Жума, 17.05.2024, 05:54Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Ноябрь 2012  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2012 » Ноябрь » 15 » ТАТАР ШЕЪРИЯТИДАН ХОЛДОР ВУЛҚОН ТАРЖИМАЛАРИ
ТАТАР ШЕЪРИЯТИДАН ХОЛДОР ВУЛҚОН ТАРЖИМАЛАРИ
10:12




Муса  Жалил



Йўллар



Йўллар,   мени  она  юртимдан,

Жудо  этиб,  қийнаб  нетдингиз?

Етар  энди  шунча  юрганим,

Мени  тезда  уйга  элтингиз.



Кўп  соғиндим  таниш  қирларни,

Ўрмонларни,  кўприк   бошимни.

Мени  кутиб  соғиниб  кетган,

Ингичка  бел, қора  қошимни.



Кун  ёмғирли  эди  мен  кетганда,

Қараб  қолган эди  сирдошим.

Намлагандир  унинг  кипригин,

Ёмғир каби  нозли  кўз  ёши.



Йўллар,  йўллар,  сиз  қийнадингиз,

Мени  шундай  қаттиқ,  беаёв.

Айтинг,   сиздан  яна  ким   юрган,

Мендек  ёлғиз,  ғамгин  ва  яёв?



Менга  ўхшаб  қай  шошқин  юрак,

Юрди  сиздан  боқиб  чироққа?

Кимни  мендай  маюс  дард  билан,

Ташладингиз  элтиб  йироққа?



Узоқларга  кетсакда  бизлар,

Умид,  ишонч   дилнинг  овунчи.

Тарк  этмайди  умидвор  дилни,

Туғилган  юрт - Ватан  соғинчи.




Йўллар,  мени  она  юртимдан,

Жудо  этиб,  қийнаб  нетдингиз?

Етар  энди  шунча  юрганим,

Мени  тезда  уйга  элтингиз!




Гул  қабри



 

Изғиринда, узилди бир гул,

Чирмашгандай бандига морлар.

Сўнг этмасдан ҳеч кимни огох,

Етиб келди қаҳрли қорлар.


Гулга оппоқ кафан бўлди қор,

Шамол йиғлар сочин ёзиб, тул.

Тушларида кўриб булбулни,

Қор остида ухлаб ётар гул.



Гул уйғонмас энди ҳеч қачон.

Ёмғир ёғиб чақса ҳам чақин.

Гул қабридан энди ёш, янги,

Чечак униб чиқиши яқин.



Мен ҳам қишда турибман, мана,

Қор остида қолди ерларим.

Дилингиздан бир кун гул каби ,

Униб чиқар менинг шеърларим.




Севгилимга



Хат - ҳабарсиз  балки  шу  ерда,

Сайрғайтирар  ҳижрон  юзимни.

Нахот  энди  қоплар  ўт - ўлан,

Ўрмонларда  босган  изимни.


Тушларинга  кирарман  балки,

Ухлаганда  одамлар,  эллар.

Лабларингдан  лабим  изларин,

Ювган  маҳал  кўз  ёши - селлар.


Биламан,  бу  сенга  оғирдир,

Толиқтирар  соғиниб  кутмоқ.

"Ул  энди  йўқ"  деган  ўй  билан,

Бол  ўрнига  заҳарлар  ютмоқ.


Наҳот  қайтмас  ўтли  бўсалар?

Наҳот  тутмам   энди  қўлингдан?

Наҳот  чиқмам  кутилмаганда,

Жилмайганча  тонглар  йўлингдан?


Талпинаман  авахтада  ҳам,

Сенга  тамон   элтса  деб  йўлим.

Бир  бор  кўриб  қучсаму   сўнгра,

Рози  эдим  енгиса  ўлим.


Ишқинг  берди  юракка  қувват,

Кучли  бўлдим  жангохда,  жангда.

Севгинг  асраб  қолди  ўлимдан,

Ётган  чоғим  қирмизи  рангда.


Кураш  йўли  қоронғу,  жоним,

Йиғлаб  жимлик  деворин   бузма.

Йўлларимга  кўз   тикиб  кутгил,

Мен  қайтаман,   умидинг  узма!





Холдор  Вулқон  таржималари.




5  май, 2010 йил.

Торонто  шаҳри,  Канада.






Категория: Таржималар | Просмотров: 1008 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz