Пайшанба, 09.01.2025, 11:56 | Главная |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » 2008 » Сентябрь » 19
Мизхаппарнинг ўн тўртинчи мактуби
Қурумбўй қамалди, Сайтмират ака! Яхши бўпти, бечарани орзуси
ушалипти деменг. У туалетка қамалди. Уни биров қамагани йўқ. Ўзи,
ўз ҳохишиминан қамалди. Воқияни бир боштан айтмасам чучунарлик
бўмаяпти. Ўши куни Қурумбўйди қонни оғрип анча иш кўрсатти.
Нима қилишти билмиймиз. Яқин атропта тилпонам, тилгиропам,
ҳаттоки уялик тилпонам йўқ. Ноилож, Йўлдашвўй чўчқахонани
томига чиғип бақирип духтир чақирди. Чақироврип томоғи йиртилиб
кетей деди бечарани. Одамзотти томоғи резинкага ўхшаб жуда
пишиқ бўларакан.Бир маҳал изаааағдан "Искарапўмиш” келятканини
кўрдик. Тўпписини пешанасига кийвоған шўпир хайдап келяпти ёнига
"Тез ярдам” деп ёзилган замбилғалтагди. Замбилғалтагда оқ ҳалат
кийган дўхтир ўтирипти ҳамширасиминан. Понеркадан ишланган
каааатта чамадониям бор. Улар етиб келувди - Э, ҳайрият,
кединами? - деп уларди кутип олиб чўчқахонага бошлап кирдик.
Чунки камандуримиз томи ўпирилип чушкан описимиздаги чўчқани
охурида ётувдита ох – вох деб истироп чекип. Духтир суннайиминан
Қурумбўйди қорнини буйтип эшитиб кўрип: - Бемор, нима еганидиз?
Нимага қорнизда революсия бўляпти? - деб сўради. - Икра
еганидим, духтир,
| |
|
| |