Мизхаппарнинг ўн еттинчи мактуби
Бу оламда урушдан ёмон нарса йўғакан, Сайтмират ака. Муна, жангу
жадаллар оқибатида эшагимиздан айрилдик, штапканселяриямиз вайрон
бўлди. Энди эшагаравани Мен, Йўлдашвўй, Мамадиёр учўвимиз навбатминан
судрап юриппиз. Қурумбўй императур бўғанлиги ичун аравага чиқволади
дагин "Авараху” деган қўшиғди айтиб юради. Ҳўкматга уруш
миносабатиминан йўқолган эшагимиз ичун контрибуция тўлашини талаб қп
ариза ёзсак
"Хўжалых йилида республикамизди диқанлари мавжуд пайкалларда мўл –
кўл оқ олтин етштрп ҳар гектаридан 40 – 45 сентирдан супатлик поқта
ҳосили арғумон эттилар. Журтбошимизди порманларини, оғишмай амалга ошрп
хўкматимиз чоқрқларига лаббай деп жувоппарип
меҳнат қп, табят қийинчилыхларини морданавар енгиб келяткан холқимизди
китоп ўқишга вохти йўхлиғини хесопка оп сизларга Чапайп калхўзини
кутупхонасидаги китопларди йўқалған эшагинарга товон пули супатида
тағдим қламиз . Шуминан раччўт” деган мазмунда жувоп олдик.
Майли энди шуям ханна, тоғорўсаям ванна, зоғорўсаям нанна деп
Чапайип калхўзини кутупхонасидаги китопларди эшагаравага юклап,
китопларди устига Қурумбўйди ўтқиздик дагин, аравани Мен, Йўлдашвўй,
Мамадиёр учўвимиз навбатминан судрап Чўчқахонага опкелдик. Бари Карил
Маркис, Придрх Ингилис, Ғаладемир Илич Лелинди китопларийкан. Ичида
битта - иккита бадий китопларам бор. Биз китопларди авайлап ташип томи
ўпирилип чушкан описимизди дакчасига чирейлиқ қп саржинлап қўйдик.
Маклатурага топширамиз деп.Қорасак, Қурумбўй битта китопти оп кўзларига
суртип йиғлаяпти. – Ҳа, тиншлыхма, камандур десак у: - Шу китопти отам
раҳманлик яхши кўраритти . Дойим ўтигини қўнжига солип толалардаям қайта – қайта ўқувраритти.
Олдин бошидан охиригача кегин охиридан бошигача ўқиритти. Шуйтип
тинимсиз ўқуврғанидан китопти ётлавоғаниди. Охири муқоваси узилип
тушканда отам бигизминан тешип мумланган ипта тикволувди. Ўқиловрип
уводаси чиғип кетганийди ўши китопти - деди.
- Э, қанақа китопакан у? Билсак бўлама? – дедик биз сабрсизланип
қизиғип. Қурумбўй китопти бизга буйтип кўрсатти: - Муна, бу китопти
аптўри Павил Кўричагин деган одам. Китопти номи "Пўлат қандей
товланди?” Уч киши бу ктопка минусабатам билдирган. - Бу китопида
Кўричагин душмонларимизди танқит қмапти. Шу учун бу " Пўлат қандей
товланди?” деган китопка пақат минусабат билдирилади. Ҳич қачон
плюсобат билдирилмейди. Адабиёт деган состализмга хизмат қимаса у
қанақа адабиёт бўлди? Биз трахтирчи бўсагам адабиётти ёзувчилардан яхши
биламиз! - дейишканиди ўши уч киши. Қурумбўй шуйтип Кўричагинди
кўричағўпқоғанини, Пўлатти қандей товланганини айтип турувди ташқаридан
Йўлдашвўй юғирип кирди дагин: - Тариш гувардия генрал летлант! - деп
бақирди. Қурумбўй бу ҳайқириқдан чўчип чушип ўннидан сакрап турди
дагин: - Ҳа, гувардия қизил Йўлдашин, яна нимўлди? Тағин уруш
бошландими?! - деди. - Йўқ, тариш генрал летлант , калламга бир
пиласўпик пикр кеп қолди! – деди Йўлдашвўй. - Қаннай чиқин пикр? –
сўради Қурумбўй. - Шу бизга отилган тошларди камазларга юклаб бита –
ямпасига пулласагда, пулига янги эшак сотвосак.
Арава судрўрип қийналип кеттик, камандур - деди Йўлдашвўй.
– Жуда тувра! Кесак қискан қовунга ўхшаганиминан сениям калланг ҳар
зомонда бир ишлап қолади - деди Қурумбўй. - Ватанимга жонимди бераман!
– деди Йўлдашвўй кирза ўтигларини жуфтлап бир бирига урганича честь
берип. Биз партиямиз похолиятига реал дорамат топилганидан хурсантўлип
Йўлдашвўйди кўтардик дагин, "Шайбу!” қп осмонга итқиттик. Шу куни
туштан кегин ҳаридор топиб тепаликка айланиб кеткан тошларди сотвордик.
Эттасига пулди маккам қп сўбҳи содиқ, тонг қоронғисида арғамчини оп
молвозорга жўнадик. Борсак, бозорда қўй, мол, от, эшак, туя, эчки улақ
ҳаммаси жўр бўп марап, бўкирип, кишнап, ханграп шовқум солаяпти.
Қурумбўй битта молга қорап: - Ҳа, мол, қалайсан? Шохингди учлик эканига
суюняпсами? Минча шохингди мақтайсан? Мен шохингдан қўхмиман, хўппи,
век воля не видать.
Шохинга тупурип қўёмиймами ҳозир? - деди бир маҳал у туфлашга
шайланип. Биз Қурумбўйди сур – сур қп молдан ажратволдик. Энди молдан
ажратсак эчкига осилди. - Сенчи, э, казёл, сенам шохингди мақтаяпсами?
- деди у эчкини елинига тепмақчи бўп. Биз Қурумбўйди бинаса қп
тинчлантирдик. Бир пайт мундей қорасак, бир қора танлик одам зебра
ушлап турипти. Биз зебрани пақаткина "Оламга саёҳат” кўрсатувида
кўрганмиз холос. Қизиғип сотарманди янига бордик.Сотарман зебрани
қашлап турипти. Қурумбўй бу ғаройип жониворди айланиб томоша қилди
дагин сотарманга: - Ака, зебра сотилама? – деб сўради. Сотарман ҳа
дегандай бош ликиллатти.
Ўртага даллол чушти. У эпчилликминан Қурумбўйди қўлини оп силтай
бошлади: - Ака, шу зебра дидизга ўтирдими? Акамиз Африкадан апкептилар.
Нархини сўрасез, қоқи бохоси, сув текин. Ўн минг дияптилар. Ширини
оғзизда, ака. Терисини чиройлилигини қоренг, жониворди. Муни калла -
пойчақ, ичак – човоғидан ташқари ўлди деганда 150 кило гўшминан 10
килони атропида яғи бор. Ҳозир 10 минга нима беряпти? Бозорга кирсез бу
пулга битта пакетам тўлмейди. Мени гапимга кирип шу зебрани оп қўйинга,
пулиз ўзизман кетади. Ҳаром ўлган тағдирда териси боладан – чақага
мросўпқолади. Муни мнип миймандорчиликка борсезам, аравага қўшсезам,
омоч байлап ер хайдатсезам бўлади. Улақ чопсаям бўса керак. Туврами,
ака? – деди доллол сотарманга қорап.
Африкалик чучунтиришка бошлади: - Тувра. Аввал танишип қўйейлик.
Мени исмим Бумба Такатумба. Шимолий Танзанияда яшейман. Мен Масаи Мара
қабиласиданман. Биз ўзи асли Кенияликмизу Танзанияга кўчиб кепқоғанмиз.
Найробига қаннаб Серенгетти водийсида овчиликминан шуғилланаман.У ерлар
жуда ажейп жейтлар. Бир борган одамди қайтип кегиси кемей қолади.
Саксан градислик иссиғда зебраларди, жирапаларди то чарчаб йиқилип
қоғунларича чийқириб – бақириб қувлўрамиз. Чанг – тўзонда аптимизди
танибўмей кетади. Энди нима қилейк, тирикчиликта. Зовут пабрикаларда
ишлей десенг иш йўқ. Расияга борсенг скинхедлар уриб ўлтирворса.
Қозоғистонга иш излаб борсенг қул қп сотворишса. Талага чиқей десенг
табилчи тузук – қуруқ ҳақ ёзмаса.
Э, ишансез, ҳар йили қурт бақамиз. Очкўз қуртлар вишиллаб йўвради
биз эттадан кечкача ишлўрамиз. Хар қуртлар энди, хар қуртлар. Семииииз
– семиз. Пақат йийиштан бошқани билмейди. То капанга ўрангунча
йийишўради. Пиллани пулини 4 йилдан бери оломиймиз. Нима қлиш керак?
Ноилож браканерлик қламизта. Сотарманди гапларини эшитип ўвзимиз ланг
очилип хойран бўп қолдик.
- Ака, бу Африкаликман дейсизу бошизда тўппи. Ўзиз ўзбекча гапиряпсиз - дедим мен хойран бўп.
- Ие, қизиқсиза вей. Ҳа ўзбекларди орасида яшўврганиздан кегин тилиниям
ўрганиб маданиятиниям ўзлаштираркансизда одам - деди Танзаниялик
сотарман. Биз баттар хойран бўлдик.
- Ие, Африкадаям ўзбеклар яшийма? - деди Қурумбўй.
- Канешни, Танзаниядаги ўзбеклар бадавлат яшашади. Қўраларида жирапалари, антилопалари пишқириб семириб ётипди.
Ўзбеклар у ёқда Зебу деган елкаси букри сигирларди мнп саваннада
сайр қп юришади. Улар ҳар куни ноҳорда туяқушти туқумидан қуймақ
пиширип йийишади. Семирип кетишкан. Кўрсез танимейсиз. Тағин
кампьютерлари, ҳар биттасини биттадан хусусий сайтлариям бор.
Танзаниялик ўзбеклар бир бириминан шунақа аҳил, шунақа иноқ, бир –
бирини кўрса кўзини қошиқминан ўйиб кўзини олмасини ерга тейлап туриб
паженник камандада ишлейдақан поччаси берган товони йўқ кирза
ўтигиминан эзиб пааааақ! айткизиб ёрсам дийди.
– Ё , пирай! – дедик биз бир овоздан.
- Ана , кўрдизми? - деди доллол Қурумбўйди қўлини силтаб - Ўзизи ўзиз
кесманг. Акам изағдан кептилар. Нонталапакан. Пулиздан барака
топсинми?! Дидизи айтинг. Нечи пул беролейсиз? Боринг ана, еттига берса
олассими? – деди.
- Беш ямга берса оламан – деди Қурумбўй.
Даллол сотарманди қўлини силтий бошлади: - Беринг, ака. Яхши пул
айтти. Эттаманда бай очишка берворинг.Камбохол одамларакан, совоп
бўлади. Бердизми, бор - борака!
- Йўқ, пича қўшсин – деди сотарман.
Доллол энди Қурумбўйди қўлини силтий бошлади: - Пича қўшинг, ака.
Муюмлигўпқолас. Бўпти, сизи айтканизаммас, Африкалик акамизи
айтканияммас, олти ямга олассими? Бор – борака. Қурумбўй шуйтип изақ
совдалашип охири беш ям минга зебрани олди дагин ўтигини қўнжидан тошти
пулини оп қайта - қайта санаб даллолга тутқазди. Даллол хизматига
ширинкомани қайриб қолиб қоғанини Танзаниялик сотарманга берди. Биз
зебрани арғамчисини алмаштириб еталап бозордан чиғдик.
Бозордан чиқўришта зебрани ювди – ювди қп лўла ковоппинан ямта
орахти ичиб чўчқахонага қораб жўнадик. Қурумбўй эгари йўқ зебрани
мнвоған. Бу орада ерга ёруғ тушти. Мамадиёр саҳрода кетяткан сорбонга
ўхшаб зебрани арғамчисидан еталап кетяпти. Ҳамма бизга қорейди. Итлар
нотаниш жониворди кўрип асабийлашиб ириллап хуриб югириб бизди анча –
анча жейткача кузатиб қўйишади. Қурумбўй чарчаганаками, зебрани устида
ўтирганича мункип – мункиб ухлаб кетяпти. Бу маҳал ерга йирик – йирик
совуқ томчилар чушип ёмғир ёға бошлади. Чапайип калхўзини идорасига
етканимизда ёмғир тезлап жалага айланди. Анча юргандан кегин қорасак
зебра йўқ.
Қурумбўй эшак мнп кетяпти. Кўлмаклардаги ранглардан билдикки, аблах
Танзаниялик бизга эшагди бўяп сотканакан. Муни қоренгки, биз сотвоған
эшак Бадалип берган ўзимизди эшагакан. Бу қанақаси, ахир? Ўзбек ўзбехти
шуйтип алдийма? Шуйтип бир – биримизди аллаганимиз ичунам Ўзбекистондан
барака кўтарилиб биз шунақа хорликка муптало бўғанмиз шкиликда. Майли
эмаса, Сайтмират ака. Хайр, саломат бўлинг. Барча Ўзбекистонликларга
солом ва дуоларминан укангиз қизиляланғаяқ Мизхаппар.
2008 йил, 26 сентябрь. Кундуз сохот 2 : 21.
Чапайип калхўзи
|