Пайшанба, 02.05.2024, 17:56Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Май 2024  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » Видео

               
                Алвидо,   эй  ҳазрати
                Абдулраҳмон  Жомий



Пири  муршид,  авлиё  шоир  Ҳазрати  Абдураҳмон  Жомийнинг  муборак  турбатларида  айтилган   дилбар    қўшиқ.
Хазратжон, кужо  сафар  карди?
Жигари  халқе мусулмонро
 кабоб карди.

Мусулмон  халқининг  жигарини   кабоб  қилиб  қайларга   сафар   қилдингиз,  Ҳазрат?
Биз Ўзбеклар  ҳам
Ҳазрати  Алишер  Навоийни 
шундоқ  севмоғимиз  керак.

                (Холдор Вулқон)



Категория: Видео | Просмотров: 930 | Добавил: valfajr | Дата: 24.11.2009


           Оллох  берган
    Ўлмас  Оллохберганов


Вилоят хокимлигида етакчи  мутахассис  бўлиб  ишлаб юрган кезларим  Андижонга   Тошкентдан мақомчилар ансамбли келди. Улар  орасида Ахмаджон Шукуров, Насиба Сатторова,  Ўлмас  Оллоберганов   ва  бошқа   хофизлар,  Темир  ака   каби   мохир   найчи   созандалар   бор  эди. Мен  уларнинг  районларда  консертларини   ташкил  қилиб  юрадиган  Вилоят  хокимлигининг  вакили   эдим. Ўлмас  концертларда Фузулий ғазали билан  айтиладиган  "Қурбон  ўлам" номли   катта   ашулани  айтар,  даладаги   оддий  меҳнаткашлар  олқишига   сазовор  бўлар, кексаларнинг   дуоларини   оларди. Хайрлашув   концерти "Охунбобоев" номидаги    Вилоят  театрда  ўтган. Мен  якунловчи   нутқ  сўзлаган  эдим ўшанда.  Мухаммад Юсуф  рахматлининг  хотира  кечаси  ҳам   ўша  театрда  ўтган. Мен  у  маҳаллар  Дўрмон воқеаси туфайли Хокимликдан қувилиб  мухолифга айлангандим. Шу  туфайли  махсус   топшириқ  олганини   очиқ  - ойдин айтиб   мелсалар  мени  хотира кечасига  киритишмади. Бир   режиссўр  акамиз  ўшанда  ахволимга  зимдан  кулган эди. Дилим  ранжиди. Андижон  воқеаларидан  кейин  бир   тўйда  ўтирсам  ўша  режиссўр  бир - иккита  актерлар   билан   кириб  келишди. Режиссўр   мен  билан   кўришгач  мен: - Ака,  бу  театринглар   ҳам  ёниб   кетибдику - дедим. (Назаримдан  қолган театрлари  Андижон  воқеалари  пайти  ёниб  ер  билан  яксон  бўлган  эди) Албатта   театрнинг   ёниб   кетгани   яхши  бўлмади,  лекин   ўшанда  режиссўр  уялиб  бўйнигача   қизариб   кетганди. Одамлар  ҳар - хил  бўлар  экан. Ёмонни   кулиб,  яхшини   суйиб  эсларкансан   одам. Ўлмас  яхши  инсон  ва  истеъдодли  хофиз. Оллох   хофиз  умрига  ва   санъатига  файз  ато  этсин!


                                            Холдор  Вулқон



Категория: Видео | Просмотров: 2137 | Добавил: valfajr | Дата: 20.10.2009


Шундай  Ватаним бўлатуриб,
Қўрқиб қочиб юрибман  Канадада!
                        (Холдор Вулқон)

Ватан хакида хамма куйлаяпти. Ватанни хис килиб куйлаш керак. Мустақилликдан сўнг байрамга мос қўшиқлар яратиляпти. Бир Ватан сўзини 30 марта кайтариш мумкин… Демак бундай тарзда ҳам куйласа бўларкан. Мен эса халқ дардини ҳис этиб, Ватанни туйиб, куйиброқ куйладим. Хар кимнинг виждонига хавола! Хар бир тепалик хам тоғ деб аталмас, Ватан деган хар кас- ватанпарвармас! дея куйлагандим, бир қўшиғимда. Ватан хақида ўйинбоп қилиб айтилаётган қўшиқлар кўнгилга у қадар ботмаса керак деб ўйлайман.



                                                                

           Шерали Жўраев


Категория: Видео | Просмотров: 1229 | Добавил: valfajr | Дата: 21.08.2009


           Қайларда  бор?



Шeр акамдeк яхши ҳофиз айт элим, қайларда бор?

Кўксидан чиққан қўшиқлар ноласи найларда бор.

Ҳақ таоло унга бeрмиш ёмби санъат ғазнасин,

Бунча бойлик на шаҳаншоҳ, на буюк бойларда бор.


 

Сўзлади ҳақ сўзни миллат, дин учун қайғурди у,

Излангиз бу сўзни, озод, ҳур қурултойларда бор.

Шeр акам айтган қўшиқни йўқ қилолмайсан, ғаним!

У қўшиқлар устихонда, қонтомир, пайларда бор.

 


 Ҳақсeвар Вулқон дeган саргашта шоир излари,

   Шум қадамлар eтмаган, кўз илғамас жойларда бор.



Категория: Видео | Просмотров: 1416 | Добавил: valfajr | Дата: 21.08.2009





Тоғда   очилиб  лола,  ер   сабза   баҳор   ўлса,
Охир  бу  нечук  бедод,  олам  анга   тор   ўлса.
Чиқмай   деса   жойиидин  узлатда   фигор   ўлса
Гар   чиқса   баногохий   домиға   дучор   ўлса
Ҳижрон   ўқидин   жисми  кўп   ёра  экан   мендек
Куйган   жигари  бағри   садпора   экан   мендек.


Изоҳ: - Узлат - ёлғизлик. Фигор - афгор, яъни  эзилган.
Домиға - тузоғига.  Ҳижрон   ўқидин - айрилиқ   найзасидан. Ёра  экан - яра   экан.
Садпора - юз  бўлакка   бўлиниб  кетган.




Категория: Видео | Просмотров: 2013 | Добавил: valfajr | Дата: 21.07.2009


Категория: Видео | Просмотров: 1079 | Добавил: valfajr | Дата: 04.06.2009

Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz