Жума, 17.05.2024, 01:32Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Ноябрь 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Ноябрь » 14 » Мизхаппарнинг икки мактуби
Мизхаппарнинг икки мактуби
14:37


                                       Мизхаппарнинг йигирма иккинчи мактуби


Тошкентка етип кеб аптабўздан чушсак, ҳамма ёқди мелиса босиб кетипти. Унда - мунда фуқоролар кўнниб қолади.Худо билади, уларам пормасиз мелисаларми. Мелисалар ҳар қадамда тўсиб -тепширип бизди хит қворишти. Бир нарса қп улардан бекинип пойиз вогзалга бордик. Пойизди белатига пул йўқ.

Нима қлишимизди билмей турувдик бир қора кастим – брук кийган, оқ кўйнакка қизил галустук тағип мўйнига оқ шарп оскан одам қўлидаги магилний тилпониминан буйтип бизди чақирип: - Хўв, мадикарлар! Бияққа келишче! Соққа ишлашти хохлейсанларма?! - деди. Биз ҳа дегандек бошимизди ликиллатип ишбергичка яқин бордик. – Қона, эмаса манўви яшиқларди 179 инжи вагонга ташийнар! - деди ишбергич. Биз соққани келишип оғир яшиқларди вагўнга ташуврип чарчадик. Охири бойди чамадонларини кўтарип вагўнга чиғдик дагин ўринларга жейлаштик. Бой кастимини чечип илмаққа илип қўйди. Мен иккинчи полка ўриндиғида, Йўлдашвўйминан Мамадиёр учинчи полка ўриндиқларидаги поқтаси чиғип кеткан йиртиқ матраслар устида деразадан вогзалди кузатиб ётиппиз. Қурумбўйминан бой пастда гуринглашип ўтиришипти.

Праванник бола ўралашип кирип қолувди бой уни чўмчегига пул соб "Булар менга қорашлик” деп қўйди бизди кўрсатип. Праванник чиғип кеткач Қурумбўй бойга : - Танишип қўйейк, мени атим Қурумбўй. Ўзи асли исмим Ўринбўй бўған. Метркамга адашип Хурумбўй деп ёзип қўйишкан. Паспортимда Қурумбўй бўпқоған.

Қурумбўйди бу гапларини эшитип бой қатип – қатип кулди дагин, кўз яшларини артип: - Яхши Бурунбўй деп ёзип қўйишмапти – деди. Кегин довом этти: - Мени атим Тўхтасин. Катта қор йили туғилганман. Какрас мен туғилган кунлар икки метр қор яғип қор оғирлигидан уйларди томи синип кетканакан.Одамлар қорларди куракларминан курап одам бўйи келадағон қор акопти ичида юрганича магазимга , хожатхоналарга бориб келишаридикан. Қор ашундаям тўхтамей ёғовргандан кегин отам рахманлик шоятки қор тўхтаса деп мени отимди Тўхтасин қўйганакан. Лекин қор тўхташти ўннига баттар тезлап ғурракдей - чимчиғдей учқунлариминан кечасию кундази гуппиллаб ёғоврганакан. Хуллас, атим Тўхтасин памилам Чамадонип - деди бой
Танишканимдан хурсанман – деди Қурумбўй.
- Менам - деди Чамадонип.
Қурумбўй Чамадонипка: - Ўртақ Чамадонип, менда иликтрасиянслик қобилияти бор. отахонларим сизди Расияда ишлейдоғон буржуй дияпти, шу гап туврами? - деди.

Чамадонип Қурумбўйданам мақтанчағакан, гап халтаси очилди: - Жинлариз тувра айтипти. Ростанам мен Расияда осасан бизнесминан шуғулланаман. Расияда "ТЎХТАСИН ЧАМАДОНИП ИНТЕРНЕЙШНАЛ КОМПАНИ ЭЛТД” номлик тижорат пирмам бор. Расияга живой тавар пастапка қламан – деб жувоп берди Чамадонип.

- Аааа, чучунарлик. Расияга хойван оборип сотаракансизда мундан чиғди? – деди Қурумбўй.
- Ҳа, шундай десаям бўлади. В основном мен эшак сотаман. Расияда эшакларга талап катта . Битта эшак оборсам срази юз дўллер беришади. Эшаклар ўзбекистонда тиқилип ётипти. Бир борганда йигирмата - ўттизтасини улгуржи сотип келаман - деди Чамадонип.

Йўғееее - деди Қурумбўй ишанмей.
- Мана зоволда туриппиз. Алдасам нон урсин – деди Чамадонип.
- Деганимки, чўчқахонада биздиям битта эшагимиз бор - деди Қурумбўй.
- Гап йўқ. Мен у эшакди сотиб беришим мумкин. Соққаси арра. У эшакди паспорти борми ишқилип? - сўради Чамадонип. Қурумбўй хойран бўп бизга қоради. Кегин Чамадонипка юзланип: - Ийи, эшагдиям паспорти бўлама? – деди.

-Ну,  кнееееешни. Эшакди дакимути бўмаса Ўрислар омейди. Қизиғакансизу. Нима, сиз эшагди дакимутини кўрмаганмисиз? – деди Чамадонип. Бу гапларди эшитип Қурумбўй : - Ыыыыыыыхыхы хыхыыыыыыы – деп ой тўлган махал қабрини қўпориб чиққан мурданикидай чириб қорайиб кеткан чишларини кўрсатип хунук кулди. Чамадонип яна гапирмақчийди Йўлдашвўй уни гапларини бўлиб учинчи полкадан бўйнини чўзганича Қурумбўйга: - Камандур, Чамадонип эшаклар ҳақидамас, одамлар ҳақида гапиряпти. Бу одам Расияга ўзимизи Ватандошларимизди оборип сотаракан, чучиндизми? - деди.

Қурумбўй Йўлдашвўйди гапларидан уятип қизарип кетти. Чамадонип мақтаништи довом эттирди: - Бизди бизнес ўлмейди. Нега дсангиз хомошё орзон. Бораманда, харпларди қулағига тевип беш ўнтасини Сувердлвскига , йигирма ўттизтасини Абаканга оппорип сотип соққани чўмчекка ураман. Тагимда янги БМВ, загородний вилла, данғиллама учаскалар, квартираларим , беш - олтита ёш – ёш хотинларим бор. Ҳаммалари 10, 12, 14, 15, 16 ёшлар атрофида. Ичида битта қариси бор. 17 га кирган. Ҳоятим зўр! Бу ишларди бари манашу тадбиркорлихти арқасидан. Э, Қурумбўй тушмагур, жа соддейкансизу жўра. Майли. Мен ўзи шунақа содда одамларди яхши кўраман.

Қурумбўйминан Чамадонип шуйтип анчагача гурунг қп ўтиришти. Мен деразадан липиллаб ўтяткан шаҳру қишлақларди, дашту биёбонларди ёритканича пойизга эргашаёткан ойди, ойдин талалару қорайиб ёткан кимсасиз дарахтзорларди кузатиб ёттим. Йўл қуюн чарчаганмиз. Буни устига пойиз бешикди сингари бир моромда тебраниб бизди аллалайди. Хулласи калом кўзим илинип уйқуга кетиппан. Бир маҳал ўйғансам иккита ниқоблик одам Чамадонипти ўвзига тўппи тиғип тамағидан буйтип бувип уряпти. - Ҳааа, ифлос каззззёл! Қўлга тушдингма? Сен бизди шуйтип сотип кетўраман, улар энди хич қочон Расиядан келомейди, мени топомейди дб ўйлўвмидинг? Сен хароми халқпуруш ўз Ватандошларингди алдап Ўрисларга соттинг. Не – не инсонлар сени деп қул бўп ота - энасини ёнига боромей ўлиб кетти. Сендақа ўз Халқини сотадиган ҳезалакларди бу дунёда бир милитам яшашка ҳаққи йўқ! Шунақа, бу дунёда ҳамма нарсани охири адоғи бор! Ҳар ким ўз қилмиши учун бир кун албатта жувоб беради! Ал қасосу минал хақ! - деди ниқоблилардан бири.

Кегин ниқоблилар Чамадонипти кўтариб пойизди деразасидан ташаворишти. Қотиллар вагўндан чиғип кетятип бизга : - Агар бу ҳақда бировга айтишсенг тўровингди ерди тагидан бўсаям топиб ўлдирамиз! Чўчқахонадаги описларингдиям яхши биламиз- дийишти. Бу мудхиш воқиядан кегин биз то Чапайип истансасига еткунча ухламадик. Истансага етканда баладан хазар деп пойиздан сакрадик. Истанса қоп – қоранғи. Совуқ шомол эсип, хово айнип ёмғир ёғаритти.

Пойизди шуъласида буйтип қорасам Қурумбўй Чамадонипти кастимини кийвоп кетяпти шипиллаб. Чапайип калхозига етканимизда ҳар дойимгидек сувит ўчкан, хамма йўқ зимистон қоранғи, қишлақлар кимсасиз қабристонга ўхшап ётканакан. Биз гузарда ҳайрлашип уй – уйимизга жўнадик. Мен уйимизга бориб яшил бўяққа бўялган қадрдон дорвозамизди тақиллаттим. Ичкаридан тошпонар кўтариб ўгай дадам чиғди дагин, дорвозани очти. Мен "Ассаломалейким” дедим. Ўгай дадам бўса : - Э, ука, яна келдизми? Ахир, айттиму Мизхаппар йўқ, зимдонда ётипти. Ўзимизам қўлимиз юқалиги тупайлик бориб кўриб келолганимиз йўқ - деп. Нимага ишанмесилар, мелиса ука?! Э, келўрип эшигимизди тагини ўйвординару! Инсоп боми силарда?! - деп бақирди.

- Э, ўгай дада, бу мен, Мизхаппарман! Зимдондан чиғип келдим! - дедим мен буйтип қучағимди очип. Бу гапларимди эшитип ўгай дадам хурсанчилигидан: - Ие, сенмисан, улим?! Кечир қоранғида танимаппан, бой бўларакансан! Қайларда юрипсан теларсип, тезак еб?! Сағинтирвордингу! Тирикмисан?! - деди.

Ўгай дадамминан шуйтип қучоқ очип кўриштик. Биз ичкарига кирганимизда мен: - Ўгай онам қани? – дедим ўгай дадамга. Ўгай дадам баттар йиғлади. Ҳа, нимага йиғлаяпсиз? - деп сўрасам у: - Э улим, ўгай онанг бечара сени доғингда куйип, давлинаси 280 га чиғип, юраги импак бўп банисага чушип қолди! "Чапайип” номлик касалхонада ётипти, бечара ! - деди. Мен шашип қолдим. Қорасам , айвонда қанатлари йўқ , байкер рулли валасапитимиз ётипти. Шаппа валасапитти кўчага опчиғдим дагин ўгай дадамди хайхай дийишигаям қорамей Чапайип номлик банисага қорап жўнадим. Борсам банисаям қоп – қоранғи.

Пақат дўхтирларди оқ халати кўннийди холос.Мен валасапитимди дуволга суяб дужунник қизга : - Мени ўгей онам қайси палаткада ётипти? – дедим.
-Ўгей онейзи оти нима? – деп сўради дужунник қиз кўзлари қоранғида йилтиллаб.
- Ўгей онамди оти Тошхон. Кўриниши Тундрада буғу бақадигон хиндейсларга ўхшейди - дедим мен.
- Ҳа, у аёл каридўрди охирида, хожатхонага қўшни эшиги йўқ палатада ётипти. Каридордан тувра борип ўнга буриласиз - деди дужунник қиз. Мен унга раҳмат айтип қоронғи каридўрдан юрип борятувдим бир маҳал аяғим ибўршисани пақирига илашип қоб, даранга дуринг қп йиқилдим. Ўннимдан турип аяғимди бинаса қп пақирдан ажратип дужунник қизга: - Вей, хич йўқ шу каридўрга шам – памми, шейтанчирахми яқиб қўйсенарўмейдими?! - деп бақирдим. – Чирағўмаса нимани яқамиз?!

Бу ойга берилган шағамди ҳаммасини главврачти хотинини туғилган кунида тортка санчип яқип тугатишипти! Шейтанчираққа керасин йўқ! Ўткан хапта бензин қуйип яқувдик шейтанчирақ портиллап кетип терапия бўлимини ями ёнип кетти! Сиз каридўрди айтасиз! Хирургиядаям чирағ йўқ! Жаррохлар касалларди тусмолдан апараста қлишяпти! Битта беморди кўричагини ёрип қоронғида кўрмей ўвзини тикип қўйишипти! Ипини суғиришувди кеч бўғанакан бемор бечарани ўвзи битип кетипти! Кегин духтирлар уни ўвзини яна қайтаттан ништарминан буйтип қирғип очишти. Бечара ўвзи очилганидан хурсан бўп кўзларида ёшминан:

Мен сиздан давоооо топтим
Жонга жон шипоооокорлааар!
Махсадим солооооматлиииик,
Меҳрибон шипоооокорлааааар!

деп ашла айтти раҳманлик! – деди. Қорасам дужунник қиз ҳали – бери тўқтамейди. Боре, деп йўлимда довом эттим. Туртинип, пайпасланип ўгай онам ёткан палаткага борсам хона зим - зиё зулмат.Таваккал қп: - Ўгей онажон, мен келдим! – дедим. Бир маҳал ўгей онам зулмат қаъридан турип ашилла айтип қоса бўлама?

Каридорда юрган эй, одам, кимсан?
Дужунник бақирди, сен нега жимсан?
Увлим эска тушар кўзимди юмсамэй,
Увлима ўхшайди овозинг сани,
Болама ўхшайдия овозинг сани.

Мизхаппаржон болам, қайда юрипсан?
Чўчқахоналарга опис қурипсан.
Жанг қп душмонларди қувлап урипсан,
Увлима ўхшайди овозинг сани,
Болама ўхшайдия овозинг сани.

Доим ёмонликни йўлини тўстинг,
Хақиқатни ойтип қийналип ўстинг.
Ҳалиям тирикми Қурумбўй дўстингэй?
Увлима ўхшайди овозинг сани,
Болама ўхшайдия овозинг сани.

Тушларимда совуқ   қоткан эмишсан,
Ёвга ўтигингди откан эмишсан.
Қоронғи зимдонда ёткан эмишсанэй,
Увлима ўхшайди овозинг сани,
Болама ўхшайдия овозинг сани.

Ўгей онамди бу қўшиғини эшитип хўрлигим кеп йиғлавордим. Шу маҳал денг лоп айтип сувит ёниб қоса бўлама? Чирахти ёруғида ўгей онам мени кўрип хурсан бўп дод деп йиғлаворди. Касаллигиниям унитип сакрап ўннидан турди дагин, мени қучип : – Мизхаппаржон, болагинам , ўзингмисан? Бормисан бу оламда?! Юрибсанми, саяқ болам?! Кўзимди нури! Муна қадаминг қутлуғакан сувит ёнди! - деп юм – юм йиғлади. Шундан кегин мен эшиги йўқ палаткада ўгей онамминан анча суҳбатлашип ўтирдим. Кегин уйдан бирар тўғрам нон опкеламан деган махсатта ҳайрлашип каридўрга чиғдим. Каридўрга чиғишимминан яна сувит ўчти. Оббо деп қоронғида туртинип борятсам аяғим тағин иборшисани пақирига илашип даранга даранг қп йиқилдим. Бинаса қип ташқарига чиғсам дуволга суяп қўйган байкер руллик валасапитимиз йўқ. Қоровулдан сўрасам мен қаяқдан билай? Валасапитизи бита – ямпа дараққа занжирминан байлап қулп осип қўймапсизда - дийди. Шуйтип хапўлиб нима қлишимди билмей ёмғирда шумтирап юрип тонга яқин уйга етип келдимта, қоренг. Шунақа гаплар. Майли эмаса, Сайтмират ака. Барчага дуо ва соломларминан қизиласкар укангиз Мизхаппар.

21 ўхтабр, 2008инжи йил. Сохот 8 дан 33 милит ўтти.
Чапайип калхўзи.





Мизхаппарнинг йигирма учинчи мактуби



Кеча шом пайтида биров чақириб қолди. Товони йўқ  ўтигимди кийиб кўчага чиғсам, Қурумбўй, Йўлдашвўй, Мамадиёр учаласи мени кутиб туришканакан. Қурумбўйди эйнида Чамадонипти кастими.
- Ҳа, кеч кирганда яна қаяққа кетяпсилар? – дедим мен. Йўлдашвўй ияқ – бияққа аланглади дагин, мени қулағимга пичирлаб бир гапти айтти. – Йўғееее? – дедим мен сергакланиб. Айтишича, Қурумбўй пойиздан кийиб чушкан Чамадонипти кастимини чўмчегидан беш – олтита Ўзбек паспортиминан бир пўчка дўллер чиғипти. Биз камандурди имосиминан чўчқахонага қораб йўл олдик. То чўчқахонага еткунимизча чурқ этмей бордик. Описка кириб шейтанчирахти яқиб, чўчқани охурига жейлашиб ўтириб оп Қурумбўй "Қизил яланғаяқлар” ва "Хато мошинаси” партияларини нўбаттан ташқари йиғилишини очиқ деп эълон қилди дагин, кун тартибидаги иштимоий масалани ўртага тейлади.
- Қадрлик қизил яланғаяқлар, мўхтарам "Хато мошинаси” партиясининг озалари, ҳурментлик дептатлар. Ҳаммангизди хабарингиз бор, одамсотар тадбиркор Чамадонипти номаълум бандихлар вахшийларча ўлтирип пойизди деразасидан тейлаворишти. Мархумди кастими бизга ядгаллик бўп қопкетти. Кеча буйтип кастимди чўмчекларини шмон қилятсам, беш – олтита паспортминан бир пўчка дўллер чиғди. Муна , бир тигинигаям текканим йўқ. Менда бу пулларди Чапайип калхўзи ўрамида яшейдоғон камбохол – қашшоқ, етим – есир, ғарибу ғурраболарга партияларимиз номидан хайру эҳсон тариқасида улашилса деган таклип бор. Шунга нима дийсилар? – деди.
- Яхши таклип. Лекин шу пулга чўчқахонани реставрасия қп ахакминан оқлап дуволларига кийикка тейланмоқчи бўптурган йўлбарусти расмини чизип, описимизди зомонавий шарт – шороятларминан таъминласак бўмийма? – дедим мен.
- Қизиляланғаяқ Йўлдашин, сизда қондей таклиплар бор? – деди Қурумбўй трубкасига мўхўрка тиғип туташтирип чакип.
Йўлдашвўй ўйланиб турди дагин: - Мен шахсан доналар доноси, пардиямизди мангу рохнамаси, гигант ва титан пикрлик мутапаккир похлаван, камандуримиз Қурумбўй жанопи олийларини таклипларига қўшилган холда Чапайип калхўзи ўрамида яшейдоғон камбохолларди рўйхатини тузип ўша рўйхат вўйича хайрия доллерларди тарқатилса махсатка минопиқ бўлади деган пиласўпик пикримди ўртага тейлейман – деди.
- Жуда яхши, қона, яна кимда қонней чғн пикрлар бор?.. "Хато мошийнаси” партиясидан бир Мамадияренко деган ўртағимиз сўз сўраяптилар. Учинчи микрапўнди яқип қўйинар, хурматлик дептатлар! Ҳа, қона, қизил ошпаз Мамадияренко мархабат, сўз сизга! Бу борада сизди пикрлариз?
Мамадиёр аста ўннидан турип буйтип солобатминан тамағини қрип гапира бошлади: - Ҳурмахлуқ қизиляланғаяқлар, қадрлик праксиямиз озалари, ўртақ дептатлар! "Хота мошийнаси” партияси юқоридаги таклипларга тиш – тиндағиминан қарши! Шахсан мен шу партияни лидери супатида бу пулларга қурол сотип оп уруш қп, стратегик абектларди, хусусан махалла камкетти идорасиминан магазим ва омборхоналарди босиб оп Чапайип калхўзини радиоузелидан ғалаба қозонганимизди эълон қлейк деган пикримди ўртага тейлейман - деди.
Овозга қўювдик Қурумбўйди таклипи кўпчилик овозминан маъқулланди. Эттасига Йўлдашвўй (Қўли қинғир бўсаям хар ҳолда бўғалтир, кастир бўлибам анча йил ишлаган) Қурумбўйди ёзган мактупини маҳалла камкетка топширди. Қоғоз қопти парчасига путилган бу тарихий мактуп қуйидагича эди:
Маҳалла камкет ҳазрати олийларига!
Жоноп маҳалла камкет, бизким тубанда имзо чекувчилар; "Қизил яланғаяқлар” ва "Хато мошинаси” партияларининг озалари ғазнадаги мавжут бир пўчка доллерди Чапайип калхўзи ўрамидаги майиб – мажрух, етим – есир, камбохол - қашшоқ, ғарибу ғурраболарга тарқатиш махсатида сиз зоти олийларига мрожат этишка изн бергайсиз! Яна бир таклипимиз, юқорида зикр этилган тоипага мансуп кам таъминланган ойлаларди Чапайип калхўзини клупига тўпласакда, уларга арзимас хайру эхсонимизди тарқатсак.
Таъзим ва таъвозеларминан Қизил яланғаяқлар партуясини ройиси мўхтарам Қурумбўй Маллабой ўғиллари.
Маҳалла камкет қоғоз қоп парчасига путилган хатти оп тамоми юқори ташкилотларга тилпон қп хушхабарди хамма йўққа тарқатти. Бу оламшумул мактуп катталаргаям маъқул кеп рўйхатлар тузилип рўйхаттаги мўҳтож одамларди Чапайип калхўзди кулупига йиғишип бизди Чўчқахонадан мошинада опкетишти. Борсак, клупка одам сиғмейди. Томларгаям чиғволишипти. Биз мошийнадан тушяссак, канней – сунней, ноғоралар чолинип, патапаратлар шиқиллап, камралар суратка оп тулвидиниядан кеган жуннолислар бизди қуршовга олишти.Қорасак, атлас кўйнак кийган қизлар сўвихта гилдирап нон – туз кўтариб келишяпти. Қани эмаса, олинар нонлардан тузга қўшип деди мулозамат қип Чапайип вилоятини хокими. Биз рахмат айтип нонларди тузга текизип лунжиларимизди буйтип шиширип нонларди битта қўймей еп увоқлариниям тўплап каппа отип сочиққа ўвзиларимизди артип кекирдик. Чапайип вилояти хокимиминан Чапайип туман хокимлари буйтип «Келинар, саҳоватлик бой акалар, келинар» деп қўл қовуштирип туришипти. Мактаб боллар лотин алповитида шғр, айтип бизга гулдасталар беришти. Ичкарига кирувдик золда ўтирганлар ўринларидан туриб қарсак чолворишти. Биз сахнадаги устолларга ўтириб дуво қилдик. Тик турганича тўхтамей қарсак чоляткан одамларга Қурумбўй қўлиминан буйтип ишора қп: - Ўтиринар, ўтиринар – деди. Ҳамма ўтиргач, Чапайип вилояти ҳокими меҳр мурувват ҳақида икки соат нутқ сўзлади. Қорасам, Қурумбўй зерикип птичий гриппка чолинган касал тўвиққа ўхшап эснап, Йўлдашвўй уйқуси кеганидан кўкнори ичвоған одамди сингари мункиб – мункиб кетяпти. Мен Қурумбўйди қулағига пичирлаб : - камандур, йиғилишти тезрақ якунлейк, ҳозир Йўлдашвўй ўтирган ерида ухлаб қоб истолдан ағанап чушади – дедим. Қурумбўй «Хўп бўлади» деди дагин каааатта попкани қўлтиғлап нутқ сўзлагани кетяткан Чапайип туман хокимини кастимидан тортиб: - Катта, сал камрақ гапирип амалий ишка ўтейк, век воля не видать. Биз силарга ўхшап бекарчимасмиз. Чўчқахонани ахакминан оқлаб дуволга кийикка тейланмоқчи бўптурган йўлбарус расмини чизишимиз керак. Қани ғарибу ғурраболар? Чақиринг, сахнага. Нўбатминан келишўрсин эмаса. Тез - тез уларга дўллерларди тарқатейк. Бечараларди бола –чақаси камбикўрмани еб дадам қачан нон апкеларикин деп кутиб ўтиришкандур. Пулди тезрақ тарқатсак улар тезрақ уйига нон оборади - деди. Бу гапларди эшитип Чапайип вилояти ҳокими Қурумбўйга яқин кеп қўл қовуштирганича : - Шундей қилейкма, Қурумбўй Маллаювғич ? – деди. Қурумбўй ҳа дегандей бош ликиллатти. Чапайип вилояти хокими "Хўп бўлади ака” деди дагин ғарибу - ғурраболарди сахнага чорлади: - Қани, эмаса камбахоллар, нўбатминан сахнага чиқўринар. Қурумбўй акам бизга доля берадилар, анақа, эхсон… – деди. Кегин сап тортип келятканларди олдига турвоп шлампасини коса қп бирдан йиғлаворди: - Қурумбўй Маллаювғич, мени ойлигим ҳаддан ташқари оз. Шу даражада озки, рўзғоримди тебратишимга туман хокимларидан, калхўз райисларидан тўхтовсиз оляткан пораларимам етмаяпти. Кеча қорасам, хусусий совдо пирмаларимиз оборотидан тушкан ойлик пойда бор –йўғи икки милён етти юз олмиш тўққиз минг дўллер бўпти холос. Хусусий кемани қўйинг, хич бўмаса битта верталёт сотиб олишгаям қурбим етмаяпти. Қўлимиз юқалигидан Лимузинда юриппан, ҳаммага кулги бўп.Йўқчилик ўлгур ёмонакан, Қурумбўй ака. Меҳр - шапқат, инсонпарварлик сингари олий инсоний туйғулар ҳаққи менга пича ярдам қмасенар бўмейди – деди Чапайип вилоятини хокими кўз ёшларини шлампасига артип. Қурумбўйди раҳми кеп унга юз дўллер берди. Хоким "Раҳмат, кам бўменар " деп шлампасини пулга қўшип бошига кийволди. Хокимди кетидан етмиш ямақ порма кийган полковник зуванияси бор ГАИшник пуражкасини чўмич қп олдинга чўзганича Қурумбўйга яқин келди дагин айтип йиғлай бошлади: - Қаландар шаҳрига борсам бошимдан офитоб ўтти… Биз ГАИшникларга раҳмиз кесин, ака. Биз умуман ойлик омей йил ўнакки ой текинга ишлеймиз. Йилди бошида бир баклажкадан поқта мойи, бир киладан қурт тушкан макрон беришкан холос. Ойлих бермесиларми? - десак, аччўтта оласанлар дейишти. Пиллани пулини уч йилдан бери оломиймиз. Ойлиқ беришмагани ичун биз хич ким кўрмейдоғон пана - пасқамларга бекинвоп радарминан буйтип шўпирларди йўлини пойлеймиз. Қонунди бузмаган бўсаям бинаса қп айпини топиб бор – бурдини шилиб оламиз. Шўпир бечаралар биздан қўқип худди дапн маросимига кетятканга ўхшап жуда секин юришади. Ўзини билганлари Хорманг камандир деп доляни каплап ўтип кетўради. Ов юрмей қоса йўлда жўн кетяткан пуқороларди паспортини тепширип "Тириштирип” соққасини оламиз, соққа бермаса оддий одамдиям бир зумда террарист , нашапуруш деп эълон қлишга мажбурмиз. Ўзиз ўйленг, биз мелисаларга еталлик ойлик беришса шуйтип қарақчилик қиламизма? Қаландар шаҳрига борсам, қўлимдан тутмади ҳеч ким… Қурумбўй ГАИшниккаям юз доллер берувди уни арқасидан пирқирол чиғип кеп: - Қурумжан Маллаевич, мени йиғламаятканимга хойран бўменг. Ноҳақ қомалип кеткан одамларга, уларди етим қоған парзантларига, қон - қахшаган ота - эналарига раҳмим кеп йиғловрип мени кўзимди кўзяш ишлап чиғоредоғон безлари қуриб биткан. Ойлих озлигидан ноилож минглап бегунох одамларди экстримист озаси деп 15 – 20 йил озотлиқдан махрум қлишка мажбур бўляппиз. Мўҳтожлик ёмон нарса бўларакан. РўзҒОР деп ота – буваларимиз тувра айтишканакан, Курумжан Маллаевич. Шунча пора осамам бу ҒОРди тўлдирибўмаяпти. Ишансез, мўҳтожликка чидолмей охири дўхтирларга пўчкамди сотмоқчи бўлдим. Духтирлар тепширип кўрип: - Бўмейди, пўчкезда ёнғоқдек – ёнғоқдек иккита тош боракан - дийишти. Индақа бўса жигаримди сотаман дедим. Улар яна мени УЗИ да тепширип кўришти дагин: - Апсуски жигариз серрозли эгнакўк бўп ирип юрагизам чирип томом бўпти - дийишти. Кийинятип : - ошқозон омейсиларми? - дедим умитминан духтирларга кўзларимди буйтип жовдиратип қорап. Духтирлар йўқ, ошқозон омимиз дийишти. Шуйтип қадримга хапўлип келяссам Калхўз кулипида тўртта милардер бой дўллер тарқатишяпти деган гапти эшиттиму тувра шияққа чопиб келўрдим. Менга ярдам қўлинарди чўзмасенар сира иложи йўқ. Нмага дсангиз йўқчилиққа чидомей "Э, Худо! Биз текинхўрларди ўйлейдақан ҳайрия ташкилотлариям боми я йўғми!” деп порят чекворсам зилзила, бўп чўчқахонадаги описинар ағанап пахса дуволлари силарди босип қолама? деп қўрқаман. Менга барибир. Почему, потому что, мени уч қаватлик особнягим жуда мустахкам қурилган. Мен битта нарсага ачинаман холос, Курумжан Маллаевич, Агар " Дунёдаги энг кашшоқ одам” номлик халқаро мисобақа ўткизилса шубҳасиз мен биринчи ўринди эгаллариттим… прқирол шуйтип ўксип – ўксип йиғлади. Қурумбўй пркуроргаям юз доллер берувди уни арқасидан Чапайип вилоят солиқ бошқармасини бошлиғиминан Божҳонани бошлиғи чиғди. Улар энди юм – юм йиғламоқчи бўп турувди, Қурумбўй уларди дийдиёсини эшиткиси кемади шклик, қўлидаги пулди пачкасини йиртип "Боре!” деди дагин пулларди шипка қоратип отди. Дўллерлар ҳар қаяққа чачилип кетти. Золдаги тўнғиздан тўқ тамоми катталар бир – бирини тепалаб дўллерларга тейланишти. Тўс – тўпаланг, ур - йиқит, қий -чув бўп истоллар синип мушлашиш бошланди. Бир маҳал "О, доллеееееер! Доллеееееер!” деп кўзларини поқтаси чиғип пулга тайланяткан одамлар гирдопи хунук айналип биздиям сурип кетса бўлама? Яхши денг, мен қоратеминан шуғилданганман, очкўз оломонди буйтип тевип, уриб блок қп юрип дўсларимди ташқарига опчиғдим. Ташқарига чиғсак Қурумбўйди эйнидаги Чамадонипти кастими йўқ. Э, тирик қоғанимизга шукр деп Чўчқахонага қорап жўнадик. Чўчқахонага етей деганимизда битта эшак бақириб ҳанграворувди пиласўпик пикрларимиз пораканда бўлди. Миндей қорасак Бадалип берган қадрдон эшагимиз бизга қорап кулип турипти. Суйунип Уреееее! Деп бақирвордик. Шунақа гаплар, Сайтмират ака. Майли тмасам, бизди сўраганларга солом денг. Хурматминан қизиласкар МИЗХАППАР.

24 инжи ўхтобр, 2008 инжи йил , Кеч сохот 8 дан 28 милит ўтти.
Чапайип калхўзи.

Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1402 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz