Пайшанба, 09.01.2025, 11:30Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Март 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Март » 2 » МИЗХАППАРНИНГ ЎТТИЗ ИККИНЧИ МАКТУБИ
МИЗХАППАРНИНГ ЎТТИЗ ИККИНЧИ МАКТУБИ
06:47


Мизхаппарнинг ўттиз иккинчи мактуби


Салом, Сайтмират ака! Ўзбекистонга боҳор кеп ўриклар гуллап, момақаймақлар очилип денг, жиблажибонлар сайрап хамма йўқ наврўз майрам бўп кетти. Илгари куни қўлим кир бўмаслиги учун гигенага амал қп бўкис прчеткамди кийдим дагин уйимизди дуволига тезак ёптим. Ҳар бир тезак ёпканимда хутти кастимида биттадан ўрдини кўпейган Брежнптей суйунаман. Шуйтип суйинип турсам уйимизди янига битта “Камаз” мошийна кеп тўхтади. Қорасам ўгей дадам бир камаз қоракуя апкепти. Ёғ зовутти чиқиндисини биз қоракуя диймизта. Уни сувга уйитип лой қп юмалахлап қуритамиз дагин, қишта печкага яқамиз. Силар тарапта қоракуя яқишмейдими? Ийи. Бизда бу жуда ноёп яқилғи хесопланади.

Қишта изғириндан сўвқатип қалтирап ўгей дадам: - сох – соломат ўлмей бохорга чиғсам бринжи қоракуя апкеп юмалақлайман деп қасам ичувди. Еткизганига шукр қп қоракуяни чуширдик. Камазди аравасига чиғип қўшнилар эшитсин деган пиласўпик пикрда ателаптан белкурахминан буйтип аравани урип - урип данғиллаттим. Кегин қоракуяга сакрадим. Камаз кеткандан кегин ўгей дадам, меҳрибон ўгей онам учаламиз уйилип ховури чиғип турган қоракуяга қорап бир суйинамиз денг, бир суйинамиз. Сек. сот. қўшниларимиз хасади кеп дуволди кавахларидан буйтип қорап туришипти. – Энди Мизхаппар, улим қоринди яхшилап тўйғизвоп қоракуяни қуйейк эмаса - деди ўгей дадам. – Йўқ, ўгей дада, силар энди қаридинар. Рохатимди кўришинар керак.

Мен парзантлик бурчимди бажарип силарди дувойинарди омасам бу дунёдан касам оқармей ўтип кетаман – дедим. Десам, ўгей дадам хўрлиги кеп хўнграг отип йиғлаворди. - Рахмат, улим, кам бўма. Сени благаславлять этаман. Ва имя атса и сина и светага духа, амин! – деди кўз яшларини яғир дўпписига артип. Мен ўгей дадамди юпатип мақсадимди айттим. Мен дедим чўчқахонага борип жанговор қуролдошларимди хашарга айтип келаман. Сиз ўгей она, нонқўғирма қиберас. Дўсларимминан бу қоракуяни шес секунтта қуйип қўямиз - дедим. - Баракалла ўгей улим - деди хурсан бўп меҳрибон ўгей онам. Шуйтип казўн ўтигимди кийип чўчқахонага қорап жўнадим. Борсам дўсларим чўчқахонани олдидаги улкан тутти танасига қурт чушмасин деган махсатта боштан аяқ ахакминан оқлап, дуволларди ремут қилишятканакан. Юзага кеган вазиятти чучунтирувдим Қурумбўй трубкасига тутти қуриган ғозонларидан тиғип туташтирип чекти дагин: - Қор оппоқ бўғаниминан одамди сўвқаттиради.

Музлатип ўлтирип қўйишиям хич гаппас. Қоракуя қора бўғаниминан одамларди оғир кунларда корига ярейди. Сандалига чўғ бўлади. Мени бовом рахманлик яшлигида мўри тозаловчи бўғанакан. Ўзи қоп - қора қурумга беланип одамларди мўрисини тозалап ҳаммага ярдам бераридийкан. Бечара мўрига қисилип қоп, тутунга димланип бу фоний дунёдан кўз юмганлар. Ўша бовомди шарапига мени атимди Қурумбўй қўйишкан. Қона эмаса, Ҳамма бир киши учун! Бир киши ҳамма учун! Йўлбошчимиз Ғладимир  Иълич   Лелинам Камнустик шанбаликка   чиғип   Кремулда оғир  ғўлаларди елкасида  ташиганаканлар! Қизиласкар Мизхаппарлардикига қорап олға! – деди. Биз хаш – паш дегунча уйга кеп қоракуя қуйишти бошлавордик. Мамадиёр кетмонминан қоракуяни орасини ёрип Йўлдашвўй пақирда сув қуйди.

Мен энди қоракуяни белкурахминан сувга аралаштирятсам, Қурумбўй: - Ну, деревня! Кто так мешает, а? Разве так мешают қоракую? Қоракуя деганди этигди чечип қўйип, яланғаяқ бўвоп, аяғминан яааахххххшилап эзғилап аралаштирмийма, ахир?. Инейкигин юмалағланган қоракуя оптўда ёллимейди. Жичча молди свежий гўнгидан аралаштирворилса янаям яхшўлади – деди Қурумбўй. Кегин қоракуяни тепалаш учун ўтигини чечмахчи бўлувди ўтиги чечилмади. Шундан кегин у аяғини чўзип Йўлдашвўйга: - Ярдамлашинг, қизил Йўлдашин! – деди. Йўлдашвўй прказди бажарип Қурумбўйди ўтигини тортти. Бир маҳал Қурумбўйди пайтамаси чуваланип ўтиги чечилип кетип Йўлдашвўй ияққа Қурумбўй бияққа ағанади. Бир маҳал Мамадиёр Қурумбўйди аяғига қорап қўрқип бақирип арқасига қочти. Қурумбўйди ўзиям ўзини аяғига қорап қўрққанидан бақирворди. Буйтип қорасак, Камандурди аяғини бармақлари олтитейкан.

Бармақларини орасида ўрдакди аяғини сингари пардасиям бор. Камандурди аяғини кўрип ўгей дадам Господи, Бўжи мўй! - деп бақирворди буйтип чўқинип. Қурумбўйди ўзиям аяғини бунақалигини энди кўрипти. Элим деп юртим деп куйип ёнип яшап ўтигиниям чечмей юрўрганакан. Биз бу ғайритабиий кўринишка анчадан кегин кўниктик . Қурумбўй шимини пойчаларини шимадалап қоракуяни тепалашка чушти. Мен қоракуяга молди свежий гўнгидан қўштим. Мамадиёрминан Йўлдашвўй сув ташип балчиққа қуйип туришти. Охири лойди пишитип куракминан гумбазга ўхшатип сувап қўйдик дагин бир чеккадан юмалақлап қуйишка чуштик. – Аспалтларга қуйсенар тезрақ қурийди - деди Қурумбўй пешана терларини будёнопка қалпағига артип.

Кечка борип хавлимизди ичи замбаракди ядро ўқига ўхшаган юмалақ таппиларга тўлип кетти. Хутти денгизди тагидан апчиғилган қора марваритти сингари ялтирап тизилип ётипти жонворлар. Хашарди тугатип ювинип чорпояга чиғип ўтирдик. Ўгей онам нонқўғирмани сузип хонтахтани устига қўйди. Мен яримтани чайнакка қуйип апкелдим дагин пиялаларга қуйип дўсларимга узаттим. Бир чайнак арақ аччиқ ичаккаям юқ бўмади. Мен тўй тўйдек бўсин, пичағвозлик бўмасин деп лип этип кўчага чиғдим дагин, Ўткирди дўканидан қарзга иккита арағ апкелдим. Гаплашип ўтирип у арағларди шишасиниям қоқладик. Индамей ўтирувдим Қурумбўй қонталаш кўзлариминан буйтиб қорап: - Минча қурумсоқсан, ҳасис! Бор, яна иккита арағ апке! Бизга бир яшиқ арақ қуйсенгам оз! Қоракуянгди мадикарга қуйдирсанг қанча пулингди оларитти - деди. Мен уятканимдан насяга яна иккита арақ апкелдим. Кегин яна. Хуллас Ўткирдан аллақанча қарз бўп зиёнга кирип қолдим. Майли, ҳар холда қоракуяни қуйдирип қишти ғамидан қутилволдиму деп ўйладим.

Дўсларим ярим кечаси “Китопларинг куйип кетти карвон – карвон! Юрагингда беш асрлик куйик армон!” деп қўшиғ айтканларича уйларига жўнашти. Мен чарчап қоғанаканман. Уйга кирип калавотка таппа ташапппану тарашадек қатип ухлап қоппан. Эттаман ўгей дадам ўйғатти: - Тур, улим! Тур ўннингдан! Қоракуяларимизди қора! - деп бақирди у. Мен сакрап ўннимдан туриб деразадан ташқарига қорасам ёмғир қуйятканакан. Кечасиминан сел яғип қуйган қоракуяларимиз эриб юмалақ шаклини йўқатип ёмғир кўлмакларида чўкиб ётканакан. Шунақа гаплар, Сайтмират ака. Майли эмаса, Европия, Хрансия, Канадия, Америкияларда қоракуя яқмей яшейдоғон културник Ватандошларга солом айтип қўйинг. Эҳтиромминан укангиз Мизхаппар.


1 инжи март, 2009 инжи йил.
Кеч сохот 8 дан 02 милитсия ўтти. Чапайип калхўзи.


Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1082 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz