Ҳайқириқнинг
адолатли акс - садоси
Абдулла
Ориповнинг
Халима Худойбердиева
сайланма китобига ёзган
сўзбошисидан
Яқинда
Ҳалима «Ўзбекистон овози» газетасида
бир
туркум янги шеърлар эълон қилди
ва бу шеърлар орасида яна ўша бизнинг
азалий қисматимиз
— шоирлик хусусидаги
шеърга кўзим тушди. Бу ерда мен ўша
«Демакки, сен шоирсан!»
шеърини тўлиқ
ҳолда келтиришни лозим топдим:
Демакки,
сен шоирсан!
Ўтсанг
ёзиб,
Куз янглиғ сўлиб, озиб,
Бозиллаган
чўғ босиб,
Қўрдаям ҳайқиролсанг,
Демакки,
Сен шоирсан!
Олтинми
Ё олмосда,
Тиғда
юролсанг, рост-да
Итқитса, оёқ
остда,
Тўрдаям ҳайқиролсанг,
Демакки,
Сен шоирсан!
Нафақат
Кўтарса
халқ,
Кўксингдан итарса халқ,
Пешонанг
намакоб, талх,
Шўрдаям хайқиролсанг,
Демакки,
Сен шоирсан!
Нафақат
Зар, зўрларни,
Узсанг,
тўсин, тўрларни,
Чайқалтирсанг
гўрларни,
Гўрдаям ҳайқиролсанг,
Демакки,
Сен шоирсан!
Дарвоқе,
ҳамон Турку Турон даштларини томири
бақувват қадим халқимизнинг гўрдаги
Яссавий
пирим, ҳазрат Навоий, улуғ Бобур, улкан
Бедил каби абад ўлмас фарзандларининг
ҳайқириқлари
Давоми бор