Жума, 17.05.2024, 01:32Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Декабрь 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Декабрь » 27 » Шуйтип бонкаларди алдаса барака бўлама?..
Шуйтип бонкаларди алдаса барака бўлама?..
16:24

Андижон туманидаги "Хартум" савдо маркази, "Мева-сабзавот тайёрлов савдо" шўъба корхонасининг раҳбари Обиджон Ниёзов ҳам ана шундай устаси фаранглардан чиқиб қолди. У шу корхоналарда бош ҳисобчи ҳамда Андижон шаҳридаги "Савдо-2004 АНД" савдо ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари бўлиб ишлаган Роҳила Раҳимова билан ўзаро тил бириктириб, банклардан катта миқдорда кредит маблағларини олди-ю, аммо қайтаришни ўйламади.

Улар савдо марказининг айланма маблағини тўлдириш учун кредит олиш мақсадида "Асакабанк"нинг Асака бўлимига нотўғри, оёғи ердан узилган тадбирлар билан тўла "Бизнес режа"ни тақдим қилишиб, йиллик 36 фоиз устама тўлови билан 20 миллион сўм кредит олишди. Бу маблағ ўзларининг тасарруфида бўлган иккинчи корхона "Мева-сабзавот тайёрлов савдо" шўъба корхонасига ўтказилиб, 20 миллион сўмлик 100 минг килограмм картошка олиб сотилди-ю, аммо унинг пулларини бош-қа мақсадларга ишлатиб юборишди. Лекин банкнинг кредит пулларини қайтаришни ўйлашмади.

Иштаҳа овқат вақтида очилади, деганларидек, улар олинган кредитнинг ўрнини ёпиш мақсадида бир қалбаки "Бизнес режа" тузишиб, яна шу банкдан энди "Мева-сабзавот тайёрлов савдо" шўъба корхонаси ҳисобига 30 миллион сўм йиллик 30 фоизли устама тўлови билан кредит пули олишди.

Устамонликни қарангки, энди ҳар бир килоси 250 сўмдан 80 минг килограмм картошка маҳсулоти 20 миллион сўмга олиниши ҳақида сохта ҳужжат тайёрлашиб, шунча пулни "Хартум" савдо маркази ҳисобига ўтказишди. Ва бу билан банкдан олинган олдинги кредитнинг ўрнини ёпиб турмоқчи бўлишди.

Нафси ҳакалак отган "Ишбилармонлар" қолган 10 миллион сўм маблағни Асака туманидаги "Нохруб" деҳқон фермер хўжалигига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун деб ўтказишиб, олинган маҳсулотни сотиб, пулини ўзлари ишлатишиб, "ялло" қилиб юришаверди. Банк томонидан берилган 30 миллион сўм асосий, 3 миллион 834 минг сўм фоизи бўлган кредит пулларини қайтармасдан ўзлаштириб, талон-торож қилишди.

"Ишбилармон" Обиджон билан Роҳиланинг нафси ўпқон сари кенгайиб борарди. Энди улар "Хартум" савдо марказининг ҳисоб рақамини "Истиқболбанк"ка кўчиришди. Дарҳол савдо маркази фаолиятини кучайтириш учун деб сохта ҳужжатлар тайёрлаб, бу банкдан ҳам бир йил муддатга 30 фоиз устамаси билан қайтариш шарти билан 20 миллион сўм кредит олинди. Ушбу пуллар турли-туман корхона ва хўжаликларга ўтказилиб, улардан олинган маҳсулотлар нақд пулга сотилди. Бу пуллар ҳам фақат ўз шахсий манфаатлари йўлида совурилди. Натижада, "Истиқболбанк"нинг ҳам 40 миллион 728 минг 986 сўм кредит пуллари талон-торож қилинди.

Шайтонга ҳам дарс берадиган сохта тадбиркор Обиджон ва Роҳилалар янги-янги "Бизнес режа"лар тузишарди. Ўйласанг янги "фикр" ҳам чиқаверар экан. Энди Роҳиланинг номига Андижон шаҳрида "Савдо-2004 АНД" савдо ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этишиб, бу корхонага дарҳол "Истиқболбанк"дан 50 миллион сўм кредит маблағини бир йилга олишди. Ушбу кредитнинг 40 миллион сўмини олинадиган маҳсулотлар учун, деган сохта ҳужжатлар билан "Хартум" савдо маркази ҳисобига ўтказишиб, талон-торож қилишган. Қолган 10 миллион сўмни "Асакатекстиль" ОАЖга ўтказишиб, ундан бўз маҳсулоти олиб нақд пулга сотишган. Ундан келган даромаднинг чангини чиқариб, ўз манфаати йўлида ишлатиб юборишган. Натижада, "Истиқболбанк"нинг ҳам фоизлари билан 54 миллион 283 минг 910 сўм кредит маблағи талон-торож бўлган.

Шу билан бирга инсофу диёнатни унутган бу сохта тадбиркорлар "Хартум" савдо марказининг барча товар айланмасини ҳисоботларида кўрсатмасдан, солиқ солинадиган объектларни камайтириб, яшириб, 2003-2005 йилларда давлат томонидан белгиланган 3 миллион 920 минг 300 сўм солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келишди.

Буни қарангки, "Савдо-2004 АНД" савдо ишлаб чиқариш корхонасининг савдо фаолияти билан шуғулланиши учун рухсатномаси йўқ экан. Шундай бўлсада, улгуржи ва чакана савдо фаолияти учун лицензия олмасдан "Асакатекстиль" ОАЖ билан шартнома тузиб, 10 миллион сўмлик жуда кўп миқдордаги бўз маҳсулотини, савдо марказининг 5 миллион сўмлик асосий воситаларини нақд пулга сотиб, тушум пулларини назорат касса аппаратидан ўтказмасдан, банк муассасасига топширмасдан ўз фойдасига савдони "гуллатишаверган".

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан бундай сохта тадбиркорлик учун жавоб берадиган пайт ҳам келди. Жиноят ишлари бўйича вилоят судининг ҳукмига кўра Обиджон Ниёзов 6 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинди. Яна унга инсонпарварлик кўрсатилиб, амнистия актларига кўра та-йинланган жазонинг ўталмаган қисми учдан бирига қисқартирилди. Роҳила Раҳимова ҳам Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди. Шу билан бирга унинг чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, қарамоғида уч нафар фарзанди борлигини ҳисобга олиб, амнистия қўлланилиб, жазодан озод этилди.

Лекин, олмоқнинг бермоғи бор деганларидек, кредитни олгану қайтаришни унутиб қўйган Обиджон ва Роҳилалар "Асакабанк"нинг Асака бўлимига 33 миллион 834 минг сўм, "Истиқбол- банк"ка 95 миллион 12 минг 896 сўм, солиқ тўловидан 3 миллион 920 минг 300 сўм давлат фойдасига солидар тартибда тўлайдиган бўлишди.

Инсофсизга эрк берсанг, ўз нафсидан бошқасини ўйламаслиги аниқ. Лекин, ҳар бир тийиннинг ҳисобини оладиган банкирларга нима бўлган. Наҳотки, сохта бизнес режаларга ишониб, фирибгарларнинг қўлига миллион-миллион сўм кредитни тут-қазаверишган?!

Бахтиёржон НИЗОМОВ,

жиноят ишлари бўйича вилоят судининг судьяси.

Илҳомжон ЭГАМНАЗАРОВ,

"Андижоннома"нинг махсус мухбири.

Категория: Оламда нима гап? | Просмотров: 893 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz