Жума, 17.05.2024, 04:34Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Май 2024  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » Шоир дўстларининг ижодидан


                                                                   


                                                                 



Ҳазратқул  Худойберди



Ким аслида қудратли,


Президентми ёки бир


маҳбусми?


     Мени анчадан бери бир нарса, аниқроғи бир савол, ҳайратга солади: Нега қудратли диктатор Ислом Каримов 10…15 йилдан бери қамоқларда ётган, мажруҳ ва майиб қилинган, атайлабдан оғир касалликларга дучор қилинган  сиёсий маҳбуслардан бунчалик қўрқади??

Менинг жавобсиз саволларим орасида ўз ечимини кутиб ётган бу саволимни ББСида чоп этилган бир мақола уни қайта кўриб чиқишга ундади…(Сиёсий маҳбус Мурод Жўраев қамоқ муддати узайтирилган  Ўзбекистонда 1994 йилдан буён сиёсий маҳбус, мухолифатдаги "Эрк" партияси фаоли Мурод Жўраевга нисбатан белгиланган жазо муддати яна уч йилга узайтирилган).

 





Ана шу нарсалар сабаб Ислом Каримов узоқ йиллардан бери ўзининг турли хил қамоқхоналарида, оғир аҳволларда сақланаётган сиёсий маҳбуслар Мурод Жўраев, Муҳаммад Бекжонов, Юсуф Жума,  Рашид Бекжонов ва яна юзлаб бошқа маҳбуслар, минглаб диниий яьни эътиқод маҳбусларини ҳам қамоқлардан озод қилишни истамайди.

                                                    Давомини ўқинг

Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 1036 | Добавил: valfajr | Дата: 06.06.2009

                                                              

               Ғофур Йўлдош



       Худо урган кимса



                                                                                    (Ҳикоя)

 


Қишлоғимиз этагидан катта канал оқиб ўтади. Каналнинг ёнида зовур бор. Канал билан зовур оралиғидаги ўн беш-йигирма қадамча чўзилиб кетган жой ўтлоқ эди. Ерга кўк югуриши билан биз болаларнинг куни ўша ерда ўтарди. Мол-қўйни ўтлатиш баҳонасида футбол ўйнардик, зовурдан балиқ тутардик, баданларимиз товуқ эти бўлиб кетганига қарамай, дилдираганча каналнинг муздек сувида чўмилардик.

Ўшанда чаёнларнинг авжи думи қайрилган, саратон ойининг ўрталари эди. Ҳасан акасининг эгма тўрини олиб келди. Уч киши зовурга тушдик. Қолган болалар узун ходанинг учига эски консерва банкани михлаб, зовурнинг ўйдим-чуқур жойларига уриб, пақиллатиб    туришди – роса балиқ тутдик. Кун чошгоҳга ёйилганида катта пақир тўлди. Охирги бор тўр ташлаб, энди балиқ тутишни тугатамиз деяётганимизда, бирдан қирғоқдаги ўртоғим менга қараб,бақирди:

- Тўймурод, ўлдинг, сигиринг ғўзани ичида юрибди!

Ҳансираганча тепага чиқдим. Зовурнинг нариги томони пахта даласи бўлиб, ғўзалари тиззага етиб қолган даланинг қоқ ўртасида бир киши менинг озғин тарғилимни катта йўл томон судраб борарди. Катта йўлнинг бўйида эса оқ «Волга» ёнида шляпалик бир одам, бошлиққа ўхшайди, қўлини белига тираганича кеккайиб турибди.

Югурдим. Мен етиб боргунча нариги томондан сигир етаклаган одам ҳам шляпаликка яқинлашиб    қолди.

- Ака... йўқ... тоға, сигиримни беринг, - дедим шляпаликка ўн қадамча қолганда тўхтаб.

Бетлари бужур шляпалик киши қошларини чимирди, амирона важоҳат билан:

- Ҳа, ит эмган, сигир сеникими, қани бери кел-чи! – деди.




"Мусулмон  Ўзбекистон"  сайтидан олинди.


Давоми  бор.



Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 1217 | Добавил: valfajr | Дата: 30.05.2009



           Озод  Пиримқул

              

             Балиқ   овида



     Жилваланар  қора   тўлқин,
     Сувда овчи   қармоғи.
     Типирчилар  балиқ ,  мисли ,
     Фохишанинг бармоғи.




              Соҳилда






Жоннинг роҳатидир  қармоқни  ташлаб,
Дарёнинг  бўйида   балиқ   овламоқ.
Севинчдан   танинга   сиғмай   кетасан,
Қармоққа   илинган   бўлса   ҳам   чавоқ.


Озод   Пиримқул



Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 1016 | Добавил: valfajr | Дата: 29.05.2009



                                                        

                                                         Ӳкерчĕк:Navoi A.jpg


                    

Дунё   шеъриятидаги  барча  "Изм” ларнинг   асосчиси,  Жаҳон  шеъриятининг   отаси,   пиримиз   ва   устозимиз

 
Ҳазрати   Алишер   Навоий    ижодидан:




"Тил  чиқормишдур  сусаб  парвоналарнинг  қониға"
 

      Навоийнинг  шам   ҳақида  ёзган   ғазалидан  бир  мисра келтирилди. "Сусаб"  сўзининг   маъноси  "Чанқаб" деганидир. Яъни   шам  ўз  шуъласига  интилиб  айланаётган  парвона  капалаклари  қонига  ташналигидан  томоғи  қақраб   тилини   чиқарган дейди   буюк  шоир. Айнан   шу  мисранинг   мағзини   чақиш  учун  бутун  бошли  қизиқ  бир  китоб  ёзиш  мумкин. Дархақиқат   бугун   шуълага  интилган  қанча - қанча   парвоналарнинг  қаноти   куйиб,  таналари   жизғанак  бўлиб  эриб  илвираб   оқиб   тугаётган   шамнинг  пойида   ётибди.

(Холдор Вулқон)


      

 

Эл   севган   ғазаллар:


Навбахор  айёми   бўлмиш  мен  диёру  ёрисиз,
Бубул  ўлғондек   хазон  фасли  гулу  гулзорисиз.
Гоҳи   сарв  узра   гаҳи  гул  узра   бубул   нағмасоз,
Вахки   менман   гунгу   лол    ул  сарвигул   рухсорисиз.
Тонг   эмасдур,   гар   диёру    ёрисиз   озурдаман,
Ким   эмас   бубул   гулу гулзорисиз,  озорисиз.
Равза   ашжори   ўтиндур   гуллари   жонимға   ўт,





                                                                               Давомини ўқинг



Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 1738 | Добавил: valfajr | Дата: 29.04.2009



                                                                                                                                

     

             
                   







    

Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 898 | Добавил: valfajr | Дата: 29.04.2009




















 
Истеъдодли ҳажвчи ёзувчи ва шоир, болалар адабиёти ривожига улкан хисса қўшган таниқли ижодкор,  устозимиз, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон

Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 2846 | Добавил: valfajr | Дата: 02.04.2009



Шавкат Рахмон шеъриятидан



саҳарги боғларни уйғотган булбул,
ойларнинг нурларин элаган сувлар.
Яшил шажар эдим...
Қандоқ соғиндим...
кўзимни яшнатса рубобий ранглар.
Қайси бир дунёга бунча оғриндим,
дилимни қаритди бесамар жанглар.
Мен жангчи эмасдим, мен шоир эдим,
ниҳоят шоирдан кўра зобитман,
ҳар нафас мусулмон миллатим дедим,
нафсига куйганлар келди оқибат.
Ҳаромни хуш кўрган маслакфурушлар
зиғирдай ҳимматин қилганда миннат,
япроқдай сарғордим буюк урушда
мусулмон йўқ эди,
йўқ эди миллат.
Бас, қушлар сайроғи,
япроқлари мўл
яшил шажар каби турай мушаккал,
илҳомим ҳақида сўйласинлар хўб,
заҳарли тилимдан тўкилсин шаккар.
Рубобий саболар руҳимдан эсинг,
қайтадан уйғонсин илоҳий туғён.
Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир,
бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон!




Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 3906 | Добавил: valfajr | Дата: 13.12.2008

Нуриддин Низомиддин
 
ЎЗБЕКНИНГ  КАДРИ 

               http://image078.mylivepage.com/chunk78/1110508/892/929-13.jpg


Б
ир неча кун олдин Недерладиянинг Гронинген шаҳрида яшовчи 32 ёшли бир аёлнинг “Питбулл” зотли ити билан нохуш ходиса рўй берди.

Ўтган жума куни политиция ходимлари аёлнинг уйига келиб ушбу зотга мансуб итларни боқишлик Недерландия қонунларида таъқиқланганини айтган ҳолда (ушбу зотдаги итлар хавфли ҳисоблангани, жангарилик хусусияти кучли бўлгани учун) итни ўзлари билан олиб кетишади.

Орадан бир неча соат ўтгач аёлга, унинг итини қайтариб берилмаслиги ва итни ўлдиришга қарор қилишганини маълум қилишади. Бу хабарни эшитган аёл политция ходимларидан ғазабланади ва айни хабарни қўшниларига етказади. Аёлнинг қўшнилари бу ҳолатга жим қараб турмасликларини айтадилар ва эртаси куни Гронинген шаҳрининг политция идораси олдида намойишга чиқадилар.

Қисқа вақт оралиғида намойиш қатнашчилари сони 150 тага етади. (Битта ит учун) Намойиш иштирокчиларининг асосий қисми шаҳар марказидан ўтиб кетаётган йўловчиларни ташкил қилади. Намоишчиларнинг талаби итнинг ҳаётини сақлаб қолишлик эди . 3 соатлик намойиш ҳайқириқлар ва политция ходимлари билан курашга бой бўлди.

Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 1385 | Добавил: valfajr | Дата: 05.12.2008

Сафар  Бекжон

Яна чарчаб келдим  каршинга,она       
                              


 


                                                  


Яна чарчаб келдим қаршинга она,
Бир чимдим юпанч бер, озгина сабр.
Сенсан қиблагоҳим, суянчим тоғим,
Тўрт томон сим девор, саҳрои кабр.

Она соғичларни тўсолмас девор,
Қўрқмас руҳимга дунё бир қарич.
Елкамда оламон, ташвиши бисёр,
Туримман қаршингда сўзларинга зор

Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 859 | Добавил: valfajr | Дата: 27.11.2008


                                                          Ӳкерчĕк:Navoi A.jpg    
Дунё   шеъриятидаги  барча  "Изм” ларнинг   асосчиси,  Жахон  шеъриятининг   отаси,   Пиримиз   ва   устозимиз  Хазрати   Алишер   Навоий    ижодидан:

"Тил  чиқормишдур  сусаб  парвоналарнинг  қониға"
      Навоийнинг  шам   ҳақида  ёзган   ғазалидан  бир  мисра келтирилди. "Сусаб"  сўзининг   маъноси  "Чанқаб" деганидир. Яъни   шам  ўз  шуъласига  интилиб  айланаётган  парвона  капалаклари  қонига  ташналигидан  томоғи  қақраб   тилини   чиқарган дейди   буюк  шоир. Айнан   шу  мисранинг   мағзини   чақиш  учун  бутун  бошли  қизиқ  бир  китоб  ёзиш  мумкин. Дархақиқат   бугун   шуълага  интилган  қанча - қанча   парвоналарнинг  қаноти   куйиб,  таналари   жизғанак  бўлиб  эриб  илвираб   оқиб   тугаётган   шамнинг  пойида   ётибди.(Холдор Вулқон)       

 

Эл   севган   газаллар:

Навбахор  айёми   бўлмиш  мен  диёру  ёрисиз,
Бубул  ўлғондек   хазон  фасли  гулу  гулзорисиз.
Гоҳи   сарв  узра   гаҳи  гул  узра   бубул   нағмасоз,
Вахки   менман   гунгу   лол    ул  сарвигул   рухсорисиз.
Тонг   эмасдур,   гар   диёру    ёрисиз   озурдаман,
Ким   эмас   бубул   гулу гулзорисиз,  озорисиз.
Равза   ашжори   ўтиндур   гуллари   жонимға   ўт,
Мумкин   ўлса   анда   бўлмоқлиқ   даме   дилдорисиз.
Май   чу   бердинг,   зулф   ила   банд  эт   мени   эй   муғбача,
Ким  хуш   эрмас  муғ   била  ичмак   қадах   зуннорисиз.
Топмадуқ   гулранги   жоми  бехумор  эй   боғибон,
Вахки   бу   гулшан   аро   гул   бутмас   эрмуш   хорисиз.
Ахли   зухд   ичра   Навоий   топмади   мақсадға   йўл,
Вақтингизни   хуш    тутинг  эй,  жаъмиким   хумморисиз.
 
         
 


Категория: Шоир дўстларининг ижодидан | Просмотров: 1795 | Добавил: valfajr | Дата: 27.11.2008

« 1 2 3 4 »
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz