Пайшанба, 09.01.2025, 15:34Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Октябрь 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Октябрь » 30 » АКС - САДО
АКС - САДО
09:24
 


             Ҳайқириқнинг

    адолатли акс - садоси
   

  Абдулла    Ориповнинг      

Халима  Худойбердиева  сайланма  китобига  ёзган  сўзбошисидан

Яқинда Ҳалима «Ўзбекистон овози» газетасида бир
туркум янги шеърлар эълон қилди ва бу шеърлар орасида яна ўша бизнинг азалий қисматимиз
— шоирлик хусусидаги шеърга кўзим тушди. Бу ерда мен ўша «Демакки, сен шоирсан!»
шеърини тўлиқ ҳолда келтиришни лозим топдим:


   Демакки, сен шоирсан!

Ўтсанг ёзиб,
Куз янглиғ сўлиб, озиб,
Бозиллаган чўғ босиб,
Қўрдаям ҳайқиролсанг,
Демакки, Сен шоирсан!
Олтинми
Ё олмосда,
Тиғда юролсанг, рост-да
Итқитса, оёқ остда,
Тўрдаям ҳайқиролсанг,
Демакки, Сен шоирсан!
Нафақат
Кўтарса халқ,
Кўксингдан итарса халқ,
Пешонанг намакоб, талх,
Шўрдаям хайқиролсанг,
Демакки, Сен шоирсан!
Нафақат
Зар, зўрларни,
Узсанг, тўсин, тўрларни,
Чайқалтирсанг гўрларни,
Гўрдаям ҳайқиролсанг,
Демакки, Сен шоирсан!


Дарвоқе, ҳамон Турку Турон даштларини томири бақувват қадим халқимизнинг гўрдаги
Яссавий пирим, ҳазрат Навоий, улуғ Бобур, улкан Бедил каби абад ўлмас фарзандларининг
ҳайқириқлари тутиб ётмаяптими?!


Ўзбекистон Халқ  Шоири

АБДУЛЛА  ОРИПОВ




Категория: Шеърлар | Просмотров: 940 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz