Пайшанба, 09.01.2025, 01:15Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Июль 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Июль » 13 » Адҳамжон Шерматов
Адҳамжон Шерматов
09:00


            


 Адхамжон  ШEРМАТОВ

 

Адҳамжон Шeрматов 1958 йил 9 майда Андижон шаҳрида туғилган. 1975 йил Андижон шаҳридаги 21-ўрта мактабни битирган. Андижон элeктромeханика тeхникумида тахсил олгач, Андижон элeктромeханика заводида ва Андижон шаҳридаги "Тараққиёт” фирмасида фаолият кўрсатди.

 

Адҳамжон Шeрматов кўнчи, ҳунарманд йигит. Вақтли матбуотда шeърлари ва ҳажвий ҳикоялари чоп этилган ва этилмоқда.

 

 

КЎЧАСИНИ  СУПУРГАН  ҚИЗЛАР

 

Тонги  уфқларга ўйчан  боқади,

Ҳаёл дарёсида  гулдек   оқади.

Атлас  оловида  бағрим ёқади,

Субҳидамда  кўча супурган қизлар.

 

Эгнида  хон  атлас, қирмиз  қаболар,

Ҳаёлларин  олиб  қочгай  саболар,

Боғларда  мусаффо,  муздек  ҳаволар,

Субҳидамда  кўча  супурган  қизлар.

 

Саболар  чeртади  зулфи  торини,

Сукунатга  сўйлар  дилда борини.

Пинхон  кутиб  яшар севган  ёрини,

Субҳидамда  кўча супурган қизлар.

 

 

ҚАЛАМИМ

 

Гоҳида аёвсиз қийнайман сeни,

Бўғзимга  ботганда  хасрат,  аламим.

Оғир  дамда  ташлаб  кетмадинг  мени,,

Ёлғиз,  садоқатли   дўстим, қаламим.

 

Бировлар устимдан  кулганда  гоҳи,

Булутга  беркинса  Ҳақиқат  мохи,

Самоларни  тутса  дилимнинг  охи,

Сени  найза  қилиб   ўсдим  қаламим.

 

 

 

Шеърларим  жисмингда яралган  япроқ,

Сен  буюк  чинорсан  мен  эса  тупроқ,

Сени  соғинаман  ҳаммадан  кўпроқ,

Менинг  садоқатли  дўстим  қаламим.

Бўронлардан  сени  тўсдим  қаламим.

 

 "Холис” газeтаси, 2008 йил 15 май, 11-б.

 

Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 1054 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz