Жума, 17.05.2024, 02:55Главная

Меню сайта

Календарь новостей

«  Август 2009  »
ДшСшЧшПшЖмШмЯк
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31

Форма входа

Поиск

Наш опрос

Саҳифани баҳолаш
1. Аъло
2. Ёмон
3. Яхши
4. Даҳшат
5. Ёмон эмас
Жами жавоблар: 20
Главная » 2009 » Август » 26 » Мизхаппарнинг эллик биринчи мактуби
Мизхаппарнинг эллик биринчи мактуби
21:43
                         

Мизхаппарнинг эллик биринчи мактуби


Яхши рўза кеб очарчилихтан қутилдик. Қурумбўй айттики, тирихчилихти айпи йўқ. Камнус бўсагам , чўчқахонада истиқомат қисагам ота – буваларимизди асрий анъаналарини ҳурмат қилейк , уларди довом эттирейк, ромозон айтейк – деди. Биз бир салдат одам. Прзднди хўкми хўк. Хўп бўлади гўспадн деп кеч киришиминан ромозон айтишти бошлавордик. Биз биринчи бўб Шокир дорвозди уйига кирдик. Йўлдашвўйминан мамадиёр поқта терадиган этагди тўртта учидан ушлавоп олдинда кетишяпти. Биз Қурумбўй иккаламиз уларди арқасидан ромозон айтип боряппиз. Биз дорвозди пастак деразасини янига борвоп бор овозминан хўр капелла бўп куйлариттик:


Ромозон ё рамазон,

Эшигинга байрамозон!

Рамозон айтиб келдим эшигинга!

Худойим ўғил берсин бешигинга!


Орадан ярим сохот ўтганда ичкаридан Шокир дорвоз оқсаланиб чиғди дагин , битта путун уй нони берди. Биз хурсан бўп кўчага қорап югирдик. Кўчага чиғип Шокир дорвозди нурап кеткан пахса дуволини тагида нонди тўрга бўлип еб қоринди тўйғаздик. Шуйтип Худога шукр деп турсак, Қурумбўй этакдаги нон увоқларди тўплап трубкасига тиғип туташтирип чекип: - Рўза яхши нарса бўларакан -деди осмонда чарақлап ёткан юлдузларга қорап. Гўспадн прздн, энди кимди уйига кирамиз? - деди Йўлдашвўй пойма – пой ўтигини қашлап. Қурумбўй ўйланип турип: - Қирдихалим суннайчиникига кирамиз. У “Чапайип” туман матлубот жамятида тағарабет бўп ишлейди. Бой. Омалекигин Ромозонди сал рўлга кирип , одамди раҳмини келтирадигон қиб паски лавиланни осилтирип , мунглик, ҳазин товушминан йиғлап айтинар – деди. Биз хўп деп мунглик ҳазин тўвишминан ромозон айканимизча Қирдиҳалим суннайчини уйига кирдик. Қирдихалимди хашамахлик хожатхонага ўхшейдоғон уйини янида ромозон айтўрип овозимиз бувилип хириллап қолдик. Охири умитимизди узип энди қайтмахчи бўп турувдик бир маҳал қизил халат кийган Қирдихалим суннайчи ўвзида Кубинский сигараминан чиғип қўлидаги қоғозга ўралган юмалақ нарсани Мамадиёрминан Йўлдашвўй ушлап турган этакка тейлади. Биз хурсан бўп яна кўчага чиғдик. Қурумбўй : - Муна, кўрдиларизми? Мен айткан йўлдан юрсенар адашмейсилар.Мени гапларим ер шарида яшаяткан тамоми инсониятка залатўй кўмпас. Қирдихалим суннайчи ҳар холда рахпар бўп ишЛаганда. Бу бўшлиқлар шунақа халққа мехрипон бўлади. Мен кўрмей турибла этагдаги нарсани нималигини айтип беролейман. Этагдаги қоғозга ўралган нарса ё тарвуз ё оби новвот қовун – деди. Биз этагдаги Қирдихалимди эхсонини исталбани тагидаги ёруғроқ жейтка қўйип суннайчини дуво қилдик. Кегин Қурумбўй: - Мени қўлиммас, устодим Девит Копперпилди қўли! - деп туриб этагди очувди ҳаммамиз хайраттан ағрайип қолдик. Нимага? Дсангиз, аблах Қирдихалим суннайчи этакка қоғозминан ўралган гувалани тейлап қўйганакан. Бир мааал Қурумбўйди аччуви чиғип этакдаги гувалани олди дагин : - Мени қўлиммас, устодим Муқбил тошотарди қўли ! Прошай, гад Қирдихалим патхалим! До встречу в аду! - деп Қирдихалим суннайчини уйига қоратип отти. Ичкаридан “Гуууп!” айткан овоз эшитилип кимдур “Их!” деди. Дорвозани тирқишидан буйтип қорасак, Қирдихалим суннайчи ўвзида Кубинский сигарасиминан айвонда қушидан кетип чўзилип ётипти. Биз Қурумбўйди мерганлигига яна бир бор қойил қолдик. Кегин биз ромозаон айтишти довом эттирип Харкимбўй арақпурушти уйига кирдик. Қурумбўй калиш чечадиган айвончада турвоп қўллариминан буйтип дирижўрлик қиляпти. Биз лавларимизди орангутан маймунини лавига ўхшатип паска аянчлик осилтирип ромозон айтяппиз:


Ромозон ё рамозон

Эшигинга майрамозон!

Рўзамиз ўттизакан, меҳмонакан,

Рўзани тутмаганлар ҳайвонакан!


Биз шуйтип Харкимбўйди уйини остонасида йиғламсираб ромозон айтяссак, болахонада Харкимбўйди ули пойдо бўп : - Арақ қомади! Портвийна бор! - деди.

Биз ромозон айтишдан тўхтадик. Қурумбўям дирижўрликдан тўхтап болахонага қоради дагин: - Рўзада арағ ичса гуно бўлади! Биз ромозон айтип келдик , ўшна! - деди . Бола ичкарига қорап: - Дада, булар тиламчиларакан! - деп бақирди. Ичкаридан Харкимбўй арақпурушти :- Индақа бўса итларди занжиридан бўшатвор! - деган овози эшитиллиди. Бола хўп деп югирип паска чушти дагин, итларди бўшатворди. Эшшагдееек – эшшагдек иккита апчарка ўқдек отиллип чиғип тизғиратканича бизди қувип кетти. Мен қоратеминан шуғилланганманта. Муни устига олимпиёдада юғириш вўйича жохон чемпиёни бўғанман. Дўсларим ярим йўлда қопкетти. Чўчқахонадан ўтканда қайрилип қорасам дўсларимам бир – бирларидан ўзип, ўвзига тўлган ховодан лунжилари хилпирап жон жахитлариминан човип келишяпти. Итларам қутилип қоғанаками, билмиман, тўхтамей қувип келяпти. Жон ширин бўларакан, Сайтмират ака. Юғирип кетяппиз денг, юғирип кетяппиз.Мен итларди қоссоби бўсамам бунақа йиртқич, вахший итларди ўмримда учратмаганидим. Ҳаркимбўй арақпурушти итлари бизди қувип шаҳарга тейлап арқасига қайтти. Биз э, хайрият деп харсиллап тилимиз осилип бир – биримизга суянип қолдик. Биз анча дам об ўтирип напасимизди росладик дагин яна ромозон айтип битта уйга кирдик. Қурумбўй пояфзал чечилейдигон айвонда турвоп дирижўрлик қиляпти. Биз ромозон айтяппиз:


Ромозон ё рамозон

Эшигинга майрамозон!

Капада бир қовун бор уруғи йўқ!

Худойим ўғил берсин турмуғи йўқ!


Бир маҳал ичкаридан Қурумбўйди биринжи хотини Қоряхон кампет, апелсин, олма, янғақ, сникерс шакалатланни кўтарип чиғип қоса бўлама? У нарсаларди этакка тейлап бирдан Қурумбўйди танип қолди. Кегин хавлини бошига кўтарип Қурумбўйди қарғашка тушти: - Ҳа, йигиткина ўлгур! Охири тиламчи бўпсанку! Қоряхонди шовқумини эшитип ичкаридан эгизак қизлари чиғди. Қоряхон қизларига қорап бақирди: - Муна, қизларим, кўрвонглар! Шу силарди отейнар бўлади! Бевопо силарди яшлигинарда тейлап кеткан! Гулдек парзантларди қадрига етмади бу кўннамак! Ҳали бу иплости кўзи оқип чушип еталатади!Яхшиям ўгай  даденг ўлип   кеткан, эмаса бу маррррррразди калласини оларитти!Қоряхон шуйтип бақирип юзларини куракка ўхшаган каптлариминан бекитип йиғлай бошлади. Бир мааал кутилмаганда эгизак қизлар йиғлап: - Қайларда юрипсиз, дадажон! Биз сизди сағинип кеттик! - деганларича келип чарчап дармони қурип ўтирип қоған Қурумбўйди мўйнига осилволишти. Қурумбўйди соқоллари ўсип типратиканга ўхшап қоған юзларига юзларини босишти. Э, Игор Кувашани “Жду мине” деган кўрсатувиданам аянчлик кўриниш бўлдики биз аптимизди бужмейтип йиғлўрдик. Ахир ўзиз тасаввур қинг. Кўз олдизда гўспадн прзднди шахсан ўзи йеғлап турса мунга қайтип чидабўлади?!Қурумбўй овозсиз йеғлап қизларини ўпти. Қизларини бу харакатидан Қорявони баттар йиғлади. Кегин Қурумбўйди тувра кеган жейтига мушлап урип бошидаги будёнопкасини олип тевалап тейлади. - Йигит ўлгур, шу пайткача қайларда юрдинг, бевопо?! Мен сени севариттим! Сени келамикин деп куттим! Менга бу қасрларди нима кераги бор?! Сенминан яшаган ўша пастаккина кулбамиз чушларимга киради, эшитяпсанми?! Эрим наркаманиди! Дозага пул топ деп мени Дубайга юбораритти! Дубайда холол мехнатминан  бойларди   ўвқатини   пиширип   уйини   тозалап,  кирини   ювип,   оқчачлик   қиб  пул топариттим. Ёмон йўлга кирмадим. Арап аёллардан илим урганип тоат – ибодат қиладигон бўлдим. Муна, наркамўн Худони қахрига учрап передозирўпка бўп ўлди, ер юткур! - деб йиғларитти у. - Индақа ўзингди ўзинг урип йиғлама, асалим. Менам сени халиям севаман. Чушларимга кирариттинг. Чўчқахонада чўчип ўйғансам чушим. Ўнгимдаям кўрармикинман деп ўйлариттим. Муна тақдир мўжизасиминан дийдорингди кўрдим. Парзантларимди топтим. Сенга атап шғирлар ёзганман. Қўй энди, шахло кўзларингди кўз яшка тўлғазип йиғлап юрагимди эзма! - деди Қурумбўйам йиғлап. Биз нима қилиштиям билмей қолдик. - Гўспадн прздн, эмаса биз силарга халақит бермей уйга қайтўрейк – дедим мен. Бу гапимди эшитип Қорявону кўз яшларини кўйнагини енгига артип: - Кечасида қаяққаям борасилар. Уйимиз кенг. Балкўнда ётўрасилар – деди. Биз каловланип турганидик, Қурумбўй: - севгилим тувра айтяпти. Бугунча биздикида қолўвринар. Эттага қишлаққа биргалашиб бориб онамдиям апкеламиз - деди. Биз бир салдат одам. Прзднди хўкми хўк. Хўп деп Қурумбўйлардикида қолдик. Кечки ўвқатдан кегин Қорявону ўрин соберган болахонага чиғип ётдик. Қурумбўй Қорявониминан қизларини олиб ичкарига кириб кетти. Болахонада одам маза қилип ухларакан. Ой чиғип турган кечада ғир – ғир шабада эсади. Осмонда юлдузлар шунақа кўпки, санаб адашип кетасан одам. - Йўлдашвўй , қара, хув анави чўмич юлдузи. Бияқдагиси Катта айиқ юлдузи. Анавиниси етти қарақчи – дедим мен . Қарасам Йўлдашвўям Мамадиёрам хуррак отип ухлашяпти. Менам чарчап қоғанаканман, таррагдек қатип ухлап қоппан. Эттаминан ғира – ширада Қурумбўй бизди ўйғатти. Биргалашип саҳарлик қилдик дагин ўмримизда биррринчи матта рўза тутдик.. Тонг ёришканда Қоряхонминан хайрлашдик. Қорасак Қурумбўй янги английский кастим - шим кийип оқ кўйнакка йўл – йўл галустикларди тақвопти. Аяғларида импртиний патинкалар. Чачлари шампунминан ювилган. Қорявони Қурумбўйга : - Сиз қайнамди олиб тез изизга қайтинг. Хали қизлариз ўйғанса дадам қани деп ханжал қилади. Қайтип кеганиздан кегин мачитка борип домлага нико ўқиттирамиз – деди. - Хўп бўлади, паризотим – деди Қурумбўй. Биз шуйтип қишлаққа жўнадик.Йўлда кетятип Қурумбўй: - Рўза ойи ҳақиқатан ҳам хекматлик оякан. Муна рўзани севип ромозон айтувдик баъзилар нон баъзилар гувала берди. Лекин Худо менга севгилимди, парзантларимди топиб берип хоятимди яшнатти. Мен билмей Қорявонидан хапа бўппан. У номоз ўқийдикан. Менга агар ичкилигди ташасез, тоат ибодат қисез шу шаҳардаги уйди, совдо дўканларимди сизи номизга ўткизип латаристан тастиғлатибераман – дияпти. Силарди билмадиму энди мен мачитка қахнап номоз ўқийман.Дўканда совда қиламан. Моли дунё учунмас. Бахтимди топканим учун ибодат қиламан – деди. Қоренг, Сайтмират ака, бу рўза ойи шунақа мўжизалик ой бўларакан. Майли эмаса, Чет дўлахларда юрган барча Ватандошларди рўзаминан табриклаб қўясиз. Эҳтиромминан укангиз рўзадор, номозхон Мизхаппар.


25 инжи оғис, 2009 инжи йил.

Тунги сохот 10 дан 33 минут ўтди.

Чапайип калхўзи.




Категория: Ҳажвиялар | Просмотров: 1659 | Добавил: valfajr
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024 | Конструктор сайтов - uCoz