Жума, 17.05.2024, 02:17Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Сентябрь 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Сентябрь » 18 » ДЎСТ НАЗАР. ХАЁЛОТ ОЛИБ КОЧАДИ МЕНИ, ВАТАН СОҒИНЧИ КАНОТИДА.
ДЎСТ НАЗАР. ХАЁЛОТ ОЛИБ КОЧАДИ МЕНИ, ВАТАН СОҒИНЧИ КАНОТИДА.
17:11

             
               
Дўст  Назар
 
        

        

       
            
Хаёлот, яъни  хаёл  оти   олиб  қочади  мени,  Ватан соғинчи  қанотида


Мен шоир эмасман ва кутмайман илхом парисин. Аммо негадир, юрак доим безовта, ниманидир кутаман. Гўёки хушхабар келаётгандек  Она юртимдан. Мен нега баъзилар каби  бўлаолмайман бепарво,  айтинг? Бу қандай касаллик? Мени ҳаёлот,  яъни  ҲАЁЛ  ОТИ олиб қочади Ватан соғинчи қанотида.

Бошимдан ағдарадилар фисқу фасод ва тухмат мағзавасини. Мен эса парво қилмасман. Шунда хам кутаман жонажон юртимдан буюк хуш хабар. Билмам мендан нени истайдилар юртдошларим, хаммамиз бир хилда Ватангадолармизку! Нега уларда сезилмайди бу туйғу?.. Мени эса хаёлот олиб қочади Ватан соғинчи қанотида.

Ўтмишимни титкилайдилар гуё товуқ каби! Билмам не ахтарадилар. Ўтмишим меники эканлигин, унда ҳар нарса борлигин, уларникидан кам эмаслигин айтсам ишонмайдилар! Яна титкилайдилар! Сабабин сўрасам, бизнинг касалимиз шу дегандек сукут сақлайдилар... Мени эса хаёлот олиб қочади Ватан соғинчи қанотида.


Биламан, сезаман ким  турганин бу ишларни бўшида,  аммо тортинаман, андиша киламан! У эса қўрқоқ бу деб ўйлайди.Гўё у ҳаммага мехрибон, мен эса шайтон атрофидагилар эса билишади уни қўллашади бу вақтинча. Чунки, Аллох эртами кечми Ўзи хукм чиқаради. Менинг таянчим ва ишончим фақат Яратганнинг узи! Мени эса Ҳаёл От олиб қочади Ватан соғинчи қанотида.

Ўқиб ушбу сўзларим куладилар, гўёки мен ақлсиз девона, чунки мени қўлловчи йўқ, Яратгандан бошқа! Мени тушимда   ҳам, ,ўнгимда  ҳам, юрганимда,турганимда,
кулганимда,хафа бўлганимда, Аллохга сажда қилганимда  ҳам хаёлот олиб қочади Ватан соғинчи қанотида.


Йўқ эмаслар, борлар мен каби хис туйғули азиз бродарларим.  Улар унсиз далда берадилар, овозсиз гапирадилар,қалбан ҳис киладилар, сабр ила мен каби юртдан хабар кутадилар, мени эса Ҳаёл От олиб қочади Ватан соғинчи қанотида.


Эй Парвардигори  Олам,  миллат бўлиб бирлашмаган бандаларинг, яъни бу Ўзбекларнинг бошида яна қанақанги синовларинг бор? Маварауннахр аталиб унда давру даврон суриб, сенинг кароматинг ила бу ёруғ жахонни тенг ярмидан ортигига хукмронлик килган бобомиз Соҳибқирон Амир Темур авлодлари қачон озод ва эркин яшайдилар?.. Мени Ҳаёлот олиб қочади Ватан соғинчи қанотида.


Иссиқ гаримселли шамоллар ,тамбур, дутор нолалари, қор каби оқ пахтали далалар ,Ўзбекистон деган Юрт қайда қолди деб сўрамас овоз чиқариб ҳеч бир зот!.. Мени эса ҳаёлот олиб қочади Ватан соғинчи қанотида.


Золимга ўлим ёки жазо сўрамоқ не бўларкин, билмасман. Аммо биларманки кўплаб бандаларинг бу кун сендан тавба қилиб,милатни хорликдан, динсизликдан асра деб нола қиладилар... Мени эса ҳаёлот олиб қочади Ватан соғинчи қанотида.

Аллох ҳамма нарсага қодир  ва  кучу кудратининг  чеки йўқ зотдир. Шундай экан мен ундан сўрайман, барчамизни ўзи қўлласин. Имонимизни бут қилсин,юртимизга хайру барака берсин, қувғинда ва қочқинликда юрган ҳамюртларимизни ёруғ юз билан Ватанга қайтишини тезлаштирсин, юртимзда адолатсизлик,қашшоқлик, золимликларга чек қўйилсин. Мени эса Ҳаёл оти олиб қочсин ҳаммаси ўтмишга айланган мусофирликка!


Дўстназар




Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 1086 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz