Пайшанба, 23.01.2025, 04:29Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Июнь 2008  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2008 » Июнь » 22 » Қадрдон қирғоқлар
Қадрдон қирғоқлар
12:25





Холдор  Вулқон


          Холдор   Вулқон




           Кузги  Торонто


Cахро   каби   сарғайса  барглар,
Боғлар   охи  осмонга   етса.
Шеърларимни   шамоллар  юлқиб,
Олисларга   учириб   кетса.
Ёғаверса   ёмғир   майдалаб,
Шивирласа   соябон   қўлда.
Кетаверсам  ялтираб   ётган,
Поёни   йўқ   кимсасиз   йўлда.
Кута - кута  қуласа   уй   ҳам,
Нам  хазонга кўмилса   йўлак.
Деразамни  чертмаса   ҳеч   ким,
Кузги   совуқ   ёмғирдан  бўлак.

Сўнг  юксалсам    мангу  осмонга,
Қолса   ерда   қорайган   пўстим.
Ва  йиғласа   кузги   ёмғирдек,
Мен   умримда   кўрмаган  дўстим.





2009  йил,  30  октябрь.
Кундуз  соат  4 дан  49   минут   ўтди.
Торонто   шаҳри,  Канада.



Отамга мактуб



Қўнолмай учади кузги чумчуқлар,

Гала – гала бўлиб гирдибодимда.

Дарё, шолипоя, хайқирган дехқон,

Соҳил жарликлари ҳамон ёдимда.

Балки энди сағир, ғариб шамоллар,

Осмонни  шар   каби  пуфлаб шиширар.

Кўхна, қурум босган тун товасида,

Оқшом ойдан яна қуймоқ пиширар.

Ота, ёнингдаман сен билан бирга,

Само бошимизга тикилган чодир.

Асло тушунмайман бир буюк сирга,

Нега озодликни этарлар содир?

Отажон, ҳассага таяниб юрсанг,

Изларинг ёмғирли йўлларда ивир.

Чироқлар бақрайган шаҳарда менинг,

Соям мунғайганча ёзмоқда шивир.

Оқшом, қуймоғингни ўзинг еявер,

Само тандирида пишмайди сомса.

Кислота сингари  тупроқни тешар,

Агар кўзларимдан кўз ёши томса.



Холдор Вулқон

2009 йил, 15 май. Кундуз соат 12 дан 45 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.

  
Қонунлар гўзалку, нега севмайсан?
Аёлни севишдан тийилгин андак.
Бўш келсак Ватанни севмоққа шайсан!
Нечун ёқмас сенга биз ётган хандак?
Бунчалар саводсиз бўлмада, жўра,
Кўрма катталардан берухсат тушлар!
Қорга оёғида ёзибди, қара,
Хитой имлосида ёзғувчи қушлар.
Ўйлаброқ ёзмайсан, фикринг саёзда,
Капалак учарми ёққан маҳал қор?
Сира ақлим етмас, шундай аёзда,
Халққа Кислороднинг не кераги бор?


20 ноябрь, 2009 йил. Жумъа.
Кундуз соат 12 дан 23 минут ўтди.
Торонто шаҳри, Канада.





Дўстимга


Энг садоқатли асл дўстим ҳамон ёнимдадир.

Кетмагай ташлаб мени ҳар лахза, ҳар онимдадир.

Бир китоб берган эди нурлар таратгай сўзлари,

Шуълалар машъал каби зулматли зиндонимдадир.

Мен асл дўстим билан суҳбатда бўлсам, субҳи шом,

Сўзларин ҳар жилваси гул лаъли ҳандонимдадир.

Ҳар куни олгай хабар, оч қолмасин деб қайғуриб,

Мен фақирнинг ташвиши ҳимматли мезбонимдадир.

Эслаёлмам унга қандай яхшилик қилган эдим,

Қимтиниб чекдим хижолатларки армонимдадир.

Мен ўзим қаттол ғаним бўлдим ўзимга бир умр,

Вах, қаро зиллат қуюн чўлу биёбонимдадир.

Бир ғазал ёздим уни дўстим қабул айлармикин?

Бу сиёх , Вулқон, юрак – қонли сиёхдонимдадир.


             Холдор Вулқон


2009 йил. 6 июнь. Кундуз соат 3 дан 32 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.



Шамол


Ям- яшил боғларда яйраб гувлаган  дарё шамол,

Боғи роғ  девона Мажнун, сен гўзал Лайло шамол.

Қолди кўнглим барчадин, кел, сенла сухбат айлайин,

Тўлди қирмиз қона бағрим, оҳи вовайло шамол.

Сен Диёрим сори эсгил, ёра еткургил дуо,

Учраса йўлларда маюс, кўзлари шаҳло, шамол.

Эй баҳайбат коса осмон, сенда ким ичган шароб?

Дилни махмур этди Вахдат бодаси - сабҳо шамол.

Гувлагайсан мисли денгиз баҳри соҳиллар аро,

Ёрдин айру бўлса уммон мен учун сахро, шамол.

Қолса ғурбатларда Вулқон, ҳоки   пойин   ахтариб,

Қайдасан  деб  йиғла бўзлаб, бўлма бепарво, шамол.



2009 йил. 31 май. Якшанба. Кундуз соат 1 дан 34 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.


  Кўзлар


Бўлмасада қўй - қўзи, эчким,

Мен чўпонман,касбим шу,тақсир.

Хисобот ҳам  сўрамас   ҳеч ким, Хужум қилмас  отарга   қашқир.


Мен боққувчи жониворлар жам,

Фақат  улар  улоқмас, қўймас.

Кеча – кундуз боққанимда ҳам,

Очофатлар ҳеч қачон тўймас.

Керак  эмас  ўтлоғу   оғоч,

Шаҳар ёқар уларга кўпроқ.

Улар тўймас, улар доим оч,

Тўйдиради уларни тупроқ.


12 июль, 2009 йил. Тунги соат 9: 47

Торонто шаҳри, Канада.




Ёғингарчилик    



Кўр эмасу аммо негадир,

Йўл кўрсатар унга йўриқчи.

Юролмайди бир ўзи ёлғиз,

Атрофида минглаб қўриқчи.

Юрагида музлар кек, хасад,

Еган олий таоми заҳар.

Деразалар қўрқинчли, унга,

Ўқраяди ёв каби шаҳар.

Ёлғон – яшиқ сўзлар қуроли,

Касби одам қонини тўкиш.

Хажга бориб келган бўлсада,

Болалайди оғзида сўкиш.

Асрагани жирканч тилла тож,

Бойлиги мўл, муҳими тахтли.

Лекин ундан бемалол, яйраб,

Юрган гадой минг марта бахтли.

Кўзларида ҳавотир, ҳадик,

У Халқнингмас, ўз ғамин ўйлар.

Аланглайди атрофга ҳар он,

Бўри бўлиб  кўринар қўйлар.


Қариб қолган бўлсада ҳамон,

Қирар, қўймас соқол ё мўйлаб.

Бузилади асаби тунлар,

Мангу азоб, Дўзахни ўйлаб.

Ўлмай  мангу  яшаш    мақсади,

Ахтаради ўлимга чора.

Жаннатни забт этишга тайёр,

Лек  Азрохил  олмайди пора.

Ахтаради соябонини,

Ҳаво айниб қолган чамаси.

Ташқарида ёғингарчилик,

Ёғаётир лаънат жаласи.


           Холдор Вулқон


2009 йил, 16 май. Кундуз соат 10 дан 03 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.


   Ғаройиб ҳикмат


Соя каби изимдан қолмай,

Мен юраман ўзимни пойлаб.

Ўз ҳақимда йиғиб маълумот,

Кузатаман ўзимни ойлаб.

Кўролмайман, қийнайди хасад,

Бўғиб қўйгим келар ўзимни.

Қани энди иложи бўлса,

Қошиқ билан ўйсам кўзимни.

Фалон пайтда пистон қилдим деб,

Хукуматга еткиздим чақиб.

Ўз – ўзимни сотганим учун,

Ўрден берса юрарман тақиб.

Хайрон бўлманг илхомим қайнаб,

Қалин – қалин китоблар ёзсам.

Сўнг кўролмай ўзимга – ўзим.

Чуқур хандак, лахадлар қазсам.

Мен ўзимга қиламан тухмат,

Тўплаб чиркин, сассиқ сўзимни.

Ёвуз мазҳаб аъзоси дея,

Қаматаман охир ўзимни.

Зерикканда тополмай эрмак,

Ўз – ўзимни қиларман мазах.

Дейман ўзбек эмассан, ўзим,

Сен Чукчасан, Тожик ё Қазақ.

Соқол қўйиб олибсан, аблах,

Сен ҳам диндор бўлдингми, эчким?

Лекин нима гунох қилдимки,

Яқин келмас ёнимга ҳеч ким?

Балки, шундан насибам ғурбат,

Ватаним йўқ, кийимим жулдур.

Элдан ажраб хору зор бўлиб,

Яшашимнинг сабаби шулдир?..


Холдор Вулқон

2009 йил, 15 май. Тунги соат 11 дан 55 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.


Илмок

Сиз назарга илмайсиз мени,
Яхшиям илмайсиз
Илсангиз агар,
Элу халққа кулгу бўлардик.
Чунки, мен новчаман.
Назарингиз эса
Ҳаддан зиёд паст.

2001 йил, 21 январь, тунги соат 9 дан 21 минут ўтди.
Ташқарида қор ёғяпти. Маслахат қишлоғи.
 
Тунги Торонто

Вишиллайди ёмғир илони,
Ҳаво гиёх хидига тўлди.
Булутларнинг увадасига,
Чақмоқдан ўт кетмаса бўлди.
Шитирлайди сеҳрли товуш,
Йўлга боқар бўзрайган чироқ.
Чақмоқ ўпган мусаффо, намхуш,
Майдонларда йиғлайди фироқ.
Соқий осмон қуйган хос шароб,
Қудуқларга тўлди сузилиб.
Босиб кетди машина йўлни,
Йўл ётибди жони узилиб.
Тош кенгуру халтаси балкон,
Уфк ортида йиғлар бир аёл.
Осилганча шамол думига,
Учиб кетди ичиккан хаёл.

Холдор Вулқон

19 июнь, 2008 йил. Кеч соат 8 дан 56 минут ўтди.
Торонто шахри. Канада.
 
Холдор Вулқон




            Азройилнома


Келгач Азройил олурға жонини,

Бир киши қолди ютолмай нонини.

Айтди Азройил: - Ба фармони Худо,

Жонни бер, умринг сани бўлмиш адо.

Ул худосиз кимса хўнграб йиғлади,

Хасратидан хонасига сиғмади.

Кел – деди – Хазрат, яна минг йил яшай,

Тиғ бўлиб элнинг юрак бағрин тешай.

Бир умр қилган ишим зулму қароқ,

Энди не дерман Худо қилгач сўроқ?

Ким Худо деб сўзласа отган эдим,

Бегунохлар қонига ботган эдим.

Кўз олайтирдим халойиқ молиға,

Қилмадим наззора эл ахволиға.

Яхшиликни кимсага кўрмай раво,

Бўлди касбим фитнаю кибру ҳаво.

Динга қарши иш қилиб шому саҳар,

Нечаларга ниш уриб солдим заҳар.

Кеча кундуз тўхтамай қилдим зулм,

Бонкаларда ғазнага сиғмас пулим.

Дил бериб тарёку афюн, бодага,

Манглайим ҳам тегмади сажжодага.

Шайхулисломларга мен бердим "Сабоқ”,

Асли бир гумрох эдим, каллам қовоқ..

Молу мулк, мансаб, амал рўё, сароб,

Тўғри йўлдан оздириб бўлдим хароб.

Илтимос, жонимни олма, эй малак,

Интилиб мангу яшашга мен ҳалак.

Бер ижозат сенга таъзим айлайин,

Ўзни минг йиллар яшашга шайлайин.

Йўқ – деди шу дамда Азройил туриб,

Кўрпани улкан қанот бирлан суриб:

Сенга амру маъруф этган эрдилар,

Имтихон дунёда фурсат бердилар.

Олмагил вақтимни, ишлар менда кўп.

Ҳайрлаш онанг билан, ўғлингни ўп.

Шунда Золим дер: - фариштам, тўхтағил,

Мендаги мол – мулкни сўрғил – сўқтағил.

Бонкада сонсиз жавохир , тилла бор,

Истасанг борин сенга айлай нисор.

Қўрқаяпман, ҳазратим, тур нарироқ,

Ол онамнинг жонини, ул қарироқ.

Майли ўғлим жонини ол шул замон.

Эвазига сен мени қўйгил омон.

Шунда Азройил кулиб Золимга дер:

Ақчани сен менгамас, Халқинга бер.

Бермиш Оллохим онанга кўп умр,

Сен куйиб дўзахда бўлғайсан кўмир.

Олмади алқисса ҳеч ким ёнини,

Олди Азройил худосиз жонини.

Қоп – қоронғу бўлди Золим хонаси,

Чекди фарёд ўғли бирла онаси.

Келгач Азройил олурға жонини,

Бир киши қолди ютолмай нонини.


               Холдор Вулқон



Хотиржам одам

Ёмғир шивирлайди қулоқларимга,
Кўчада одамлар лаваси оқар.
Ойналар ортидан ўйчан одамлар,
Ёмғирли йўлларга паришон боқар.
Чақди кўзларимни аччиқ тутунлар,
Қайрилдим ёмғирли, кимсасиз боққа.
Ялдо тунларида қораламадан,
Сочу соқолимни кўчирдим оққа.
Мен ҳам асли жонли кийимилгичман,
Соябон орзуси бағримни ўйган.
Анча бўлди йўллар ғадир-будур деб,
Кийимимда дазмол қатнамай қўйган.
Такаббур эмасман, ухлагим келса,
Остимга бўйра ҳам тўшайвераман.
Бу ердан ҳайдаса ўгай замона,
Хотираларда ҳам яшайвераман.
Ўксиниб юрмайман бўлмаса уйим,
Бўлмаса сигирим, бўлмаса эчким.
Хотира бўйсунмас бошқармаларга,
Хотирадан мени ҳайдолмас ҳеч ким!

2002 йил, куз. Андижон.

Ёз оқшоми

Олови тортилган ўчоқдай дунё,
Оқшом қашшоқ эмас, товушларга бой.
Ҳадемай ёришар ойдин сукунат,
Ёришар кимсасиз, овоз етмас жой.
Ҳайратдан ағрайиб қолади гуллар,
Руҳимга баҳш этиб ҳаловат, ҳузур.
Гулни ағрайтириб қўйгани учун,
Ой сўраб ўтирмас бизлардан узр.
Ойдинда оқарган сокин далалар,
Осмон гумбазида тамоша текин.
Ғамлари ухлаган мудроқ дунёда,
Мен сени соғина бошлайман секин.
2003 йил, 29 июль.Эрталабки соат 9

Маслахат қишлоғи.

Имло

Дарахтлар қоқсуяк қўлларин чўзиб
Осмондан сўрайди лунгилик, шимлик.
Кимсасиз кўчада учқунлайди қор,
Чироқ ёғдусида йиғлайди жимлик?
Музлаган шудгорда, увотларда қиш,
Сокин туманларда таҳайюл тутқун.
Қор шамоли ёлғиз маст йўловчининг,
Сочу соқолига қўндирар учқун.
Бўронли зулматда чирпирайди қор,
Қарайман қорлардан оқарган ёққа.
Шудгор қинғир – қийшиқ қораламасин,
Оҳиста кўчира бошлайди оққа.

2001 йил, 9 декабрь.Тонг.
Маслахат қишлоғи.

Ҳамқишлоқларимга

( Ҳамқишлоқларим Анҳор бўйлаб кетган бир кўчага менинг номимни қўйишмоқчи бўлишганда мен эътироз билдирган эдим. Кейинчалик ушбу шеърни битдим.)

Ғинғиллайди искабтопарлар,
Дарё ёқда далалар жимдир.
Узоқларда том тахтасига,
Тўқиллатиб мих қоқар кимдир.
Шовқин солар оқшом қушлари,
Боғлар кияр қорамтир пўстин.
Уфқ ортига беркинар қуёш,
Сотган каби душманга дўстин.
Милтиллаган кўк тўла юлдуз,
Сон – саноқсиз ёқилган шамми?
Ёлғиз қолдим қоғоз даштида,
Шунча азоб чекканим камми?
Оқшом чоғи очилган гулга,
Ой термулиб ақлдан озди.
Мен ойдин шеър ёзмоқчи эдим,
Шеър ёзмадим, шеър мени ёзди.
Кўклам чақмоғидек жимгина,
Зулматларни ёритиб ўчдим.
Руҳим ғурбат этди ихтиёр,
Ҳижрат қилдим қоғозга кўчдим.
Энди менсиз келса баҳорлар,
Қизғалдоқлар босса томимни,
Капалаклар тентираб учган,
Сўқмоқларга қўйинг номимни!

2001 йил, 9 ноябрь. Кеч соат 6 дан 50 минуту 15 секунд ўтди.
Маслахат қишлоғи.

Садоқат

(Эпифания)

Қачон қарасам шу жойда турганинг турган. Ўтган сафар оппоқ гулли кўйлакда эдинг. Нақадар ярашар эди сенга ўша кўйлак! Мана орадан шунча кунлар, шунча ойлар ўтибди ҳамки, сен ҳамон ўша жойдасан. Фақат кўйлагинг бошқа. Қулоқларингда қизил балдоқлар. Кимнидир кутасан. У эса келмайди. У ҳақда шунчалар оғир ҳаёлларга чўмасанки, лаълдек товланаётган қизил балдоқларингни қушлар чўқиб кетса ҳам эътибор бермайсан. Уни шунчалар қаттиқ севасанми? У ким? Кимни бунчалар қаттиқ севиб қолдинг, деразам ёнида ўсган гилос?..

1994 йил, баҳор.Маслаҳат қишлоғи.

Хотира

Унутмайман энди ҳеч қачон,
Ўша қайғули тонгни.
Ўчган чироқларни,
Оқаришиб келаётган
Олачалпоқ осмонни,
Йироқларни.
Фил суяги каби
Оппоқ қўллару
Шундай жуссани.
Муюлишга етганимда
Кўзим гирдобига
Чўккан ғуссани.
Энди у жойларга бормайман,
Борсам
Шамоллар йиғлайди
Қамиш тилида.
Шоир укам    

Озодбек    Пиримқуловга


Эшитдим, оламдан ўтган эмишсан,

Юлдузлар найзасин отганда осмон.

Сокин дарчаларни бир – бир текшириб,

Юрган маҳал мудроқ,  ой – тунги посбон.

Юпқалашган нарса юракда музми?

Баҳор келганмиди гулларни эзмай?

Юлдузлар кўзимга сочилган тузми?

Укам, кетганингни қолибман сезмай.

Осмон косасининг остида мункиб,

Чопиб борар вақт - учқур тошбақа.

Узоқ яшолмайди шоирлар, чунки,

Сўзлар қилич, тиллар қайроқ тошдақа.

Ботиш   шуъласидан  қамишзор  ёнди,

Лава оташидай қизарди сувлар.

Биз сигир хайдаган ўтлоқда энди,

Ғумайларни юлқиб шамоллар увлар.

Поёнсиз ҳайратга айланмас осмон,

Денгизу уммонлар ойнасин янчиб.

"Яшаш тақиқланган” деган белгини,

Шоир мозорига қўйсалар санчиб.


Холдор Вулқон


2009 йил, 14 май. Тунги соат 11 дан 18 минут ўтди.

Торонто шаҳри, Канада.


Сирдарё

( Соҳиба Ашуровага)

Сув ичгани келган кийикдек,
Оёқ қўйдинг тошли соҳилга.
Ва термулдинг ғалаён солиб,
Тошларга бош урган жоҳилга.
Қатра – қатра кўз ёшинг тўкиб,
Хасратингни сувларга айтдинг.
Сирларимни сақлагил, дарё –
Деб соҳилдан оҳиста қайтдинг.
Бу дунёда ёлғизгина мен,
Хасратингни тушуниб етдим.
Ва айрилмас содиқ дўст бўлиб,
Сирларингни оқизиб кетдим.

1996 йил, куз. Андижон шаҳри.

Мезбон

Соатига олтмиш км. Тезликда,
Шарқдан эсаётир қушлар бўрони.
Кўзларим сув омбор, кипригим тўғон,
Олисда ўрмалар поезд илони.
Дарё лабларида чириди найлар,
Ҳайратдан осмонга бақрайди дала.
Жаннат қушларидай барги ҳазонлар,
Учиб ўтиб кетди гала ва гала.
Заъфарон таназзул, ҳазон червони,
Намчил ойналарга ёпишган ёрлиқ.
Дарахт оломони – вахший ғалаён,
Ёмғирларда шишиб йиғлайди борлиқ.
Вақт ботқоғида чириган йиллар,
Сокин туманларнинг оғир саволи.
Кўнглим ойналарин синдирди яна,
Совуқ зулматларда ҳижрон шамоли.
Тўлқинлар йиғлайди қумлоқни ялаб,
Чорлоқлар чийиллаб шовқин солади.
Қайга шошиляпсан, бироз ўтиргин,
Ҳадемай кўзёш ҳам қайнаб қолади.

12 ноябрь, 2004 йил. Ярим тун. Андижон шаҳри.

Болалик

( Тухфа хола хотирасига)

Четан билан ўралган боғлар,
Гилосларнинг бағри қонайди.
Йилғинзорлар тамонда Какку,
Менинг қолган умрим санайди.
Ғуриллайди толзорда ғуррак,
Тракторлар ташлайди лангар.
Кўз илғамас поёнсиз осмон,
Музлатгичи бузулган Ангар.
Тириллайди олисда мопед,
Дала йўлда кўтарилар чанг.
Одамларни чойга чақириб,
Ошпаз хотин ура бошлар занг.
Танг! Танг! Танг! Танг!

ҚЎШИҚ



Юлдузлар  чарақлаб порлайверади,
Уларнинг  чангини хеч кимса артмас.
Юлдуз  мал
Категория: Мажмуалар | Просмотров: 2079 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025 | Конструктор сайтов - uCoz