Пайшанба, 09.01.2025, 11:31Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Февраль 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Февраль » 13 » Мизхаппарнинг ўттиз биринчи мактуби
Мизхаппарнинг ўттиз биринчи мактуби
13:07

Мизхаппарнинг   ўттиз  биринчи  мактуби


                                  
Яқинда  ям   кечаси   қоранғи  описимизда   гурунг  қп   ўтирсак  биров   туйнукдан   буйтип   қорап:  - Акалар,  Қизил  яланғаяқлар   партиясини   муваққат   идораси   шуми? – деп   сўради. – Ха,   нимейди? – дедик   биз.  У   хурсан   бўп      югирип  ичкарига  кирди   дагин   бизминан   кўришти. Кегин   хойран   бўп: - Нимага   буйтип   чирағ   яқмей   қоранғида   ўтирипсилар? – деди.
  –Илихтр   йўқ. Шейтанчирахти   тошминан  урип   синдиришкан. Машъала   яқип   қўейк   десак   бензин   йўқ. Гулхан   яқип   ўтирейк   десак   ўписимизга   ўт   кетип   қолади -  дедик   биз   унга   чучунтирип.
-Эмаса,   танишипеелик.  Мани   памилам   Толапатип. Исми   памиламди   тўлиқ   ёзмақчи   бўсенар  Толапатип   Халакат  Палакатувич   чиғоман. Ман  силарди   партиенарга   оза   бўмахчиман. Шейтанчирақ   масаласини   хал   бўлди   деп   хесоплўринар. Эттага   бозордан   янги   шейтанчирақ  обераман. Пақат   битта   арзимас   шартминанки,   набода   бақага   жун   чиғип   дўлат   теппасига   кесенар   манга   тадбиркаллар  палатасини   берасилар. Ман   у   ерда   изааақ   йиллар   ройис  бўмақчиман -  деди   Толапатип   Халакат  Палакатувич.
- Тавариш   Толапатип,  бу   тадбиркарлар   палаткасига   ройис   бўмахчиман   дийсиз,  хунарингиз   нима,   век   воля   не   видать? -  деди    Қурумбўй   трубкасига   чўчқани   қийидан   тиғип   туташтирип   чекип.
- Ўх,  какрас   мен   куткан  соволди   бердиз,   ака. Мен    айнан   шу   соволди   орзиқип,   зор   интизорликминан  кутятканидим. Яхши   совол  берганингиз   учун   мен   сизди   рағбатлантирип   эттага   ажейип   сўвғамди    тағдим   қиламан. Хуллас   қўлимда   гулдек   хунарим    бор. Осасан   сўвдаминан   шуғилланаман. Патинкапурушман. Қайси   патинка   Саламандура,  қайси   патинка   Лондонбриж,  қайси   калаш  Лелингратский   қайси    калаш   Наманганди   Попида   ишлап   чиғорилганини    қорамей- нетмей    турибла   айтиппейўраман. Овора    бўп   изламенар,   бу   сохада   мендан   йирикроқ   миттахасис   йўқ     оламда  - деди   Толапатип  Халакат   Палакатувич.
Бу   гапларди   эшитип  Қурумбўй   трубкасини    чекканича   бизга   буйтип   моналик   қоради   дагин: - Майли   эмаса,  Тавариш   Толапатипти   рўйхатка   тиркаб  партбелатига   синаш   шартиминан   деп   ёзип   қўйинар – деди.
- Рахмат  пирқадашларим!  Эттага   эттаминан   шу   Чўчқасоройда   учрашейк.  Мени    жонажон   партиямга   атаган  қурвонлигим   бор   шуни   апкеламан – деди   Толапатип   Халакат   Палакатувич.
Эттасига   эттаминан   сохот   9   ямларда  Толапатип   Халакат   Палакатувич   каатта   пахта   қопти   ортмоқлап   келди. Қорасак,   қопта   лиқ   тўла   хар – хил   патинкалар,  калошлар,   ўтиклар   боракан. Толапатип   бир   жуп   12 инжи   калашти   оп   Қурумбўйга   узатти   дагин: -  Бу   сизга   яхши   совол   берганиз   учун   сўвға . Ўзи   пойма – пой   бўғаниминан  қуйма   тош   калашлардан   ўлса   ўлиги   ортиқ . Ғарчиям   бор – деди. Қурумбўй   рахматам   демей  калашти   оп   ўтигига   кийволди.  Биз   хаммамиз : - Қуллуғўсин,   камандур,  қуллуғўсин! – дедик.  – Қуллуқ ,  қуллуқ . Силаргаям   бўсин – деди   Қурумбўй.  Шуйтип   хурсан   бўп   паябзал   тўла   қопти    Йўлдашвўйга   ортип   бозорга   жўнадик. Бозорга   борип   хойран   қолдик.  Толапатип   Халакат   Палакатувич  жуда   сўвда   ишига   устейкан.  -   Старые   вещщщчи!  Қоқи   бохоси   сув   текин!  Яхххши   калашла   бор! Кеп   қолинг   патинкалани   додахўжасига!  - деп   бақирди.  Уни   бақирганини   эшитип    хардорлар   кела   бошлади. Хардор   кўпайган   сари   Толапатип  Халакат   Палакатувич   авжига   чиғади: -   Кеп   қолинг  арзон   калаш! Калашла   бор! 
Битта    юзи   юз   еридан   тиртиқ   хардор   кеп: - Хўв,   манга   қара,  калашти   магазиниминан   сотасами? – деди.
-Э,   йўқ. Калашти   ўзини   сотаман – деди   Толапатип  Халакат  Палакатувич.
- Э,   магазини    йўқ   калашти   мақаман.Гиломга   осип   қўяманми? – деди   тиртиқ  харидор.
- Э,  товба,  калаштиям   гиломга   осиб    қўяма   одам   хич   жахонда? – деди  Толапатип   Халакат  Палакатувич.
- Ха,   мақади    бўмаса? – деди   тиртиқ   хардор.
- Қизиғакансизу,   калашти   аяққа    киятта   буйтип. Муна,   кийип   кўринг   - деди   Толапатип   Халакат  Палакатувич   бир   жуп   калашти    тиртиқ   хардорга   узатип.
- Э ,  шундай   демийсанми,   ўрто? Калаш   десанг  ман  Калашников   аптаматини  сотяпти   деппана – деди   тиртиқ   харидор.
- Э,   Худо   сахласин! Биз   аптамат   сотмимиз – деди   Толапатип   Халакат   Палакатувич.  Хуллас,   шомга  яқин  бир   жуп  ўтикминан   бир   жуп   калашти  пуллап   у пулга   шейтанчирақ   сотволдик. Шейтанчирахти   соткан   одам  : - Акалар,   мен  Ўлкашнослик   музейди   длихтри   Саримсақ  Салдатувич   бўламан. Мени   мухлисларим,  шагитларим  домла   дахшатий   дийишади. Чунки   қабристонларда   содир  бўлейдоғон  тамоми  дахшатлик  воқяларди   қаламга   оп  вахималик  триллер,   хоррорлар   ёзганман. Асарларим   шу   даражада   дахшатлик  бўғанки,  ўзим  ёзган   асарди   ўзим   ўқигани   қўқариттим. Мухлисларим   қирилиб кетмаслиги   учун  эхтият   чораминан  қўлёзмаларимди   махсус   жовдида   кесип,  қирғип  қиймалап   тейладим. Ўзимга  энди   асар   ёзмиман   деган   мазмунда   тилхат   ёздирволдим.   Ойлыхлар   оз. Ашу   оз ойлыхтиям  муна   етти   ойдан   бери   оломаяппиз.  Ылаж   йўхлиғидан  музейдаги    осори   отиқаларди   опчуғип   пуллашка   мажбурўляппан.Бўриларди,  кийикларди, бургутларди,  тўнғизларди  муляжларини  бойларга   сотиб  тугаттим. Энди   камоматти   тувралаш   учун   музейга   ўт   қўяман   дагин   сотилган   нерсаларди   исписайт  этаман. Бу   шейтанчирақ   жуда   қадимий. Агар  кимошти   сўвдасига   қўйса   нархи   осмонга   чиғип   кетади. Хўп   деп   шу   муюмди   опқўйинара,   кегин   менга   рахмат   дийсилар . Бўнкасига   мой   қуйип   қўйилган  – деди.
Майли   эмаса,  индақа   бўса   тмасам,  деп   шейтанчирахти  сотвоп   қоған   патинкаларди   қопиминан   Йўлдашвўйга   юклаб   чўчқахонага   келдик. Чўчқахонага   кеп  Толапатип  Халакат  Палакатувич   бизга: - Силарам    манўви   патинкалардан   таллаб   кийволинар – деди. Биз  рахмат   деп   биттадан   қиммат   патинкаларди    оп   кийволдик. Кегин   янги   шейтанчирахти   тантаналик   яқиш   учун   қоронғи   чушишини   кутип   турдик.  Нихоят    қоранғи   чушти. Қурумбўй   шейтанчирахти   оп   бир   аяғи   йўқ  истолимизди   устига   қўйди   дагин   шинелини   ички   чўмчегидан   гугут   чиғорди. Кегин   шейтанчирахти   яхти. Штапканселаруямиз  ёп – ёруғ   бўп  - Э,   боракану   хақиқат! – деп   бақирвордик   шейтанчираққа   меҳрминан   қорап.
-Ўлкашнослик   музейди   длихтри   Саримсақ  Салдатувич   шундей   яхши   шейтанчирахти  арзимаган   пулга   сотворип   ўтириптия!  Харип  -  деди   Йўлдашвўй.
 – Хаа – деди   Мамадиёр   шейтанчирахти   пуфайкасини   енгиминан   артип.  Мамадиёр   енгиминан   чирахти   артмасаям   бўларакан. Бир   махал   шейтанчирах   паслап   тутап   турип    тутунди     ичидан    кааатта   жин   чиғип   бизга   тейланип   қоса    бўлама? Биз   қўрқип   дуволга   суянип   қолдик. Жин  “Бўди  билдинг”а   қахнап    културизмминан    шуғулланганми   дийман   мускул – мушаклари   ирғип   чиққан    здароооооовийакан. Тақир   бошида   узун    какили  бор. Қошлари  малла  узун,   буннини    ичидаги   жунлари   ўскан,  қулағи  кўршапалакди    қулағига   ўхшейди.  Кўзлари   ёнаракан. Сўйлақ   чишлари   ўткир    аррага   ўхшаш,   тили   қушларди   тилини  сингари   учли. Айниқса   овози   момогулдиракдақа  қўрқинчилик.  – Ха,   нимага   мени   безовта   қилиштинг?!  Бир,   халиги   нима   деса   бўлади,   қилиғи   совуқ   харамидан   бўған   болларакансанда! Шунақа   ширин   чуш   кўрятканаканмана! Чушимда  бир   маликаминан  шороп   ичип   ўтирувдим   кайп  қп. Бориш   энди,  яримта   арағ  товип   келиш! Хўннайни   палан – пистон   деп   бизди   уят   гапларминан   айнип – ачип   хақоратлади.  Кегин : - Нимага   хизматизга   мунтазирман,  буюринг   дийишмаяпсан?! – деди.
- Хизматизга   мунтазурмиз! Лекин   араққа   пул   қомади,  Жин   хазрати  олийлари! Сўвдани  мазаси   бўмади – деди   Толапатип  Халакат   Палакатувич.  Жинди   аччиғи   тезакан: - Мен   билмиман,  хозир   ерди   тагидан   бўсаям   яримта  арақ   топишасан! Насяга   бўсаям   апкелиш,  довай! -  деди.
- Жин,  жаноблари! Нимага   чучунмейсиз?! Сўвдагарлар   насяга   арағ  сотмейди! -  деди   Мамадиёр.
- Э,  сен   нименга   кериласан а? Расми   жин   деган   чирағди   эгасига   хизмат  қимийма?! Ўзинг   чирағди   қулисану   катазангчилик   қиласана! Бор   ўзинг   арағ   товип   ке,   век   воля   не   видать! -  деди   Қурумбўй   жинга.
- Жин   нервеннийякан. Қурумбўйди   урип  тувра   кеган   жейтига   буйтип    тевип  тўппослай   бошлади.
- Телбахранитель  Мизхаппар!  Нимага   қорап   турипсиз?! Ярдам   берсенгиз   бўмийма?!  - деп   бақирди   Қурумбўй.
- Хозир,   камандур! – дедим   мен   пахталик   шимимди    кистасидан    яшил   беретимди   оп   кийип.  Кегин   Фон   Шау   қоратеминан   трнопка   қп   маймун   приёмди   қўлладим   дагин: - И – и!  У !  А – а! -  деп   қийқирип   алдамчи   манёврларминан   жинди   тиззасини   кўзига   қоратип   тептим. Жинди   жони   ачип   қолди.  – Ух,  блллллат!  - деди   жин   оқсаланип   инграп  апти    бужмайип. Кегин   ўзига   кеп: -   Энди    ўзларингдан   кўр!  - деп   унимизди    ияққа,   бунимизди   бияққа   отувди   биз   жинга   бас   кебўмасакан   деп   қишлаққа   қорап   қочтик. Жин   еру   кўкти    ларзага   келтирип  аяғларидаги   зангула  қўнғироқчаларини    жангиллатип   қувип   келяпти.  Гузарга   етканда   Мамадиёр   юғириштан    тўхтамей  : - Камандур,  калламга    пиласўпик   пикр   кеп   қолди  шу   топта!   Жиндан   қутилиш   ичун  Козим  жинкашти  уйига   кирволейк!  – деп   бақирди.  – Тувра,  қизилошпаз  Мамадияренко! – деп  жувоппарди  Қурумбўй  юғириштан  тўхтамей  кўзини   қириминан   Жинга  қораб – қораб.  Биз  Козим  жинкашти  уйига  қораб  югирдик. Борсак  Козим  ака   уйида  йўғакан. -  Козим   акангиз  Чапайип  калхўзди  қулипида   иликтрасеанс   ўткизятувди! -  деди  жинкашти   хотини. Биз  оббо  деп    Чапайип   калхўз   қулупига   қорап   чопдик.  Жинам  қайсар   одамакан  пайдар – пай,   сояма -  соя  қувип   келяпти. Калхўзди  қулупига    кирсак  Козим  жинкаш  калхўзимиз   дийқанларини   гипнўз  қилятканакан. Хамма   бахтлик. Ким   хурсанчиликка   чидомей  йиғлаяткан,  ким   ўйинга   чушяткан,  яна   кимдур  ашулла   ойтип   десангиз,  кимдур   бўкиска   чушяпти. Биз   югирганимизча   борип  Козим   жинкашка   ялина   бошладик: - Козим   ака,  бизга   ярдам   бермасангиз   бўмейди! Бизди   жин   қувип   келяпти,   ака! Э,   ўша   шейтанчирағди   нимагаям   сотволдига!  Аблах   Саримсақ   Салдатувич  бизарди   аллапти! – дедик     хансирап ,  хакиллап,   буйтип   тилимиз   осилип.Козим  жинкаш  -  Сезяппан,  сезяппан! Ташвиш   қменар,  мен   бунақа  жинларди    нечтасини    шахардаги  завучний  хотиним  Зулхуморхон  яшейдоғон  квалтурани   балконига   занжирларминан   бейлап   аяғидан   осип   қўйғанман! – деди   дагин  апсун   ўқиди: - Сусеппенсаби! Данлеми   эллатан!   Он   сале    депуа! Пуф   энд   фуф!   Ийяхув  куф!  Бу   пайт    бизди  қувип   кеган   жин   қулипти   эшигига   сиғмей   турувдита. Бир   махал   денг,   Козим   жинкаш  ўқиган  апсун  тасир   қилдими   билмиман  жин   кичрайип  тахта   полди    кавагига   қорап   қоча  бошлади. Козим  жинкаш  жинди  қувлап  тутип   арағди   шишасига   жейлап   берди. Қорасак   жин   арағди   шишасини   ичида   ўтирипти  хапўлип  йиғлап. – Қалейсан   энди,  чирағди   қули?! Арақ  топ  деп   бизга   катазангчилик   қилятувдинг,  энди   шу   шишани   ичида   ўтирўвр  казёл!  Энди   сен   шишани   қулисан!  – деди   Қурумбўй   бутилкани   ичидаги   жинга   қорап  хурсан   бўп. Кегин   жинкашка  миллатдорчилик   билдирип    чўчқахонага   қайтип   келятсак  гузарда  махалла   посбони  Низом  сексот  уч – тўтта  дружинниклариминан  бизди   тўхтатти   дагин: - Қайдан   келяпсилар  бемахалда ? – деп   сўради. Биз   энди   гапирмахчи   бўп   турувдик  дружинниклардан   биттаси  тошпонарди   ёруғини   Йўлдашвўйга  тувралап   аяғига   қоради   дагин: - Ие,  мана   мени   патинкам!  Манўви   иплос   кийвопти!  Имин  қимарвозди   “Савзиарчди”сида  йўқолганиди! Муна,   чекасида   белгисиям   бор!   Маърип   деп   ёзип   қўйганман! Мени   Саламандура   патинкам!   Аши   куни   кечаси   ташқарига   патинкаларини ,   ўтикларини   чечип   кирган    одамлар   хаммаси   уйга   яланғаяқ   кетувди.  Шулар  увирлап  кетканаканда! Ха,   сувволичлар! – деп  шовқум   солди. Қорасак   бизди   янимизда   турган   Толапатип   Халакат  Палакатувич   йўқ. Дружинниклар   Йўлдашвўйди  аяғидаги   патинкаларди   чечволишди.  Низом   сексот  рацияминан  учаскавўй   Шохобидин  Мехмонипти  чақирганиди,  Мехмонип    урал   матасеклини   учирип   етип   кеп  бизди   ариставайть   этип  учаскага   апкетти. Толапатип  Халакат   Палакатувич  топилгунча   мелисахонани    ертўласида   ётишка   тувра   келди.Шунақа   хангамаларам   бўларакан,   Сайтмират   ака.  Майли   эмаса,  барча   Ўзбекистонлик  мухожирларга   солом   айтинг. Эхтиромминан   укангиз  Мизхаппар.

 

11 инжи    пеброл,  2009 инжи   йил,  сохот   9  дан   41  милит   ўтти.
Чапайип   калхўзи.





Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1632 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz