Пайшанба, 09.01.2025, 00:10 | Главная |
Наш опрос
Саҳифани баҳолаш
Жами жавоблар: 20
|
Главная » 2008 » Июнь » 4 » Олисларда ёнган чироқлар Abdurashid do'stim
Олисларда ёнган чироқлар Abdurashid do'stim | 07:52 |
Холдор Вулқон
Омборали Жумборалиевич
Аввало ёзувчи одам бировга бағишлаб бирон нарса ёзиши жуда қийин. Қачонки инсон унинг қалбига ерлашса, эхтиромини қозонсагина унинг шуурида ўша одамга атаб бирон нарса ёзиш истаги пайдо бўлади. Бундай истак мени хам четлаб ўтмаган. Бугун негадир яна бир инсонга эхтиромим зарраси ўлароқ бир нарса ёзгим келди. Ул инсоннинг исми шарифи Абдурашид Отажонов. Авваллари Божхонада ишлаган, кейинчалик рахбарларнинг порахўрлигига, адолатсиз фаолиятларига қарши чиқиб ўз аризасига биноан ишдан кетган Фарғоналик бу хуқуқ химоячиси билан мен Бишкек шахрида танишганман. Бир куни у менга қунғироқ қилиб: - Ака, ўғилларингиз хам, ўзингиз хам кўчага чиқманглар. Кеча дўкондан ул – бул харид қилаётиб Ўзбек мелисаларини кўрдим. Какарда, петлица, погонларидан танидим. Донолар доноси юборибди шекилли. Бишкекда худди энасининг уйида юргандай бемалол юришибди. Биз хам уйни ичкаридан қулфлаб хеч қаёққа чиқмай ўтирибмиз – деди. Мен хайрон бўлиб қолдим. Кейин хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида ўғилларимга қўнғироқ қилиб Абдурашиднинг гапларини айтдим. Менинг гапларимни эшитиб тўнғич ўғлим кулди. - Э, дада, қизиқмисиз? Ўзбек мелисалари Бишкекда нима қилади? Улар келса формада юрадими? Қирғизлар хам ахмоқ эмаску – деди . - Тўғри - дедим мен. Шундан сўнг юрагим тубида Абдурашидга нисбатан қахр уйғона бошлади. Кейин бу қахр негадир юморга айланди. Абдурашидга телефон қилиб унга қуйидагича миннатдорчилик билдирмоқчи бўлдим. – Рашиджон, рахмат, ука. Хақиқатан хам Донолар Доноси Бишкекка ўзбек мелисаларининг битта ротасини дислокация қилган кўринади. Живек жолу билан Токтогул кўчаларидан Ўзбек мелисаларининг ротаси чиқиб карнай – сурнай, ноғора садолари остида қушиқ айтишиб сизлар яшайдиган квартал тамон кетиб боришмоқда. Олдиларида уч- тўртта генерал ва беш – олтита полковниклар карнайга ўйнаб, муқом қилиб, қош қоқиб, елка учириб, оёқларини шиқиллатиб, шох ташлаб боришяпти. Қирғиз халқи хайрон. Иккита майор генерал, полковникларга Қирғиз сўми, Қозоқ танга, Ўзбек пули ва Тожик сомонийсини пайдарпай қистириш билан овора. Битта капитан тушган пулларни йиғиб қопга жойлаяпти. Менимча улар шу йўл билан ўзбек қочқинларининг эътиборини жалб қилиб, улар қизиқиб яқин келганларида хибсга олишмоқчи шекилли. Бундай провакацияга учманглар. Бу ғоят пухта ўйлаб режалаштирилган маккор харбий хийла бўлиши мумкин. Тағин карнай – сурнай овозини эшитиб, қизиқиб нима бўляптийкин деб ташқарига чиқиб – нетиб юрманглар - демоқчи бўлдиму ўзимни тийдим. Шу - шу мен Абдурашиддан То Канадага келгунимча хафа бўлиб юрдим. Кейин билсам у инсондан бекорга хафа бўлган эканман. Негаки мен Квебек шахридан Монтреал орқали Торонтога келганимда Абдурашид бир тўп Ўзбек Ватандошлар билан вокзалга чиқиб кутиб олди. Торонтода яшарканмиз, сухбатлар жараёнида Абдурашиднинг феъл – атвори менга янада ойдинлаша бошлади. Билсам у хам менга ўхшаб юморни, аскияни, хазил – мутоибани яхши кўрадиган кўнглида кири йўқ бола экан. Абдурашид жахон тарихи борасида энциклопедик илми билан сухбатдошини зериктирмайди. Ленин аслида қандай одам бўлган, Троцкийни ким болта билан чопиб ташлаган каби қулоқ эшитмаган ажойиб гаплар шу боладан чиқади. Латифа айтса кулавериб чарчаб қоласиз. У мен ёзган хажвияларнинг доимий мухлиси. – Ака, Мизхаппарнинг давоми қачон чиқади? - деб қўнғироқ қилади. Яна давом этдиринг деб қистаб қизиқтиради. Бундай сўзлар ёзувчига қанот бағишлайди, рухлантиради албатта. Мана хозир шу Ватандошимни эслаяпману мийямда янги хажвия секин аста шамоил касб этяпти. Мизхаппар, Йўлдашвўй, Мамадиёр учаласи Қурумбўйни кўргани турмага кетишаётиб шахарда тўпланиб турган оломонни кўришади. Сўнг қизиқиб оломонга яқинлашишади ва Хокимият биносининг олдида турган Вилоят хокимини кўриб энсалари қотади. Негаки Хоким Омборали Жумборалиевич баклажкадаги бензинни кастим – шим ва галстугларига қуйиб бир қўлида чақмоқтошни ёқмоқчи бўлиб бақираётган экан: - Халойиқ! Зудлик билан менинг ишдан кетишимни талаб қилиб, уч – тўрт мингта имзо тўплаб, каттага ёзиб мени судга бермасангизлар ўзимга ўзим ўт қўяман! Ахир менда инсоф борми ўзи! Қачонгача Ўзбек халқини эзаман, қийнаб хорлайман?! Ака укаларим, қариндош уруғ - аймоғимга завод – фабрикаларни аукционсиз хусусийлаштириб бердим! Бунга менинг нима хаққим бор?! Нега энди мен уч қаватли қаср қурдим?! Хўшшш, бунча маблағни мен қаердан олдим?! Нега мен ароқ коньяк ичиб эшиллиб тановорга рақсга тушаману мактаб болалар пахта далаларида ғўза ягана қилиб пайкалларга захарли дориларни қўллари билан чачади?! Нега мен Кам иссиқ овқат еганидан қувватсиз бўлиб қолган болалар бегона ўтни юлгани кучлари етмай кучаниб бурни қонаб кетганини эшитиб эштитмаганга оламан?! Нега халқимизнинг балоғатга етган фарзандлари ота онасига кўмаклашиш учун иш истаб Россияга кетиб ўлиги қайтаётганини кўриб билиб туриб хам ахолини иш билан таъминлашга харакат қилмайман?! Негаааааааааааа! А? Нега?! Давай, чақиринглар журналистларни! Мени суратга олишиб тамоми кирдикорларимни ёзиб "Янги дунё” гами, "Ватандош”гами, "Узневснет”гами , "Туронзамин”гами чиқаришсин! - деб бақирса одамлар: - Омборали Жумборалиевич, журналистлар хаммаси чет элга кетиб қолишган! Хравазашитникларам Европияда! Баъзилари Хрансияда! Бир нечтаси Ангилияда! Қўйинг энди, ўзингизни ёқманг, илтимос! - деб туришса бир оқсоқол оғзидаги носини туфлаб олиб: - Да что вы на самом деле! Чего вы его слушаете! Пусть он сдохнет! Ўлса Ўзбекистонда битта нонхўр камаяди! То есть, нам больше достанется!– деб бақириб яктагини ечиб унга мангу олов машъаласидан ўт илаштирибди. Сўнг: - Умри, скотина! - деб туриб ёнаётган яктагини хоким Омборали Жумборалиевичга отибди. Лекин ёнаётган яктак хокимга тегиб ўчиб қолибди. Чунки Омборали Жумборалиевич ўзига сув қўшилган бензинни куйган эканда. Одамлар қўрқиб, қути ўчиб ярим ялонғоч турган оқсоқолга: - Ўлдингиз, қочинг энди, оқсоқол! – дейишибди. Оқсоқол энди қочмоқчи бўлиб турса Омборали Жумборалиевич тағин бақириб қолибди: - Ха, заправканга ўт тушгур, ифлос! Хокимгаям сув қўшилган бензин берасанми, паразит?! Ха, инсопингассссс... Э, нега ханқайиб туришибсан?! Анави Кинофикациянинг машинасида бориб тезда 16 та боласи бор заправшик гангирни опкелинглар оёғини ерга текизмай!.. Югурдаклар хўп деб Кинофикациянинг машинасида заправшикни кидириб кетишибдида хаялламай заправшик билан қайтиб келишибди. Заправшик ўзини оклаш учун бир канистир бензин олиб машинадан тушибдида : - Жумборали Омборалиевич, бир қошиқ қонимдан кечинг! Ахир сиз менинг отамсизу, мен сизга теппа бензин бераманми!? Бу душманларнинг иши! Мен берган бензинга сув қўшиб қўйишибди! Тўғри мен хам бензинга керосин билан газалин қўшаман! Лекин сизга тоза бензин берувдим! Мана манави бензиндан. Ишонмасангиз синаб кўришингиз мумкин, Жумборали Омборалиевич! – дебди. - Қани, буёққа олиб келчи!- дебди Омборали Жумборалиевич. Кейин бензинни ўзига қуйибдида "Банияти шипо!” деб туриб чақмоқтошни ёқибди. Қарангки, аксига олиб чақмоқтош ёнмабди. Фиғони чиққан Омборали Жумборалиевич чақмоқтошни е рга отиб ярим ялонғоч турган оқсоқолга қараб: - Отахон, ёрдамлашворинг! Сиз хар холда мутахассис одамсиз– дебди. Оқсоқол аччиғи чиқиб : - Сенинг ёнмайдиган теппа бензинингни деб яп - янги яктагимдан айрилдим! Энди чолворимдан хам айирмоқчимисан?! Кампирим: - Яктагингни қайси ўйнашингникида қолдирдинг ? Ўйнашингнинг эри келиб қолгач чолворингниям кийишга улгурмай деразадан ташлаб қочибсанда – а , йигит ўлгур?! - деса мен нима дейман ?! - дебди. Шу махал заправшик чўнтагидан чақмоқтош олиб : - Омборали Жумборалиевичга хушомад қила кетибди: - Отагинам, сиз қаердаги томи сурилган қаланғир – қасанғирларга ялинманг. Билсангиз мен хам ўғлингиз, хам энг яқин дўстингизман. Мана, менда Американская зажигалка бор - деб чақмоқтошни ёқибдида, уни Омборали Жумборалиевичга отибди. Омборали Жумборалиевич ёниб чинқирганича чирпираб айланиб ўзини хокимиятга урибди. Хокимиятга ўт кетиб тўс – тўпалон бўлиб, осмонда вертолётлар айлана бошлабди. Буни кўрган Мизхаппар, Йўлдашвўй ва Мамадиёрлар тезда Отайўли автобусига ўтириб жўнаворишибди. Хуллас, бунақа хажвияларни истаганча ёзиш мумкин демоқчиман. Асосий мақсад эса менинг хурматимни жойига қўйгувчи, қалбида кири йўқ бир Ватандошимни ўзимнинг арзимас асаримга киритмоқчи эдим халос. Оила аъзоларингиз билан хамиша омон бўлинг, Абдурашид дўстим!
3 июнь, 2008 йил. Кеч соат 7: 15. Торонто шахри.
|
Категория: Қиссалар |
Просмотров: 1745 |
Добавил: valfajr
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
| |