Пайшанба, 09.01.2025, 11:55 | Главная |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » 2009 » Июнь » 26 » Китобга жамланаётган ҳаёт
Китобга жамланаётган ҳаёт | 20:50 |
Нодира
Китобга жамланаëтган ҳаëт
Навбатдаги
қаҳрамонимиз андижонлик. Андижон воқеаларининг гувоҳларидан бири
Абдуллоҳ. У Ўзбекистондан чиқиб кетган. Қўшни республикаларидан бирида
4 фарзанди билан тирикчилик қилиб юрган бу тингловчимиз ўзи ҳаётида
кўрган-кечирганларини 1984 йиллардан буён қоғозга тушириб юрган экан.
Энди
ўша битикларини худди тожик меҳнат муҳожирлари орасидан чиққан Бибиш
каби китоб қилиб чоп эттириш ниятида экан. Шунинг йўл-йўриқларини
сўраб, бу тингловчи бизга мурожаат қилди. Биз унинг 25 йиллик ҳаётини
ўз ичига жамлаган хотиралари билан қизиқдик.
Озодлик: Китобингиз¸ бундай олиб қараганда¸ сизнинг кундалигингиз эканда.
Абдуллоҳ: Бундай
олиб қараганда асар¸ роман тарзида ëзилган нарса. Бу қуруқ таржимаи ҳол
эмас. Унинг ичида одамни кулдирадиган ҳар хил кулгили воқеалар ҳам бор¸
одамни йиғлатадиган ҳар хил ғамгин воқеалар ҳам бор.
Озодлик: Демак¸ совет даври ҳам бор¸ мустақиллик даври ҳам бор.
Абдуллоҳ: Ҳа¸ бизнинг мустақилликдан кейин етишган озодлигимиз ҳам бор.
Озодлик: Китоб ëзиш фикри қачон келди сизга?
Абдуллоҳ: Бу нарса биз ҳали "Ленин бобомиз” деб юрган пайтларда келган.
Озодлик: Сизнинг назарингизда бу анча қизиқ нарса бўлган-а?
Абдуллоҳ:
Қизиқ кулдирадиган воқеалар ҳам бор. Мен Андижон воқеаларига гувоҳ
бўлганман ва қўлимда аниқ ҳужжатларим бор. Ўзим билган ҳужжатлар
асосида¸ ўша ерда шаҳид бўлганлар билан бўлган суҳбатлар асосида ëзаман
деган ният бор.
Фақат менга яхши шароит керак. Ҳозир менда ҳеч
унақа шароит йўқ. Новвойхоналарда¸ бошқа жойларда ишлашга мажбурман¸
оила боқиш керак. Тўртта болани боқиш ҳам қийин бўлаяпти. Аëлимнинг ўзи
кунига 1000-2000 ўзбек сўми топади.
Қани энди яхши шароит
бўлсаю¸ мана шу мавзуда китоб ëзсам. Кейин алоҳида бир суҳбатлашганда
дафтаримдан ўқиб беришим ҳам мумкин. Ҳозир ҳам бор. Уларни кийимларнинг
орасига ташлаб қўйганман.
Озодлик: Уни энди бекитиб олиб юрасиз-а?
Абдуллоҳ: Ҳа¸
буни энди бекитмаса бўлмайди. У ерда "Эрк” демократик партиясининг
аъзолари ҳақида ëзилган¸ Ўзбекистонда ҳукумат ҳокимиятни қандай қилиб
ўз қўлида сақлаб қолгани ҳақида ëзилган. Аввалига Горбачëвга қарши
гапириб туриб¸ кейин мустақиллик эълон қилиб юборгани ҳақида ëзилган.
Озодлик: Сизнинг мухолиф ҳаракатлардан ҳам хабарингиз борми дейманда.
Абдуллоҳ: Мен фақат Озодлик ва Би-Би-Си эшитаман.
Озодлик: Асар ҳар ҳолда ҳали тугамаган-а?
Абдуллоҳ: Асар умримнинг охиригача тугамаса керак.
Озодлик: Бибишга ўхшаб чоп эттираман деяпсиз. Бўлак-бўлак қилиб чоп эттирмоқчимисиз?
- Энди етган жойимгачада¸ дейди Абдуллоҳ.
Абдуллоҳ
вақти-вақти билан шеър ёзиб турар экан. Андижонда юрганида маҳаллий
шоирларнинг суҳбатида кўп бўлган. Аммо, замоннинг зайли Андижон
зиёлиларини ҳар жойга тарқатиб юборгандан сўнг Абдуллоҳ улардан бири
Холдор Вулқонга мурожаат қилиб, битган шеъри ҳамда Андижон фожеасига
бағишлаган шеърини эшиттиришимизни сўради.
Холдор Вулқон азизим¸ портлагин вулқон бўлиб¸ Золимларни титратиб¸ мазлумга қалқон бўлиб.
Қаламинг найза мисол¸ душман бағрини йиртсин¸ Шеърларинг таъсирида¸ башар Исломга кирсин.
Ҳаққа чорла¸ чорлагин чаққон бўлиб¸ Холдор Вулқон¸ портлагин вулқон бўлиб.
Вулқонинг оташидан булутлар тарқаб кетсин¸ Исломнинг равнақидан душманлар қўрқиб кетсин.
Ҳаққа чорла¸ чорлагин чаққон бўлиб¸ Холдор Вулқон¸ портлагин вулқон бўлиб.
Яна
кўпчилик виждонли одамларнинг юрагига дард бўлиб ëпишган Андижон
воқеалари ҳақидаги шеъримни эсимдан чиқмаган бўлса¸ айтиб бераман.
Ҳозир жуда ҳаяжонланиб кетаяпман. Қоғозга ëзмаган эканман¸ шунинг учун
адашиб кетишим ҳам мумкин.
Бош кўтарган бошим ҳам эгилиб қолди¸ Кўз ëшларим қоғозга тўкилиб қолди¸ Хаëлим паришон юрак тўла ғам¸ Сизларни хотирлаб ушладим қалам. Опаларим¸ сингилларим¸ онажонларим¸ Андижонда шаҳид бўлганлар.
Неча кундир кўзларимда нам¸ Ортиб борар дардим¸ аламим¸ Нетайки паришон хаëлларим ҳам¸ Термулдим қоғозга титрар қаламим. Акаларим¸ укаларим¸ отажонларим¸ Андижонда шаҳид бўлганлар.
Имон йўли узра дадил юрдингиз¸ Эътиқоду ибодатда муқим турдингиз¸ Кўп қалбларда Ислом салтанатин қурдингиз¸ Азизларим¸ дўстларим¸ биродарларим¸ Андижонда шаҳид бўлганлар.
Тонг яқин¸ тонг яқин¸ оппоқ тонг яқин¸ Жаҳолат шундайин қолмагай асло¸
Андижон воқеаларининг гувоҳларидан бири Абдуллоҳ ўзи ёзган шеърларидан баъзиларини ўқиб берди.
У
ўз кўрган -кечирганларини 1984 иллардан буён қоғозга тушириб юрди. Шеър
ҳам ёзади. Ҳозир ўша битикларини худди Россияда ном қозонган хоразмлик
адиба Бибиш каби китоб қилиб чоп эттириш ниятида.
|
Категория: Шоир дўстларининг ижодидан |
Просмотров: 1227 |
Добавил: valfajr
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |