Жума, 17.05.2024, 02:17Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Май 2024  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » Ҳажвиялар

Мизхаппарнинг  бешинчи  мактуби



Дерзинди панарёғи деп ўйлап тутантириқ қилиш махсатида ўчахтаги тезакка қуйип, гугут чағип алангада чачларимди олмиш прасани, мўйловимди ярми куйип кетип ёзяткан мактупим зудликминан етип молим бўлсинки, ўшал импрализмди ўчағи бўған изақ элларда чачларини сумалакка ундирилган буғдайдай тикка қип, регистронларда қисқичбақа, лангуст - мангустларди алвон турлик кўкатларга қўшип еп, искузми, окей, тенкю деп юрган хур ментлик Сайтмират акамга деп билодурман.Солом, мистер Сайтмират ака. Қалай, Ватандаштлар яхши юриппа? Ҳа, яхши. Кўз тиймасин. Менам юриппан, ака, сўлагим оғип, кетмонимди елкага ташлап, қўлтиғимди ғарт - ғурт қашлап.
Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1277 | Добавил: valfajr | Дата: 16.03.2008


Мизхаппарнинг  туртинчи   мактуби

                                                                      

Пўстинга ўраниб, телпахларди кийволиб, сандалда ўтириб сўвихдан гилдираб ёзяткан ушбу хатим тез кунлар ичида етим маалим бўлсинки ўшал чет дўлатларда дўллерларди йиғиб, галустугди тағиб, шўртик кийип культурний бўп юрган хурманлик Сайтмират акамга деб билгайман. Солом, Сайтмират ака. Қалей, ойила озалар хаммалари яхши юриппа ? Ха яхши.
Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1209 | Добавил: valfajr | Дата: 14.03.2008


Мизхаппарнинг  учинчи   мактуби

                                                                     

Ушбу мактупим  шомолди сингари тезликминан етип мағлим бўлсинки, ўшал бизи пораван ҳоятимизди кўромедақан чет дўлатларди  мисаппо ховосидан напас оп, ўз водкасини ичиб юрган Сайтмират акамга деб билодурман. Ассалому алейкум, ҳурматлик Сайтмират ака. Қалай, қозондай қорайип, сомондай сарғайип, “Адашкан ит каби Пурқат қаян борғим билолмасман” деп ашиллаларди айтип, балалайкаларди чолип юрипсизма шуйтип? Димағлар чоғма? Бир машойих айтканакан:Ватандин айри кўнгилди билингки яйратип бўлмас,
  Баайни банди булбулни чамансиз сайратип бўлмас.
Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1337 | Добавил: valfajr | Дата: 14.03.2008


Мизхаппарнинг  иккинчи   мактуби



Ушбу ёзяткан мактупим ҳам Тўпонди сингари ўкириб, Довулдей бўкириб тез кунлар ичида етиб ой каби равшан бўлсинки, ўшал чет дўлатларди мисаппо ҳавосидан напас оп ўз мўхўркасини чекиб юрган ҳурматлик Сайтмират акамга деб билгайман. Ассалому алейким, Сайтмират ака. Кўпега муз соб ичиб юрипсизма ? Мендан сўрасез, менам юриппан чориғимди судрааааб, пайтовамди ит тортиб, турпахтан ташқари. Гапти чўзмай янгилихлардан бошлўрей - а, ака? Хўп бўлади. Биринжи янгилик, Латақишлағлик қандашимиз Қурумбўй қамалиб кетти. Айп ўзида. У гузарда менга учрашиб “Мизхаппар, зўр янгилих бор. Битта қўй сўйиб зиёфат қисанг айтаман” деди. Мен ўйланиб қолдим. Кегин: - Майли, ҳоятимиз паровон, ҳамма йўқ етарлик. Индақа бўса, эттага кечки пайт сохот ўн иккиларда Тулкимозордаги самўвўрга тўпланинар, битта қўй мендан - дедим. Қурумбўй ишанмади. Ҳа майли, ишанмасанг ишиб кет дедим дагин, эттасига сўзимди устидан чиғиб сомоворди орқасида ўз қўлимминан қўйди сўйдим. Карисларди қўйини.
Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1226 | Добавил: valfajr | Дата: 13.03.2008


                                           

 

           Холдор   Вулкон




                                                                

          ХАППАРНОМА


                    (Хажвий - сатирик  повесть)

Марҳум   қизиқчи  Хожибой  Тожибоевнинг порлоқ  хотирасига   бағишланади.


Мизхаппарнинг  биринчи   мактуби


Ушбу ёзятган хатим шомолдек шошиб, дарёдек тошиб тез кунлар ичида етиб малим бўлсинки, ўшал бизга душмон дўлатларга қочиб кетиб эттан - беттан прзднтмизга кесак, ҳар - хил нарсаларди отятган мухалипат вакилларига деб билгайман. Ассалому алейким, ҳурматлук мухалипат вакиллари. Яхши юрипсиларма? Димағлар чоғма?Кеча  доналарди донаси , хурментлук  прзднтмизга тош отятканилар тўрасида телбазўрда айтишти. Ўз кўзиминан кўришибти. Эшитиб анча хапа бўлдик. Шуйтиб тош отасиларма? Прзднтмизга тийиб кетса нима бўлади - а? Кўзи ирғиб чиғиб қоса, ё бош - моши ёллиса мунга ким жувоппаради?



Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1368 | Добавил: valfajr | Дата: 13.03.2008

« 1 2 ... 5 6 7
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz