Пайшанба, 09.01.2025, 11:29Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Ноябрь 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Ноябрь » 3 » MIZHAPPARNING MAKTUBI "BIRDAMLIK" SAYTIDA
MIZHAPPARNING MAKTUBI "BIRDAMLIK" SAYTIDA
04:08



Мизхаппарнинг йигирма бешинчи мактуби


Касопат ёмон нарса бўларакан, Сайтмират ака. Насвоскан “Тўгарак”чиларди касопати урип эшагимизди тови айнип қолди. Бечарани иштахаси бувилип, кўзлари киртейип, ранглари бир ахвол бўп, дармонсизланип, истимаси қирққа чиғди. Тез ярдам чақирсак, муна , хозир кетяппиз деп уч сохоттаям кемади. Ноилож эшагимизди адёлга ўрап аравага ёткиздик дагин, аравани нўвбатминан судрап банисага қораб жўнадик. Аравани Йўлдашвўй тортип кетятувди. Бир маҳал арава лойга ботип қоса бўлама? Йўлдашвўй шуввало чирансаям арава жейидан жилмади.
Биз: - Оббооо! - деп турувдик , Қурумбўй аравани устида ўтирганича қўлидаги қамчини ховода айлантириб Йўлдашвўйди мўйнига қарсиллатип урди дагин: - Чух! Хором ўлгур! – деди. Йўлдашвўй бечара аравани тортаман деп лойга сийғанип йиқилип ҳамма йўғи балчиғ бўпкетти. Қурумбўй Йўлдашвўйди яна савалади.

Лойга буланган Йўлдашвўй охири танибўмедоғон даражага етти. Қорасак бўмедоғон. Биз Мамадиёр икаламиз аравадан чушишка мажбур бўлдик. Кегин елкамизди буйтип тирап аравани итардик. Итарип – итарип охири аравани лойдан чиғордик. Кегин лойда ёткан Йўлдашвўйди мўйнидан мўйинтуруғди бўшатдик. Йўлдашвўй бита дарағди тагига борвоп дам олди. Напасини рослап таяғминан сидирип кийимларидаги лойларди тозалади дагин, юзларини кўлмак сувда ювди. Шуйтип биз яна йўлга чиғдик. Ровон йўлда аравани Мамадиёр югирганича судрап кетяпти.

Айниқса арава пасликка қораб юрганда уни югириши янада тезлашти. Бир маҳал минаса “Қирс!” этди дагин аравани битта ғилдираги ўқидан чиғип паска қорап ғилдирап кетти. Биз “Ғийқ!” айтип хунук қийшейган аравани устида “Ииииииииии!” деганимизча йўлди чекасига жейлашкан Чапайп калхўзди тўвиқхонасига кирип кеттик. Тўвиғлар мисоппо осмон остида кўзлари олма - кесак терип дон ахтарип юришканаканда, бизди кўрип юрак – талағи чиғип парлари тўзип қақағлаганича қирғовулларди сингари хар қаяққа учти. Биз тўвуғбақарди капасини янига бориб ағанадик. Тўвиғбақар бечара анча яхши одамакан хапўлишти ўннига хурсан бўп: - Кааатта раҳмат силарга. Лекин зўр иш бўлдида.

Шу бахана менам эллик – олмишта тўвиғминан ўттиз – қихта ўрдаг, беш – ўнта курка, ғозларди ўлди деп испсайт этволаман – деди. У бизга ўз эхтиромини рамзи супатида ғилдираги запарожди балўнидан қлинган замбилғалтагини сўвға қлди. Биз пешанаси чачиқминан бейланган касал эшагимизди замбилғалтакка ёткизип банисага қораб югирдик. Уринип – туртинип банисага борсак дужунник қиз бизди ичкарига қўймади. Қурумбўй энди дужунник қизди ўлтирмақчи бўп ўтигини қўнжидан ханжарини олятувди мен уни тўқтаттим. Дужунник қиз қўқип главврачти чоқирди. Врач чиғип : - Нима гап? - деди. - Духтир, бу қанақаси?

Ахир силар гиппакратка қасам ичкансилар. Ярдамга мўхтож беморди кимлигидан қатъий назар доволашка мажбурсилар. Хич йўқ бу бечарани истимасини ўлчап, томирига гемадез – пемадез қуйип, бита – ямпа таблетка бемесилами? - дедим мен.

- Тувра, лекин бу касал одаммас, Ишак. Ишакди биз даволамимиз. Уни махсус ветврачлар доволейди. Биз одамларди доволеймиз. Буни мол дўхтирга оборинар - деп маслахат берди главврач. Биз каландимағ духтирди ахтарип сўкип кўчага чиғдик дагин, ветврачти идорасини қидирдик. Ветврачларди идорасини топиб борсак дужунник молдухтир Некалай Иванувич кабинетида вийна ичип аяғида туромедоғон даражада мас бўп пиширилган тўвиғди суягини шимиб ўтирганакан. Биз молдухтирга вазиятти чучунтирувдик, у гапирганиям эриниб хунук ишшайди дагин ашилла айта бошлади:

Ўўўўўй марўз, мааарўўўўз!

Не марўўўўўз меняаааа – аааа!

Ииии маво каняяяяяяяяяяяяяя!

Бизди мол духтирданам хапсаламиз пр бўп чўчқахонага қайтканимизда қоранғи тушти. Чўчқахонани зулмат қоплап теварак сим – сиёх бўп бойқушлар хув – хувв деп сайраяпти.

“Тўгарак” воқиясидан кегин дўлатка налик тўламапсилар, мана эмаса ! деп илихтрасептагилар кеп симларди узип сувитти ўчириб кетишкан. Нима қлишти билмиймиз.

Эшагимиз бўса истимадан алахсирап , ўнтап, елкасидан напас об ётипти. - Энди нима қилдик, ўртағ маршал? - деди Йўлдашвўй Қурумбўйга. Қурумбўй ўйланип турди дагин: - Шейтанчирахти яқип беморди апарастага таялленар. Бемор апндикс бўпқоғанга ўхшейди. Зудликминан кўричагини қирғип опташамасак ёллип кетиши мумкин - деди.

- Камандур, кечирасизу, апараста қлиш учун озгина малакаминан пича тажриба бўлиши керак. Гиппакраткаям қасам ичканиз йўқ. Тағин одашип… - деди Мамадиёр.

- Эшакларди апараста қлиш учун малака бўлиши шартмас - деди Қурумбўй ханжарини чўчқани темир охурига буйтип қайрап.

Биз ноилож камандурди хўкми хўк деп, эшагимизди харбий дала госпиталига опкирип ёткизип шейтанчирахти яхтик.

Қурумбўй бизга: - Беморди аяқ - қўлидан махкам босип туринар – деди. Кегин: - Мени қўлиммас, гиппакратти қўли деп туриб эшагди қоннини йўтминан абрабўтка қлди дагин жаррохлик амалиётини бошлади. У ёрилган жейтка хутти ўзини чўмчегига қўл соғандей қўлини тиғип эшагимизди кўричагини изақ қидирди. Нихоят топти шкилик, кўричагди қирғип оптейлап эшагди қоннини шупурги байлейдоғон симминан тикип қўлларини ювди.

Лекин эшагимиз апарастадан ёмон чиғип вопот этти. Бу маҳал чўчқахона ортидаги Чапайип калхўз далаларини ёритиб ой чиғди. Биз ойдинда кўз яшларимиз ялтиллап чўчқахона ховлисини тўридан чуқур қп қабр кавладик дагин, эшагимизминан видолашип уни қабрга қўйип устидан турпах торттик. Кегин қабр устида бош эгип мархум эшагимиз хурмати учун бир милит сукут сақладик. Қурумбўй аламига чидомей елкаларини силкитип йиғлап Йўлдашвўйди дўпписини олди дагин унга кўз ёшларини артти. Шуйтип йиғлап хапа бўп турсак, қуриган кузги қамиш, бурганларди ичидан ҳамма йўғи оппоқ бинтминан ўралган одам чиғип биз томонга қораб юрди. Биз қўққанимиздан турган жейимизда қатип қолдик. Мен бақирувдим нимагадир овозим чиғмади. Танаси бинтминан ўралган одам: - Оғайнилар, қўхменар! Бу мен, Чамадониппан! Травматологиядан қочип чиғдим! Илтимос, кастимими беринар, совқатяппан! - деди. Шундан кейин биз тизғираганча қочвордик.

Мен уйга қанақп кеганимиям билмийман. Хозир қоғоз қопти парчасига манашу йигирма бешинчи мактубимди путяппану қўлларим қалтирап ҳалиям ўзимга кеганим йўқ. Майли эмаса, Сайтмират ака. Керасинди эканўм қп шейтанчирахти пилигини паслатяппан. Сўраганларга солом денг. Хурматминан укангиз Мизхаппар.


31 инжи ўхтабр, 2008 инжи йил. Сохот 12 дан 35 милит ўтти.

Чапайп калхўзи.



Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1085 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz