Пайшанба, 09.01.2025, 11:28Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Декабрь 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Декабрь » 12 » Далалар соғинчи
Далалар соғинчи
09:24



           Холдор  Вулқон



        Далалар  соғинчи


Шаббода  шивирлаб  дуогўй   каби,

Камбағал  бойқушлар   сайради   тушда.

Ойдинда  ялтираб  ариқлар   лаби,

Қиқирлар   сув   тараб   қўйилган   пушта.

Искаптопарларни   ўлдириб   кимдир,

Узоқларга   боқиб  ненидир   ўйлар.

Қадрдон  қирғоқлар,  далалар   жимдир,

Тепалик   ортидан   тўлин   ой   бўйлар.

Тунни   зириллатиб   тешар   чирилдоқ.

Ташнаком   ғўзалар   чанқоғи   қонар.

Соҳил   тарафларда   бақа   қурилдоқ,

Толга  осилганча  порлар   тошфонар.

У   ёғи  йилғинзор,   йўлимни   пойлар,

Мозаик   осмонда   олмосдан   безак.

Сигирлар  кун   бўйи   ўтлаган   жойлар,

Ва   кўзга   сурткудек   муқаддас   тезак.

Диёрим,  қолсангда  олисда   қақшаб,

Сенга   ўхшатмайман  чексиз   фазони.

Фазолар   ҳам  ночор   элимга   ўхшаб,

Тўнкариб   қўйсада   осмон   қозонин.

 

Холдор  Вулқон

12  декабрь,   2009   йил.

Кундуз   соат  10   дан  15   минут  ўтди.

Торонто  шаҳри, Канада.


Категория: Шеърлар | Просмотров: 544 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz