Мизхаппарнинг иккинчи мактуби
Ушбу ёзяткан мактупим ҳам Тўпонди сингари ўкириб, Довулдей бўкириб тез кунлар ичида етиб ой каби равшан бўлсинки, ўшал чет дўлатларди мисаппо ҳавосидан напас оп ўз мўхўркасини чекиб юрган ҳурматлик Сайтмират акамга деб билгайман. Ассалому алейким, Сайтмират ака. Кўпега муз соб ичиб юрипсизма ? Мендан сўрасез, менам юриппан чориғимди судрааааб, пайтовамди ит тортиб, турпахтан ташқари. Гапти чўзмай янгилихлардан бошлўрей - а, ака? Хўп бўлади. Биринжи янгилик, Латақишлағлик қандашимиз Қурумбўй қамалиб кетти. Айп ўзида. У гузарда менга учрашиб “Мизхаппар, зўр янгилих бор. Битта қўй сўйиб зиёфат қисанг айтаман” деди. Мен ўйланиб қолдим. Кегин: - Майли, ҳоятимиз паровон, ҳамма йўқ етарлик. Индақа бўса, эттага кечки пайт сохот ўн иккиларда Тулкимозордаги самўвўрга тўпланинар, битта қўй мендан - дедим. Қурумбўй ишанмади. Ҳа майли, ишанмасанг ишиб кет дедим доғи, эттасига сўзимди устидан чиғиб сомоворди орқасида ўз қўлимминан қўйди сўйдим. Карисларди қўйини.
Карисларди қўйи кўкйўталга дорийкан. Паженник камандада ишлейдоғон поччам айтти. Хуллас ўвқат пишип димламани сузип опкесак Қурумбўй хазар қп мен итти гўшини емиман деди. Йўлдашвўй айттики, менга арағ ўса бўлди, эшакди гўши бўсаям йўраман деди. Мен бўпти индақа бўса - деб тижораттан қарзга битта арағ апкелдим. Арақ теппейкан. Тўй тўйдек ўсин, пичағвозлиг ўмасин деб кийгиз китопка ёздириб яна битта арағ апкелдим. У арахтиям оқ урдик. Кегин яна апкелинди. Шуйтиб денг, кайптан кўзимизи жилити чиғиб гўлайип қолдик. Мен ақлди борида биливолиш учун Қурумбўйга: - Энди янгиликти айт - дедим. Қурумбўй чинчалағиминан чишини буйтиб кавлаб: - Мухалипатка ёзган мактупингди сайт элон қипти - деди кекириб. Қоренг, беадаплигини, сизи исмизи тоқ айтиб Сайт деди. Мен: - Э, Қурумбўй, сен индақа ўзингдан каттани сенлашти урганма - десам, у инжайиб мени Қишлақи , туппппппой, валинка деди. Менам сариғманда, аччиғим тез. Аччиғим чиғса бировди ўлтирмасликка каполат беромиман. Шартта ўннимдан турип қиёмларди тепалаб, дастахонди устидан юриб бориб Қурумбўйга: - Нима дединг? Қулағим сал оғирроқ, яна бир қайтарвор - дедим. Мен анча - минча қоратеминан шуғилланганманта. Миндей қорасам, дастахонда дастасига изалента ўралган пичақ ётипти. Пичахти шаппида олиб энди Қурумбўйди сўйятсам мелиса кеп қолди. У мелисани ати Нишон. - Ҳа, нимага мушлашишяпсан иковинг? - деди Нишон. Мен бор гапти айттим.Нишон мелиса даптарга бинасаларди ёзиб Қурумбўйди ахтарип сўкти: - Эй - деди, сен иплос - деди - Сайтмират Саттарувичти кимлигини биласами ўзи? Йигирма йилдан бери шундай катта қомақхонани бошқариб келяткан бюк, тарихий саркардани сенлайсанми -а, э, харамидан бўған кўрнамак?! - деди. Қурумбўй индамей турўрмастан: - Мен Михалипатдаги сайтти айтяппан деб ўтириптита, қоренг. Бу гапти эшитиб Нишонди кўзи касасидан чиғди. Кегин ярмини ўрисчалаб ярмини ўзбекчалап: - Ну суқаааа! Сен ҳали Сайтмират Саттарувичга тўхматам қиласами?! Всё, каюк тебе, казёл! Мен сенга мухалипатти кўрсатаман! Я тя поқажу где раки зимуют!- деб бақирди дагин, Қурумбўйди тевиииб - тевиб участкага апкетти. Яқинда сўт хўкм чиқариб Қурумбўйди “Мен Хизбиттахлилди аъзосибасман” дийишигаям қорамей мажбуур тўққиз йилга кесворишти. Беадаплик ёмонаканта, Сайтмират ака. Мана Қурумбўй беадаплиги тупайлик қомалип кетти. Отам рахманлик машойихлардан матал айтаритти:
Анингдек булбули ширин напастир, Тилидин ул гириптори қапастир.
Кеча денг, Қурумбўй битта мелисага пича пора берип қомақхонадан менга хат чиқарипти. Мен мелисадан хатти олдиму ўқигани, тўғриси юрагим бетламади. Расаааа айнип - ачип, чангитип сўккан бўлса керак дедим дагин барибир қизиғип хатти очтим. Ўқисам, Қурумбўй: - Раҳмат сенга, Мизхаппар. Бу яхшилигингди у дунёю бу дунё унутмийман. Муна, сен тупайлик шундей бахтка мишаррап бўп тўққиз йилга қомаливолдим. Сендан интимос, бизи уйдегиларга айтип қўй, уларам тезда бита - ямпа жиноят содир қип хич йўқ беш - ўн йилга кесилишвосин. Чунки, қомақхонадеги ҳоят ташқаридаги ҳояттан яхшийкан. Бу ерда нонминан ўвқат, кийим - бош беришаракан - деп ёзипти. Хойран бўлдим. Бечарани бош - мошига мелисалар буйтип темир - пемирминан урган бўса том - поми кетип қопти ўхшейди деб ўйладим. Кегин: - Э, баладан хазар, ўзидан келип ўзидан кетсин дедим дагин, кўлмак сувда қўлимди ювип қўлтиғимга арттиб энди уйга кирип кетятсам жаназага чақирип қолишти. Суриштирсам, Қурумбўйди қоматворган Нишонди бошлиғи, бюк саркарда, сизи одашиз Сайтмират Саттарувич вопот этипти. Мен ишанмадим. Чунки Сайтмират Саттарувич жуда ёш, ҳали саксонгаям кирмовдиларта, бечара. Мен авваллари раҳбарлар яъни бўшлиқлар ўлмаса керак деп ўйлариттим. Уларам ўларакан. Оббо деп тўппини кийдим доғи, турпаққа таяммум қип жаназага жўнадим. Сўвииқ, қор учқунлап турипти. Пайтовани қалин ўрап казўн этигимди кийвоғанман. Поччам берган этикди. Саттарувичти уйига борсам одамлар уясига чўп тиқилган ариларди сингари тўзиб ётибти. Кунда гай - гуй қип, арағ ичип, турлик - туман воз - возлар минан шуғилланувчи томоми катта бўшлиқлар қўл қовуштирип, мулла мушук бўлиб қоторлашип туришипти хар замонда кўча четига ёқип қўйилган тўнгак оловида исиниб. Ичкарида мадикар бозоридан пулга ёллаб опкелинган йиғичи аёллар ох чекиб ўзини - ўзи урип “Меҳрибоним акаммоооо, акаммооо!”, “Номозхоним отаммоооо, отаммоо, отаммо!” деп йиғлаяпти. Бир маҳал эйнига кастим - шим, аяғига кавуш, бошига қора дўппи кийган, соқолини яхшилап қиртишлаган домла кеп: - “Қаний эмаса, мўҳтарам ўртағлар, сапланинар, жаназа ўқиймиз” деди. Сап тортип жаназа ўқишти бошладик. Домла Хўкматти шунақа узақ дуво қилдики, Чачти қайзғағига ўхшап яғяткан қорга қорап турип сўвқатип, зерикип кеттим. Буни устига домлани иккита курак чиши оғзини юмсаям ёпилмасакан. Домлага қораааап турип бирдан денг кулгим қистап кетти. “Братец кролик” деган пикр мийямга кемаганидаям кулгидан портлагудек бўп буйтип лунжим ишмаган бўларитти. Кулгими зўрға тийип туриппан. Зўриқип бўйнимгача қиййййп қизарип кетганман. Шайтон ёмон бўларакан. Айниқса олдимда турган одам менга қайрилиб қораганда беттар бўлди. У одам чачини тақирбош пашистларга ўхшап олдирип дўпписини салапанга ўрап кийвоғанакан. Чидабўмади. Қўл қовуштирганимча ерга қораволип елкаларимди силкитип овозсиз кулўврдим. Куляппан, куляппан қани энди кулгим тўхтаса. Шунда “Синиқдан бошқаси юқади” деган мақолди тўғрилигига қойил қолдим. Кулгиям эпидемияни сингари бир зумда бошқаларга юқаракан. Қорасам янимда турган сапдошларимдан биттаси (Назаримда униям шайтони тезрағаками) менга ўхшап ерга қораволип астойдил куляпти. Кегин денг икаламиз бир - биримизга тенг қоравориппиз. Икаламиз бир - биримизга қорап наша чеквоған бангиларди сингари кулўрип қатип қолдик. Бир пас бизга қорап турип бошқаларам кулишга тушти. Кулги оммавий тус олди. Бизга домлаям қўшилди. Бир маҳал мундей қорасак, ўликди эгалариям куляпти. Кулўрип кўзларимиздан яш чиғиб Худоё товба қилдим, Жаназа бузалақ бўлди.Хуллас, Сайтмират Саттарувичти вопоти кулгига, хурсанчиликка, айланип кетти. Шунақа гаплар. Майли эмаса, Сайтмират ака. Вақт сал зиқроғийди. Мен талага боришим керак. Чапайип калхўзида шудгарга яхоб беряппиз. Сўраганларга салом денг. Барчага ҳурмат минан Мизхаппар.
2 инжи пеброл, 2008 инжи йил. Кундуз сохот 13 дан 22 милит ўтди. Чапайип калхўзи.
|