Жума, 10.01.2025, 05:24Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Ноябрь 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Ноябрь » 10 » Ёлғиз йўловчи БИРДАМЛИК сайтида
Ёлғиз йўловчи БИРДАМЛИК сайтида
06:56
Ёлгиз йуловчи ёки кишки Торонто

Холдор Вулкон

Қор ёғмоқда. Гоҳ қиялаб, гоҳо чирпираб, гоҳо тўзғиб, сассиз – садосиз, жимгина ёғаётир у. Оппоқ қор учқунлари аро худди сон – саноқсиз метеоритлар ичра йўртиб бораётгандайман. Мен шундай кетиб бораяпман. Шунчаки , мақсадсиз, ёлғиз бир ўзим тентираб “Гренобл” дан “Дон миллс” кўчаси тамон бормоқдаман. Бўралаб ёғаётган қорда ботиний хотиржамлик, ёлғизлик, мангу ва маҳзун, адоқсиз бир қўшиқ бордай, қор ёруғидан руҳим зулматлари ёришаётгандай туюлади гўё. Бу қорли йўлларнинг кимсасизлиги нақадар яхши! - ҳаёлимдан ўтказаман мен.

Негаки, мен одамлардан тамоман бездим!

Тропик чангалзорлар аро оқувчи Амазонка дарёсидаги “Пирания” деб номланган қонхўр балиқлар каби кўзларини чақчайтирган кимсаларнинг қилвир фитналаридан, адолатсиз, ноҳақ фисқу фасодларидан, телба нигохлардан, саёз, тузсиз суҳбатлардан зерикдим, чарчадим, ҳолдан тойдим, тинкам қуриди!

Мен олий қасрлару вайроналарга, тғуриқхонаю қабристонларга, исловатхонаю ибодатхоналарга, пляжлару қамоқхоналарга бир хил ёғувчи шоху гадога баробар қорнинг оппоқ учқунларига беланиб боравераман. Майли, зулматда ёғаётган қор янада кучайсин. Майли, “Флемингдон” ўрмонларидан бўрилар галаси чиқиб мени ғажиб, тилка - пора қилиб ташласин! Пасткаш, қўрқоқ, қитмир каламушларга, жирканч бактерияларга, майда микробларга яъни писмиқ, номард кимсаларга ем бўлгандан кўра бўриларга ем бўлиш шараф! Фақат йўлимдан одамзод чиқмаса бўлгани! Сен эса менга эътибор бермай жимгина ёғавер, қадрдоним Қор! Сен ёққан саринг дилдаги қонталаш жароҳатлар ҳам кўмилиб бораётганга ўхшайди.

Мен сенинг чирпираб учаётган оппоқ зарраларинг аро кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам ва охири чарчаб йиқилсам, музлаб қолсам, одамлардан қутилсам, ҳалос бўлсам! Сен тўхтовсиз ёғиб мени кўмиб юборсанг. Мени ҳатто бола – чақаларим тошфонар ёқиб тун бўйи изласалар ҳам топа олишмаса! Мангу йўқ бўлиб кетсам!

Сен эса яна ҳеч нарса бўлмагандай ёғаверсанг, ёғаверсанг, ёғаверсанг, ёғаверсанг...

Категория: Шеърлар | Просмотров: 814 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz