Пайшанба, 09.01.2025, 07:12Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Апрель 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Апрель » 30 » Ҳазрати Алишер Навоий ижодидан
Ҳазрати Алишер Навоий ижодидан
22:31

          


                                            Ӳкерчĕк:Navoi A.jpg    
Дунё   шеъриятидаги  барча  "Изм” ларнинг   асосчиси,  Жаҳон  шеъриятининг   отаси,   пиримиз   ва   устозимиз

 Хазрати   Алишер   Навоий    ижодидан:




"Тил  чиқормишдур  сусаб  парвоналарнинг  қониға"
      Навоийнинг  шам   ҳақида  ёзган   ғазалидан  бир  мисра келтирилди. "Сусаб"  сўзининг   маъноси  "Чанқаб" деганидир. Яъни   шам  ўз  шуъласига  интилиб  айланаётган  парвона  капалаклари  қонига  ташналигидан  томоғи  қақраб   тилини   чиқарган дейди   буюк  шоир. Айнан   шу  мисранинг   мағзини   чақиш  учун  бутун  бошли  қизиқ  бир  китоб  ёзиш  мумкин. Дархақиқат   бугун   шуълага  интилган  қанча - қанча   парвоналарнинг  қаноти   куйиб,  таналари   жизғанак  бўлиб  эриб  илвираб   оқиб   тугаётган   шамнинг  пойида   ётибди.(Холдор Вулқон)

 
     
 

 

Эл   севган   газаллар:



Навбаҳор  айёми   бўлмиш  мен  диёру  ёрисиз,
Бубул  ўлғондек   хазон  фасли  гулу  гулзорисиз.

Гоҳи   сарв  узра   гаҳи  гул  узра   бубул   нағмасоз,
Вахки   менман   гунгу   лол    ул  сарвигул   рухсорисиз.

Тонг   эмасдур,   гар   диёру    ёрисиз   озурдаман,
Ким   эмас   бубул   гулу гулзорисиз,  озорисиз.

Равза   ашжори   ўтиндур   гуллари   жонимға   ўт,
Мумкин   ўлса   анда   бўлмоқлиқ   даме   дилдорисиз.

Май   чу   бердинг,   зулф   ила   банд  эт   мени   эй   муғбача,
Ким  хуш   эрмас  муғ   била  ичмак   қадах   зуннорисиз.

Топмадуқ   гулранги   жоми  бехумор  эй   боғибон,
Вахки   бу   гулшан   аро   гул   бутмас   эрмуш   хорисиз.

Ахли   зухд   ичра   Навоий   топмади   мақсадға   йўл,
Вақтингизни   хуш    тутинг  эй,  жаъмиким   хумморисиз.

 

         
 






Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 1760 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz