Мизхаппарнинг йигирма бешинчи мактуби
Касопат
ёмон нарса бўларакан, Сайтмират ака. Насвоскан “Тўгарак”чиларди
касопати урип эшагимизди тови айнип қолди. Бечарани иштахаси бувилип,
кўзлари киртейип, ранглари бир ахвол бўп, дармонсизланип, истимаси
қирққа чиғди. Тез ярдам чақирсак, муна , хозир кетяппиз деп уч
сохоттаям кемади. Ноилож эшагимизди адёлга ўрап аравага ёткиздик дагин,
аравани нўвбатминан судрап банисага қораб жўнадик. Аравани Йўлдашвўй
тортип кетятувди. Бир маҳал арава лойга ботип қоса бўлама? Йўлдашвўй
шуввало чирансаям арава жейидан жилмади.
Биз: - Оббооо! - деп турувдик , Қурумбўй аравани устида ўтирганича
қўлидаги қамчини ховода айлантириб Йўлдашвўйди мўйнига қарсиллатип урди
дагин: - Чух! Хором ўлгур! – деди. Йўлдашвўй бечара аравани тортаман
деп лойга сийғанип йиқилип ҳамма йўғи балчиғ бўпкетти. Қурумбўй Йўлдашвўйди яна савалади.