қахнашкан ветранларди ойлаларига уйма – уй юрип тарқатамиз деп ҳаммангизди кўз олдингизда қасамёт ичаман! - деди.

  • Э, биз энди сени вадаларинга ишанмимиз! Қасамхўр лўттивоз! - дийишти одамлар қўлларидаги паншахаларди ховода асабий силтап. Қурумбўй бир пас жим турди дагин, булдизрди эшигини очип: - Ҳаааа, сенлар ўзи яхши гапти гадейсимасакансанларта! Чаянди қисқичминан қаттиқ қимчип ушамаса чақволади деп тувра айтканаканта террариумда захарлик илон чақип ўлтирган дўстим Иосип! Қизилхаммол Йўлдашин! Қапастаги Дучадонувичти чиқарвонг! Бу тилуқмас оломонди урип астар – пахтасини айрип тейласин! Ревалюсия номиминан буюраман! - деди. Йўлдашвўй хўп бўлади гўспадин пирзидин деп Қапасти очятувди одамлар арқа - олдига қорамей ура қочворишти. Қорасам ўгай дадамам пешқадамларча олдинги сапларда болғани эстапета таяқчасидек ушлавоп чопиб кетяпти. Ичкарида сабрсизланган Дучадонувич чишларини иржейтирип хириллап қапасти панжарасини ғажияпти. Менам қоптаги ўгай онамди арқаладим дагин оломонди кетидан югирдим. Ҳозирча шунақа гаплар, Сайтмират ака. Майли эмаса, чет мамлакахларда пул ишлаш учун аристакратларга қул, батрак , чўри бўп бола – чақасидан йирағда, оғир мехнат – машаққаттан боши чиғмаган азиз Ватандошларимизга солом айтасиз. Эхтиромларминан укангиз қизиласкар Мизхаппар.


2009 йил, 5 июль. Кундуз сохот 12 дан 40 минит ўтти.

Чапайип калхўзи.




Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1294 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz