Пайшанба, 09.01.2025, 01:10Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Август 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Август » 24 » ҚАЛАНҒИРНИНГ ЎЛИМИ
ҚАЛАНҒИРНИНГ ЎЛИМИ
13:08

Қаланғирнинг  ўлими

( Ҳажвия)

 

- Алло, афандим, сизмисиз?

- Ҳа, ман, манман, Қаланғир, тинчликми? Нега ярим кечаси  телефон қиляпсан,

- Э, асти сўраманг,  афандим.  Ҳозир оғилхонанинг пешхорисига боғланган арқондан сиртмоқ қилиб, сиртмоқни совунлаб ўзимни осаётгандим. Шунга сиз  билан телефонда бўлса ҳам  ҳайрлашиб  қўяй деб...

-  Ўзимни осятувдим?.. Ие, ҳой, эсингни едингми, Қаланғир? Нега ўзингни осасан?  Ундай қилма!..  Бола – чақаларинг бора.

- ........?

-  Алло,  Йиғлама, Қаланғир. Худо ҳохласа ҳаммаси яхши бўлади, август ойига бориб...

-  Э, афандим,  энди кеч,  энди кеч...Яхши – ёмон гапирган бўлсам ҳаққингизни ҳалол қилинг.

- Унақа дема, Қаланғир. Илтимос, оёқларинг остидаги табуреткани тепмай тур. Бўйнингни  сиртмоқдан чиқар. Ман хозир велосипедимни миниб тезда ёнинга етиб бораман.Эшитяпсанми? Манга қара, нима бўлди ўзи? Нега ўзингни осмоқчисан?

-  Хабарингиз  бор,  афандим.Ман  машҳур  Эшпўлат  подачининг ўғлиман. Ўзим ҳам эсимни таниганимдан бери қўйларнинг, эшакларнинг,   молларнинг ичида ўсганман. Отамнинг касбини қилай деб чорва  фемер  хўжалиги очиш учун  бир ой югириб – елиб хужжат тайёрладим. Хужжатлар тайёр бўлгач энди кредит беринглар десам, бонкадагилар : - Қаланғир Эшпўлатович, пича сабр қиласиз, ҳозир эмас янаги ойга берамиз дейишди. Янаги ойга ўтгач, кейинги ойга дейишди. Шунақа қилиб судраб, пайсалга солишиб  олти ойни ўткизишворишди. Фермерлардан маслаҳат сўрасам улар кулиб : - Жуда соддасанда, Қаланғир Эшпўлатович. Ҳа, бонкадагиларга оладиганингларни олиб менинг кредитимни тезлатиб беринглар десанг ишинг шесть секундда хал бўлади дейишди. Бонкага бориб улар айтганидай қилувдим бонкада ишлайдиган Чамадонов деган бола : - Жуда яхши, Қаланғир Эшпўлатович. Унда сиз давлатимиз берадиган имтиёзли кредитнинг тенг ярмига рози бўласиз – деди. Майли, энди  шундан ҳам қуруқ қолмай, ҳар холда  молларнинг ичида катта бўлганман, бу  камомад ҳандагини бир нарса қилиб тўлдириб, текислаб юборарман деб рози бўлдим. Чамадонов  кредитни берди. Ярмини. Ман ҳаммасини олдим деб қўл қўйиб бердим. Фермер хўжалигини очдим. Хўжаликни очишимни биламаааан, бирдан  ҳали солиқ идорасидан, ҳали элэктросетдан, ҳали  милициядан, ҳали экологиядан, ҳали яна алламбало ташкилотлардан  кунда, кун ора  емахўрлар келиб  узат – узат деб қонимни сўришга бошлади,  аблахлар. Бу орада лип этиб имтиёзли кредит фойизини давлатга қайтарадиган муддат ҳам келди. Топширай десам пул йўқ. Охири кўзимни чирт юмиб сигирлардан уч тўрттасини сотиб кредит фойизи сифатида бонкага топширдим. Э, ҳайрият топширволдим деб юрсам бир куни фермер хўжалигимни тафтишлар босди. Улар харажатларни хисоб – китоб қилиб чиққач: - Қаланғир Эшпўлатович, бу қанақаси? Берилган кредит билан олинган моллар  нархи баланс бермаяптию. Шунча пул қаёққа ғойиб бўлди? Нима, сиз шунақа ноинсоф, харомхўрмисиз? Ё давлатимиз қонунлари,  ҳурматли президентимиз фармонлари сиз учун бир пулми? – дейишди. Ман  уларга бонкадаги  Чамадонов кредитнинг ярмини олиб қолган деёлмадим. Қандай  айтаман,  афандим? Ўзингиз ўйланг. Ахир унда ўзим пора берган бўлиб чиқмайманми? Нима қилишни билмай бошим қотди. Кейин бора,  деб  яна  иккита учта сигирларни сотиб  ўрнига  бузоқлардан боғлаб,  йўнилган пулларни  тафтишларнинг нафси балосига уриб ишни босди – босди  қилдим. Хурсандчилигим бир ойга ҳам етмади. Фермер хўжалигимни яна тафтиш босди. Ман  айтдим: - Эй, укалар, сизларда раҳм – шафқат деган нарса борми? Ахир яқинда текшириб кетишдию десам  улар: - Ие, нимани текширди? Кимлар текширди?  Унда нега улар баланс бермаган бундай катта камомадни беркитиб кетишди? – дея ҳайрон бўла бошладилар. Акамсиз, поччамсиз деб ялиниб – ёлвориб десангиз,  афандим,   қолган сигир, бузоқ, эчкиларни ҳам сотиб Тафтиши сонийларнинг жиғилдонига тиқдим. Харна қулоғим тинчигани дедим. Лекин чучварани хом санаган эканман. Орадан бир кун ўтиб прокуратурадан чақирув  қоғози келди. Юрагимни  ҳовучлаб прокуратурага бордим. Ассаламу алайкум, прокурор ука дедим. Прокурор   бир итемган  тарбиясиз, одобсиз, жиннисифат, бунинг устига ўта соводсиз, фанат бола экан.  Попирисини  кулдонга эзғилаб: -  Фуқаро Қаланғир Эшпўлатович, бир куннинг ичида Давлатдан олган  кредитларни жойига қўймасангиз камида 19 йилга кесилиб кетасиз. Боринг, рухсат сизга –деди. Шалвираб уйга қайтдим. Ўйланиб юриб бориб ҳаёл билан уйимиздан ҳам ўтиб кетиб қолибман. Даладан қайтиб келдим. Ўйланавериб, ўйланавериб ўйилиб кетдим,  афандим. Кейин десангиз, маҳалламиздаги  судхўрдан  фойизга  пул олиб прокурорга каплама қилдим. Қутулганимга шукр деб  теримга сиғмай севинишим ҳам унча узоққа бормади. Қарз фойизи билан қўшиб қайтариладиган фурсат ҳам бир зумда етиб келди. Бир саҳар дорвоза тақиллаган эди бориб қарасам, кўчада  гувоҳлар билан  судхўр кутиб турган экан. У манга ўзим имзолаган тилхат нусхасини кўрсатиб : - Қаланғир бойвачча,  фурсат келди. Агар олган қарзларингизни фойизи билан қайтармасангиз унда кўча йўлига гаплашамиз. Яъни, счётчикни ишлатамиз. Унда олган қарзингизнинг фойизи соатига ўн баробар кўпая бошлайди. Бордию ҳунар кўрсатсангиз, унда разборшикларни олиб келиб ишингизни курсга қўяман. Яшашни истасангиз бугуноқ олган қарзларингизни фойизи билан тўлаб қўйинг – деди. Сўнг гувохлар билан бирга мошинасига ўтириб жўнаб кетди. О у кунлаааар! Кечгача пул ахтариб жинним чиқиб кетди. Сиздан пул сўрай  десам сиз ҳам  ўзингиз носқовоққа нон борми деб юрувдингиз  олис  ўлкаларда. Э, ишонсангиз,  афандим, бошингизга кулфат тушса  дўстларингиз , қариндош – уруғ, оға - иниларингиз ҳам бегонадай бўлиб қолар экан. Кечаси туғишган укамнинг уйига бордим. Ҳар доим ланг очиқ турадиган дорвозасини тамбалаб олибди. Дорвозасини  тақиллатавериб қўшниларни ҳам уйғотиб юбордим. Лекин тирқ этган товушни итдан ҳам илгари эшитадиган укам чироқларини ўчириб ётиб олди. Ёмғирда ивиб уч соат унинг дорвозаси тагида сарғайиб турдим.Акамнинг ёнига боришим бефойда. Чунки акам ўзингиз  биласиз, алкаш, шиша ғариби. Бунинг устига қиморбоз. Яримта калишни судраб,  шимининг чўнтакларига қўлларини суқиб, букчайганича хуштак чалиб  гузарга чиқади, уйга киради дегандай, ишининг тайини йўқ. Охири, ўл дегани одам йўқ жаррохларнинг ёнига бордим. Буйрагимни сотмоқчиман дедим уларга. Жаррохлар буйракларимни текшириб кўриб,  “Бўлмайди” дейишди. Буйракларим шамоллаган экан. Бунинг устига уларда тош бор эмиш. Ошқозон олмайсизларми? дедим мен жаррохларга умид билан жовдираб. Жаррохлар: -  Йўқ, жигар билан юрак бўлса жон деб олардигу  лекин кўринишингиздан сизнинг жигарингиз ҳалигиндай бироз ...ириб, юрагингиз чириб тамом бўлган кўринади дейишди. Ўпкам тўғрисида сўрамай ҳам қўя қолдим. Негаки, ёмғирли, қишлик – қировлик  кунларда, намчил туманларда тирикчилик дея ишлайвериб  ўпкамни ҳам  “Пиширганман”. Кейинги пайтларда  Колхознинг касал қўйига ўхшаб тилимни  кўвача қилиб қаттиқ йўталадиган бўлиб қолганман.Жаррохлар билан ҳам савдо пишмагач, ҳасратдан қорайиб кетдим гўё. Эртасига ноилож ховли жойимни сотдим деган мазмунда  натариус орқали таcдиқлаб  судхўрга ҳатлаб бердим. Шундан  кейин хотиним ҳам  бола – чақаларимни  қайнотамникида қолдириб эрга тегиб кетди. Мен эса эгаси йўқ итдай у ер – бу ерда яшаб юрибман. Кечалари  кўприк  остида  тагимга  картон қутиларни тўшаб ухлайман. Буёғи қаҳратон қиш қиличини яланғочлаб келяпти. Совуқда харом қотгандан кўра ёзнинг ёруғида... Бўпти бўлмаса,  афандим. Яхши ёмон гап ўтган бўлса, билиб – билмай ранжитган бўлсам ҳаққингизни ҳалол қилинг. Велосипедда овора бўлиб келиб юрманг. Негаки, манинг иккала оёғим  битта этик ичинда. Даха чўқ  дузаннананан ташаккурлар  эдийўрим,  Эфэндим!  Ий жунлар сана эй, вефасиз  алем! Ассаламун  алейкум.

- Ие, алло! Алло, Қаланғир... Алло!

-  ...............................................................................................................................................?

- Оббооо,  Қаланғир тушмагур   ўзини осиб қўйди шекилли. Бечара, анча лаганбардор  бола эди. Бир хисобда яхши бўлди. Азобу уқубатлар ҳам ундан қутилди.

 

Холдор Вулқон

2008 йил, 24 август, 1 : 40 РМ.

Торонто шаҳри,  Канада.

 

Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1209 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz