Жума, 24.01.2025, 09:51 | Главная |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » 2009 » Ноябрь » 5 » Ғариб оғочга
Ғариб оғочга | 07:10 |
Холдор Вулқон
Кузги дарахт
Учиб кетгач жанубга ғозлар, Кенг далалар қолганда бўшаб, Сен неларни ўйлайсан дарахт, Хазонларни пойинга тўшаб? Шохларингда мусофир қушлар, Чах - чах сайраб қурганми инлар? Нафас ростлаб соянгда одам, Яйраганми бағрингда жинлар? Найлар ясаб суякларингдан, Созлар чалдим маҳзун, пурнаво. Шовулладинг шамол шаштида, Зумрад қувонч, ям- яшил ҳаво! Термуламан сенга узоқдан, Аёзларда ҳасратга тўлсанг. Ялинмайсан, яшайсан мағрур, Ва тик туриб ўларсан, ўлсанг!
5 ноябрь, 2009 йил, Тонг. Торонто шаҳри, Канада.
|
Категория: Шеърлар |
Просмотров: 887 |
Добавил: valfajr
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |