ир неча кун олдин Недерладиянинг Гронинген шаҳрида яшовчи 32 ёшли бир
аёлнинг “Питбулл” зотли ити билан нохуш ходиса рўй берди. Ўтган
жума куни политиция ходимлари аёлнинг уйига келиб ушбу зотга мансуб
итларни боқишлик Недерландия қонунларида таъқиқланганини айтган ҳолда
(ушбу зотдаги итлар хавфли ҳисоблангани, жангарилик хусусияти кучли
бўлгани учун) итни ўзлари билан олиб кетишади.
Орадан бир неча
соат ўтгач аёлга, унинг итини қайтариб берилмаслиги ва итни ўлдиришга
қарор қилишганини маълум қилишади. Бу хабарни эшитган аёл политция
ходимларидан ғазабланади ва айни хабарни қўшниларига етказади. Аёлнинг
қўшнилари бу ҳолатга жим қараб турмасликларини айтадилар ва эртаси куни
Гронинген шаҳрининг политция идораси олдида намойишга чиқадилар.
Қисқа вақт оралиғида намойиш қатнашчилари сони 150 тага етади. (Битта
ит учун) Намойиш иштирокчиларининг асосий қисми шаҳар марказидан ўтиб
кетаётган йўловчиларни ташкил қилади. Намоишчиларнинг талаби итнинг
ҳаётини сақлаб қолишлик эди . 3 соатлик намойиш ҳайқириқлар ва политция
ходимлари билан курашга бой бўлди.
Ва ниҳоят намойиш жойига
Гронинген шаҳар Бургмеестери (хокими) келди ва намойишчилар билан очиқ
мулоқот олиб борди. Шундан сўнг намойиш тарқатилди.
Бугун
Гронинген шаҳри раҳбарияти ва политция ходимлари якуний қарорга
келдилар ва ўз қарорларини ОАВ орқали бутун мамлакатга
етказдилар.Натижа эса нисбий.
Недерландия ҳукумати итни бошқа
мамлакатга бериб юбориш йўли билан итнинг ҳаётини сақлаб қоладиган
бўлди. Айни воқеа юзасидан барча тафсилотлар недерландиянинг миллий
телеканаллари орқали ёритиб турилди. Ва энг асосийси бу ҳолат аҳолининг
асосий қисмини бефарқ қолдирмади.
Ушбу воқеа юзасидан ўзим талим олаётган мактаб ўқитувчиларидан бири жаноб Wian Egberts билан суҳбат қилдим.
Мени қизиқтирган нарса одамларни қандай қилиб майдонга йиғилишгани ва уларни бунга нима мажбур қилгани эди.
Жаноб Wian Egbertsнинг жавоби эса қуйидагича бўлди:
-Агар биз бу каби воқеага ўз муносабатимизни билдирмасак ва ўз вақтида
ҳалокатни олдини олмас эканмиз эртага бошқа бир ҳайвонга нисбатан зулм
қилиниши мумкин. Шунинг учун ҳам одамлар бунга бефарқ қарамайдилар.
Қолаверса бир аёлнинг итига болаётган зулмга биз бефарқ бўлмаслигимиз
керак. Бундай вақтда уни ёлғизлатиб қўйсак эртага бизнинг бошимизга
агар шундай кун келса бизни ҳам ёлғизлатишлари мумкин.
Мен бу жавобни эшитиб ҳайратда эдим.
Жаноб Wian Egberts буни сезган ҳолда елкамга қўл қоқиб;
- Бу оддий ва табиий ҳол. Буни ҳеч ажабланарли ери йўқ. деди.
Бунга қандай ажабланмаслик мумкин? Ахир биз келган мамлакатда мутлақо бошқа ҳолатку!.
Бир инсонни ( итни эмас) ноҳақ айблаб қўлига кишан солиб олиб
кетаётганда ён қўшнилари дарвозадан мўралаб томоша қилиб туришади.
Умрида наша чекмаган одамни героин фурушликда айблаб, мелиция ходимлари
уйидан героин топдик деса, бечора инсонни туғилганидан бери биладиган
қўшнилари гувоҳликка ўтиб туради.
Ҳаётида товуқ сўймаган бир
инсонни қурол сақлаганликда, қотилликда айблаб маҳкамага тортишса,
қадрдонлари бечорани террорист эканлиги ҳақида гувоҳлик бериб турадиган
бир мамлакатдан келган бўлсак, қандай ажабланмайсан киши?
Бир итни ҳаётини сақлаш учун 150 та одам намойиш ўтказиши биз учун ўта ҳайратланарли ҳол.
Ахир бизни юртимизда бир кунда юзлаб одамни, ва айнан заифа оналар-у
бегуноҳ гўдакларни ёппасига қириб ташлаганда ҳам 150 та одам намойиш
ўтказмаганку.
Қандай ажабланмайсан киши? Ажабланмасликнинг иложи йўқ.
Наҳотки бизни халқимиз бир-бирларига Холандлар бегонани итига кўрсатганчалик меҳр кўрсата олмаса?
Наҳотки яқинларимиз қатл қлинса ва ё ноҳақ қамоқда ётса-ю улар инсон
бўлгани ҳолда бошқа миллатлар итга қайғурганчалик уларга қайғурмасак?
Наҳотки бошқа миллатлар вакиллари бир итнинг ҳаётини сақлаш учун 150 та
одам намойиш қилса-ю Андижонда отиб ўлдирилган юзлаб инсонларни
орқасидан, уларни хунини сўраб, уларнинг ўлими айбдорларини топишни
талаб қилиб 150 та одам намойиш қила олмаса?
Ахир бу ўша кунги ҳалок бўлган инсонлар сонининг ярмидан ҳам кам кўрсатгичку!.
Алал оқибат бугун ўзини тинчлигини ўйлаб бошқалар ҳаётига бефарқ
қараётганлар эртага ўша ҳолат ўзлари билан ҳам рўй бериши мумкинлигини
наҳотки билмаслар?
Ахир унда кеч бўладику Азизлар!
Нуриддин Низомиддин,
Ҳолландия.
2007-02-03, 20:05